антагонистик таъсири ( 3-4 кун)
№
|
Тажриба
усуллари
|
Fusarium
oxysporum
|
Aspergillus
flavus
|
Verticillium
dahliae
|
Stachybotrys
chartarum
|
Alternaria
Tenus
|
Fusarium
vasinfectum
|
|
Патоген ўсиш зонаси (мм)
|
1
|
Агарли ўйиқча
|
40,2
|
патоген ўсишини тўлиқ тўхташи
|
патоген ўсишини тўлиқ тўхташи
|
50,4
|
10,6
|
40,0
|
|
2
|
Фильтр қоғозли диск
|
30,7
|
10,2
|
патоген ўсишини тўлиқ тўхташи
|
25,1
|
10,9
|
60,0
|
|
3
|
Агарли блок
|
40,3
|
10,3
|
10,4
|
70,1
|
40,1
|
40,6
|
|
4
|
Перпендикуляр штрих
|
10,3
|
патоген ўсишини тўлиқ тўхташи
|
патоген ўсишини тўлиқ тўхташи
|
15,6
|
40,0
|
40,2
|
|
Ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, T.harzianum 55 замбуруғи бир қатор микромицетларга нисбатан юқори антибиотикли фаолликка эга метаболитлар продуценти ҳисобланади. Юқори антагонистик фаоллик A.tenius, A.flavus, F.vasinfectum, V.dahliae, S.chartarum ва F.oxysporum патоген замбуруғларига нисбатан кузатилди. Олинган натижалар антифунгал хусусиятга эга бўлган биопрепарат яратиш учун хизмат қилади [162; -p. 32-43].
Лабораторияда T.harzianum замбуруғ штаммининг антагонистик хусусияти фитопатоген S.chartarum, A.alternata, V. Dahliae замбуруғларига нисбатан агарли блок усулида аниқланди. Тадқиқот натижаларига кўра S.chartarum патоген замбуруғи ўсиш зонасини 70,8 мм га, A.alternataнинг ўсиш зонасини 40,5 мм га камайтириши ва V.dahliae замбуруғи ўсишига бутунлай йўл қўймаслиги, яъни патоген устидан тўлиқ устунлик қилиши аниқланди.
Учинчи боб бўйича хулоса
Trichoderma harzianum маҳаллий микромецид замбуруғ таркибида сесквитерпеноид тузилишли алкалоидлар ва терпеноидлар мавжудлиги аниқланди.
Trichoderma harzianum маҳаллий микромецид замбуруғ таркибидан терпеноид ва тритерпеноид тузилишли бирикмалар ажратилиб, уларнинг тузилишини ўрганишда физик тадқиқот усуллари ва кимёвий модификациялашлардан фойдаланилди.
Trichoderma harzianum маҳаллий микромецид замбуруғ озуқа муҳитини ўзгартириш орқали ва озуқа муҳитнинг азот ва углерод манбаларини ўзгартириш орқали уларнинг таркибидаги алкалоидлар ва терпеноидларнинг миқдорлари ўзгартириш усуллари ишлаб чиқилди.
Сесквитерпеноид алкалоидлар ва терпеноидларнинг тузилиши ва фаоллигини ўрганиш мақсадида физик тадқиқот усуллари ИҚ, 1Н ЯМР, 13C ЯМР, 2M ЯМР 1Н-1Н - ROESY спектроскопия, 2M ЯМР 1H-13C корреляцион НМВС спектроскопия, рентген тузилиш таҳлил усуллари, юқори частотали масс-спектрометрия ва кимёвий синтез усулларидан кенг фойдаланилди.
Истиқболли маҳаллий T.harzianum 55 микромицети асосида қишлоқ хўжалиги экинлари учун комплекс таъсирга эга «Биостим» микроўстиргич биопрепарати яратилган. Республикамизнинг Қашқадарё вилояти Миришкор тумани «Нодир БКС» фермер хўжалигида 30 га ерга «Бухоро - 8» пахта навида ва Касби тумани Ёзи ибн Ахмад бобо номли ва Аллаев Холмат бобо номли фермер хўжалигида 55 га ер майдонида пахтанинг «Бухоро - 102» навида, Қашқадарё вилояти Касби тумани Аллаев Холмат бобо номли фермер хўжалиги 15 га ерда буғдойнинг «Бунёдкор» навида, 5 га ер майдонида помидорнинг «Султони» навида, 1 га ер майдонида ошқовоқнинг «Япон» ва 4 га ер майдонида тарвузнинг «Фетансид» навларида ва Ўрмон хўжалиги ҳудудидаги 2 га майдонда экилган лаванда доривор ва ноёб ўсимлигида синовдан ўтказилган. «Биостим» микроўстиргич биопрепарати лаванда доривор ўсимлиги, пахта, буғдой, тарвуз, ошқовоқ ва помидор экинларининг ҳосилдорлиги ортишига ижобий таъсир этиши кўрсатилган.
T.harzianum 55 замбуруғ штамми S.chartarum патоген замбуруғи ўсиш зонасини 70,8 мм га, A.аlternata ўсиш зонасини 40,5 мм га камайтириши ва V.dahliae замбуруғи ўсишига бутунлай йўл қўймаслиги, яъни патоген устидан тўлиқ устунлик қилиши аниқланган, ҳамда A.tenius, A.flavus, F.vasinfectum, V.dahliae, S. chartarum ва F.oxysporum патоген замбуруғларига нисбатан юқори антифунгал фаоллиги аниқланган.
ХУЛОСА
1. Илк бор замбуруғлар таркибидан алкалоид ва терпеноидларни натрий гидрокарбонат эритмаси билан нейтрал муҳитда этилацетат ёрдамида ажратишнинг янги усули ишлаб чиқилди.
2 Биринчи марта Trichoderma harzianum 55, Trichoderma harzianum harzianum 22 штаммларининг сесквитерпеноид тузилишли 3 та алкалоид, 3 та терпеноид ажратиб олинди ва уларнинг миқдорий ва сифат таркиби, озуқа муҳитига, таркибидаги азот ва углерод манбасининг турига боғлиқлиги кўрсатилди.
3. Trichoderma harzianum 55, Trichoderma harzianum 22 замбуруғларидан ажратилган янги алкалоидлар, терпеноидларнинг биологик фаоллигини ошириш мақсадида уларни N- ва О-ациллаш, N- ва О-виниллаш реакциялари тадқиқ қилинди.
4. Trichoderma harzianum 55, Trichoderma harzianum 22 замбуруғларидан ажратилган алкалоидлар ва терпеноидлар- 5-[(2-метоксифенокси]-1,3-оксазолидин-2-он, индол сирка кислотаси, гарзиан кислоталарининг, гиббериллин физик тадқиқот усуллари ва кимёвий модификациялаш ёрдамида сесквитерпеноид тузилишли эканлиги аниқланди.
5. Trichoderma harzianum harzianum 55 замбуруғ штамми асосида “Биостим” биопрепарати ишлаб чиқилди ва унинг қишлоқ ҳўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ўртача 5-12 % гача, олдин етилишини 4‒10 кунга ошириши изоҳланди ва қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжаликларида амалиётга тадбиқ этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |