§3.2.Терпеноидларнинг кимёвий тузилиши ва улар асосидаги синтезлар
Trichoderma harzianum 22 заҳарли замбуруғ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Микробиология институтида заҳарли замбуруғ штаммлари коллекциясидан олинган бўлиб, замбуруғни Мандельс ва Чапек озуқа муҳитида ўстириб терпеноидлари ўрганилди ҳамда 4та янги тузилишли терпеноидлар ажратиб олинди (3.8.-жадвал).
3.8-жадвал
Trichoderma harzianum 22 замбуруғи таркибидан олинган алкалоидлар ва терпеноидлар
№
|
Номларилари
|
Таркиби
|
Т.сюқ.0С
|
Trichoderma harzianum 55
|
Stachybotrys chartarum
|
|
Терпеноидлар
|
3
|
2,3-дигидро-1,4-бензпиранол-4 ни ажратиш
|
C9H10O2
|
184-186
|
-
|
+
|
4
|
Эргостерин
|
C28H44O
|
169-170
|
+
|
+
|
2,3-дигидро-1,4-бензпиранол-4 (XI) тузилиши. Trichoderma harzianum 22 замбуруғидан устунли хроматография усули ёрдамида азотсиз модда, яъни терпеноид ажратиб олинди. Дейтерометанолда қайд этилган XI модданинг 1Н ЯМР спектрида ароматик ҳалқага хос икки томонлама боғланган тўрт хил протонларга хос мультиплет сигналларнинг мавжудлиги орто-боғланган ароматик ҳалқа мавжудлигини кўрсатади: 7,9 м.у. (1H, д, J1 = 8.0, J2 = 1.6 Гц, Н-5), 6,977 м.у. (1H, д, J1 = 8.4, J2 =J3 = 1,6 ГЦ, H-7), 7,13 м.у. (1H, т, J1 = 8.4, J2 = 1,2 Гц, H-8), 7,25 м.у. да (1H, т, J1 = 8.0, J2 = 7.0, J3 = 1.20 Гц, H-6). Шунингдек, спектрда CH2-CH2 гуруҳидаги протонларнинг сигналлари 4,185 м.у.да тўртта протонга хос мультиплетлар кўринишида бўлади (1H, дд, J1 = 12,10, J2 = 8.6, J3 = 4.4 Гц, Н-2), 4,253 м.у. (1H, дт, J1 = 12,10; J2 = 7.6 Гц, H-2), 2,270 м.у. (1H, дд, J1 = 13.1, J2 = 7.6, J3 = 7.2, J4 = 7.4 Гц, H-3), 2,082 м.у. (1H, дд, J1 = 13.1, J2 = 8.6, J3 = 7.6, J4 = 7.2 Гц, H-3) ва гидроксил гуруҳига геминал ҳолда жойлашган протонининг сигнали эса 7.255м.у.дa. (1Н, т, J = 7,2 Гц, Н-4) бир протонли триплет шаклида ҳосил бўлади. Олинган 1Н ЯМР спектр маълумотлари XI тузилиш бирикмага мос келади (илова 3.48-3.50- расмлар).
Шундай қилиб, Trichoderma harzianum 22 замбуруғи таркибидан биринчи марта 2,3-дигидро-1,4-бензпиранол-4 (XI) тузилишли модда ажратиб олинди. Ушбу моддани биологик фаоллигини ошириш мақсадида гидроксил гуруҳига хос ациллаш, виниллаш ва оксидлаш реакциялари амалга оширилди.
Молекуланинг гидроксил гуруҳларига хос ациллаш реакциялари ўрганилганда, моноацетатли бирикма ҳосил бўлди. Реакция қуйидаги схема бўйича боради:
Сирка ангидрид молекуласида карбонил гуруҳидаги қўш боғнинг электронлари кислород томон силжиганлиги сабабли у қисман манфий зарядга эга бўлади ва унга боғланган углерод атоми эса қисман мусбат зарядланади. 2,3-дигидро-1,4-бензпиранол-4 молекуласидаги иккиламчи гидроксил гуруҳининг кислород атоми нуклеофиль агент сифатида сирка ангидрид молекуласидаги углерод атоми билан таъсирлашади ва оралиқ бирикмани ҳосил қилади, сўнгра ундан сирка кислота ажралиши ҳисобига хроман-4-ил ацетат (XLIX) ҳосил бўлади.
Ишда 2,3-дигидро-1,4-бензпиранол-4 ни гомоген -каталитик усулда юқори асосли система (МеОН-ДМСО) иштирокида ацетилен билан виниллаш реакцияси амалга оширилди. Бунда тегишли терпеноиднинг мос равишдаги винил эфири ҳосил бўлиши аниқланди:
Жараёнда КОН-ДМСО юқори асосли система билан нуклеофиль агентнинг таъсирлашиши натижасида молекула қисман қутбланиб, оралиқ маҳсулот ҳосил қилади. Оралик маҳсулот ўз навбатида ацетилен билан таъсирлашиб барқарорлиги кам бўлган ўтиш ҳолати бирикмасини ҳосил қилади ва юқори асосли система ажраб чиқиши натижасида асосий махсулот- 4-(винилокси)хроман (L) синтез қилинади. Жараён қуйидаги механизм бўйича боради.
2,3-дигидро-1,4-бензпиранол-4 молекуласидаги иккиламчи гидроксил гуруҳини оксидлаш учун Жонс реагентидан фойдаланилди. Реакция натижасида Жонс реагенти билан оксидланиб, ҳосил бўлган оралиқ маҳсулот беқарор бўлганлиги учун элиминирланиш натижасида хроман-4-он (LI) ҳосил бўлади. Реакция қуйидаги схема ва механизм бўйича боради:
Do'stlaringiz bilan baham: |