Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши мухандислик иқтисодиёт институти



Download 0,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/18
Sana21.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#54471
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР 
Ҳар қандай корхона — бу бозорнинг умумий тузилмасига аниқ киритилган ўз 
қоидалари бўйича ишловчи организмдир. Корхонанинг келгусидаги фаолият истиқболлари 
бошқарув тизимига боғлиқ, компания молиясини тўғри бошқариш эса — унинг барқарор 
ривожланишининг муҳим шарти ва унинг инвестицион жозибадорлиги гаровидир. Хусусан, 
корхонадаги ҳар қандай молиявий бошқарувнинг табиий якуний мақсади компаниянинг 
бозор қийматини ошириш ва унинг акциядорлар назаридаги рентАбеллигини 
ривожлантириш ҳисобланади. 
Ишлаб чиқариш корхоналарини молиявий бошқаришнинг устувор йўналишларни 
аниқлаб олиш мақсадида, Қашқадарѐ вилоят ўсимликларни ҳимоя қилиш марказининг
2011-2013 йиллар давомидаги фаолияти таҳлил қилинди ва аниқланган натижалар ўзаро 
таққосланди. Битирув малакавий ишида белгиланган масалалар ва муаммоларнинг 
моҳиятини тўлиқ ѐритиш ва уларнинг оптимал ечимини аниқлаш мақсадида, ўтказилган 
таққослаш жараѐнида мавжуд бўлган боғланишларни аниқлаш ва кўзатилган 
тенденцияларни таҳлил қилиш асосий мақсад сифатида белгилаб олинди.
Таҳлил қилинган ташкилот хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатиб, мавжуд 
молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича қатор тадбирларни амалга оширган. 
Мижозлар билан ишлаш, ишлаб чиқарган маҳсулотларни ўз вақтида ва арзон нархларда 
етказиб бериш корхона олодида турган асосий вазифалардан ҳисобланади. Бу холатни 
мижозлар базаси таркибини таҳлил қилиш жараѐнида кузатилди. Бунда мижозлар 
таркибида фермер хўжаликлари, дехқон хўжаликлари, боғдорчилик ва узумчиликка 
ихтисослашган субъектларини келтириб утиш мумкин. 
Ўтказилган тадқиқотнинг умумий натижаларини қуйидагича ифодалашимиз 
мумкин: 
1. 
Ўзбекистонда бозор иқтисодиѐтига ўтиш даври талабидан келиб чиқиб, ишлаб 
чиқаришни молиявий бошкаришни ташкил этиш ва уни такомиллаштириш ҳозирги 
куннинг энг долзарб масалаласи сифатида олиб чиқилди 


2. 
Ишлаб чиқариш корхоналарида молиявий бошқарувнинг амалдаги тула услубий 
таъминоти ҳозирги бозор талаблари даражасида эмас. Бу соҳадаги тадқиқотларларда 
таклиф этилган куплаб тамойиллар, услублар, ѐндашувлар бошқарув иерархиясини қуйи 
кисми эхтиѐжига мос эмас ва бу масала кенг камровли юналишда олиб борилмаган. 
3. 
Корхоналарда молиявий бошқарувни ташкил этишнинг назарий асослари ишлаб 
чикилган булсада иқтисодиѐтдвги ҳозирги вазият бу масалаларга чукуррок ѐндашишни 
такозо этмокда. 
4. 
Ишлаб чиқариш корхоналарини молиявий бошқариш жараѐнларида молиявий 
ресурслардан самарали фойдаланиш, дебеторлик ва кредиторлик қарзларни камайтириш
ижобий натижа бериши исботланди. 
5. 
Ишлаб чиқариш корхоналарини молиявий бошқариш корхоналарда 
бажарилган иқтисодий, ташкилий, молиявий таҳлиллар натижасида куйидагилар ҳал 
килинди: 

Молиявий ресурсларни самара келтирадиган соҳага йўналтириш, улардан 
оқилона фойдаланиш; 

Корхона умумий каитали таркибида даромад келтирадиган айланма 
маблаҳлар салмоғини ошириш; 
Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда таъкидлаш лозимки, Ишлаб чиқариш 
корхоналарида хужалик фаолиятининг ижобий натижалари бошқарув даражаси ва сифати 
билан узвий боглиқ эканлигини хаѐтнинг ўзи исботлаб турибди. Шунинг учун ишлаб 
чиқариш корхоналарида молиявий бошқарувнинг стратегик юналишларини аник белгилаб 
олиш, унинг таркибий тузилишини мувофиклаштириш ва бошқарувнинг самарали 
механизими ҳар бир корхона фаолиятига хос булган жиҳатлар асосида ташкил этиш 
истикболи ривожланишнинг асосий гарови булиб колмокда. 
Фикримизча молиявий бошқарувни яхшилаш учун қуйидаги таклифларни амалга ошириш 
керак: 
1. 
Ўзбекистон ва уни ҳудудлари шароитдан келиб чиқиб молиявий бошқарув 
самарадорлигига таъсир этувчи ташқи ва ички омиллар туркумланишини ишлаб чикиш 
керак. 
2. 
Бошқарув фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини ошириш учун 
авваламбор корхона ихтиѐридаги молиявий ресурсларнинг ҳар бир бирлигидан 
тежамкорлилик билан фойдаланиш юлга куйиш лозим. Ҳар бир бирлик молиявий 
ресурсдан чикадиган маҳсулот микдорини оширишга ҳаракат килиш керак. Натижада, 
ресурсларни тежаш оркали корхонанинг фойдаси ортади ва самарадорлиги даражаси 
юксалади. 


3. 
Бошқарув максадларини туғри шакллантириш ва стратегик максадларга эришиш 
юлидаги оператив мақсадларни туғри тузиш ва ҳар бир даврда бу оператив режаларни 
бажарилишини таъминлаш. 
4. Саноат корхоналарида ишлаб чикаришни ташкил этишни такомиллаштириш. Ишлаб 
чикаришни ташкил этиш тамойилларидан окилона фойдаланиш. Ишлаб чикаришни ташкил 
этишда узлуксизлик, тежамкорлилик, тугри окимлилик, мутаносиблик, унумдорлилик каби 
тамойилларни куллаш. 
5. Корхоналарда молиявий бошқарув фаолиятини такомиллаштириш. Молиявий
бошқарув фаолиятида бошқарувнинг замонавий тамойиллари ва усулларидан фойдаланиш, 
раҳбарнинг масъулиятини ва имтиѐзларини ошириш. 
6. Мехнатни ташкил этишни такомиллаштириш ва унинг илмий юналишларидан 
окилона фойдаланиш. Мех,нат таксимотини ва ҳамкорлигини чукурлаштириш, самарали 
иш усулларини жорий этиш, назорат ва мусобакани юлга куйиш, иш жойини ташкил 
этишни яхшилш ва унга хизмат курсатишни такомиллаштириш, мех,натни меѐрлаштириш 
ва ҳар бир иш жойида меѐрлар булишига эришиш. Шу билан биргаликда ушбу меѐрларнинг 
бажарилишини таъминлаш. 
7.Корхоналардаги ишлаб чикаришнинг техник даражасини оширишга томон ҳаракатни 
амалга ошириш. Ишлаб чикаришда янги техника ва технологияни куллаш ҳамда уларнинг 
ҳар биридан иқтисодий самарадорликни ошириш юлида фойдаланиш. Корхонага 
урнатиладиган ҳар бир техник ва технологик жихознинг иқтисодий самара беришига 
эришиш. 
Юқоридагилардан шундай хулосага келиш мумкинки, миллий иқтисодиѐтимизни 
ривожлантириш учун мамлакатимизда фаолият кўрсатаѐтган ишлаб чиқариш корхоналари 
фаолиятида молиявий бошқарувни такомиллаштириш ва ресурслардан самарали 
фойдаланиш борасида республикамиз ҳукумати томонидан барча шарт-шароитлар имкон 
яратиб берилмоқда. 

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish