Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши давлат университети



Download 1,14 Mb.
bet26/35
Sana14.07.2022
Hajmi1,14 Mb.
#801090
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35
Bog'liq
Шуҳрат OXIRGI диссер.doc22x

3.1.-жадвал
Trichoderma harzianum замбуруғ штаммларидан олинган алкалоидлар ва терпеноидлар



Идентифиция қилинган алкалоидлар ва терпеноидлар

Таркиби

Т.сюқ.0С

Rf

Алкалоидлар

1.

Индолсирка кислота

C10H9NO2

168-170°

0,60

2.

Гарзиан кислота

C19H27NO6

85-86°

0,62

3,

5-[(2-метокси-фенокси)метил]-1,3-оксазолидин-2-он

C11H13NO4

201–202°

0,48

Терпеноидлар

3.

Гиббериллин А3

C19H22O6

233 -235°

0,47

5.

2,3-Дигидро-1,4-бензпиранол-4

C9H10O2

184-186°

0,69

6.

Эргостерин

C28H44O

169-170°

0,71

Системалар: 1.Гексан-диэтил эфир (1:1);. 2.хлороформ - метанол (100:1); 3. хлороформ - метанол (70:1); 4. хлороформ - метанол (50:1); 5. хлороформ - метанол (20:1); 6.хлороформ - метанол (10:1); 7. хлороформ - метанол (9:1); 8.хлороформ-метанол (1:1); 9.бензол-хлороформ-этилацетат (5:1:1).

Бу штамм Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Микробиология институтида заҳарли замбуруғ штаммлари коллекциясидан олинган бўлиб, замбуруғни Мандельс ва Чапек озуқа муҳитида ўстириб иккиламчи метаболитлари ўрганилди.




5-[(2-метоксифенокси) метил]-1,3-оксазолидин-2-он тузилиши. Trichoderma harzianum 22заҳарли замбуруғ штаммини Чапек озуқа муҳитида ўстириб, унинг таркиби ўрганилди. Ўстирилган бу замбуруғ метаболитлари икки усулда ажратиб олинди. Биринчи усулда замбуруғ биомассасини сувли фазадан фильтрлаш орқали ажратилди ва қуритилиб майдаланди. Қуритилган замбуруғ биомассаси этанол билан экстракция қилинди ва сувли қисми эса эфир билан экстракция қилинди. Ажратиб олинган экстракцион суммалар бирлаштирилган. Иккинчи усулда эса сувли фазадан ажралган биомасса қуритилмасдан қайтарма совуткич ёрдамида 360С қиздирилиб эфир билан экстракция қилинди. Сифат жиҳатдан иккинчи усулни эфир билан экстракция қилинганда этанолга қараганда алкалоидлар кўп миқдорда ва тоза ҳолда ажралиб чиқади. Экстракт силикагелга адсорбциялаб устунли хроматография усули билан ажратилади. Устунли хроматографик колонка биринчидан гексан билан, кейин гексан-эфир аралашмаси билан элюентланди. Ажратиб олинган моддани гексан - эфир (1:1) элюент билан юпқа қатламли хроматография қилиб, фосфор вольфрам кислотаси билан ишлов берилганда қизил ранг ҳосил бўлиши, эргостерин (XII) га характерли эканлигини кўрсатади.
Устунли хроматографияда хлороформ-метанол 49:1 элюент билан ювилганда 5-[(2-метоксифенокси) метил]-1,3-оксазолидин-2-он (VI) алкалоиди ажратиб олинди. Ажратиб олинган VI алкалоидининг ИҚ спектрида фаол водородга хос 3437 см-1 соҳада намоён бўлиши NH гуруҳи борлигини кўрсатади, 1631 см-1 соҳада сигналнинг ҳосил бўлиши молекулада карбонил амид гуруҳи борлигини, 1600, 840 см- 1 соҳаларда сигналларнинг намоён бўлиши икки томонлама боғланган ароматик ҳалқанинг мавжудлигидан далолат беради.
VI модданинг масс-спектрида m/z 223 (М+, 40%) молекуляр ионнинг юқори чўққиси ва m/z 124 (100%) бўлган ионнинг юқори чўққиси ҳосил бўлиши молекуладаги C6-C7 боғнинг узилиши натижасидаги фрагментларга мос келади. Масс-спектрида эса ароматик ҳалқадаги боғларнинг узилишига тўғри келадиган m/z 109 (58%), 95 (12%), 77 (30%) бўлган ион чўққиларининг ҳосил бўлиши икки томонлама боғланган ароматик ҳалқа борлигини кўрсатади (илова 3.33- расм).
Ушбу бирикма [196; -р. 3375] синтез усулида олинган, лекин ишда биринчи марта Trichoderma harzianum 22замбуруғи таркибидан ажратиб олинди. Экстракт жойлаштирилган хроматографик колонка бензол билан ювилади ва сўнгра хлороформ-метанол 70:1 ва 10:1 элюент системалар билан ювилади. Тоза ҳолда ажратиб олинган VI бирикманинг Rf = 0.6 га тенглиги ЮҚХ усули билан силифолда аниқланди ва унинг суюқланиш температураси 157-159 °С га тенг [174; -p. 583]. Бирикманинг келтирилган 1Н,13С ЯМР спектри берилган формула тузилишини яна бир бор исботлайди (илова 3.34- 3.35- расмлар).
VI бирикманинг фаол водородига хос ациллаш ва виниллаш реакциялари ҳам амалга оширилди. Ушбу моддани сирка ангидрид билан экви моляр нисбатда пиридинли шароитда ациллаганда N-моноацетат-5-[(2-метоксифенокси) метил]-1,3-оксазолидин-2-он (XLIII) ҳосил бўлди.



Реакциялар нуклеофиль алмашиниш механизми бўйича боради.

Жараёнда азот нуклеофиль агент, сирка ангидрид эса субстрат ҳисобланади, эритувчи сифатида пиридиндан фойдаланилди. Электронларга бой бўлган азот атоми сирка ангидриддаги мусбат зарядланган углерод атомига нуклеофиль таъсир этади ва оралиқ маҳсулот ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган оралиқ маҳсулотдаги азот атомдаги водород кислород атомига кўчиши ҳисобига янги оралиқ маҳсулот ҳосил бўлади. Ушбу оралиқ маҳсулотдан сирка кислотани чиқиб кетиши ҳисобига N-моноацетат-5-[(2-метоксифенокси) метил]-1,3-оксазолидин-2-он (XLIII) синтез қилинади.
Ишда 5-[(2-метоксифенокси) метил]-1,3-оксазолидин-2-он моддасини КОН-ДМСО ва КОН-ДМФА юқори асосли системаларидан фойдаланган ҳолда ацетилен билан виниллаш реакциялари системали тадқиқ қилинди. VI моддани виниллаш учун юқори асосли МОН-ДМСО (М=Li, Nа, K) каталитик системасидан фойдаланилди. Бунда системанинг асослиги янада ошади ва ҳосил бўлган маҳсулот унумининг кескин ошишига имкон беради. Реакцияда N-винил-5-[(2-метоксифенокси)метил]-1,3-оксазолидин-2-он (XLIV) ҳосил бўлиши аниқланди, реакциянинг схематик кўриниши қуйидагича:

Ушбу реакция ҳам нуклеофиль бирикиш механизми асосида боради.
КОН-ДМСО супер-асосли муҳити билан ацетиленнинг тўғридан -тўғри таъсирлашиши натижасида молекула қисман қутбланиб, оралиқ маҳсулот ҳосил бўлади. Ўз навбатида, бу оралиқ бирикма энергетик жиҳатдан қулайроқ бўлган ҳолатга ўтади ва маҳсулот ҳосил бўлади.
Маълумки, кўпгина каталитик жараёнларда маҳсулот унуми ва реакция йўналишига катализатор ва эритувчи табиати ҳамда миқдори, ҳарорат, бошланғич моддалар моль нисбатлари, шунингдек, дастлабки реагентларнинг киритилиш тезликлари катта таъсир кўрсатади.
5-[(2-метоксифенокси) метил]-1,3-оксазолидин-2-он ни виниллаш жараёнига катализатор табиати таъсири тадқиқ қилинди. Катализаторлар сифатида литий, натрий, калий гидроксидлари ишлатилди. Барча ҳолларда N-винил-5-[(2-метоксифенокси) метил]-1,3-оксазолидин-2-он (XLIV) ни ҳосил бўлиши аниқланди. Олинган натижаларга кўра, қўлланилган катализаторлар ичида нисбатан фаоли КОН бўлиб, бунда N-винил-5-[(2-метоксифенокси) метил]-1,3-оксазолидин-2-он (XLIV) ни унуми 32,8 % ни, LiОH ва NаОH қўлланилганда мос равишда 15,6 ва 24,7 % ташкил қилди. Жараёнлардан кўриниб турибдики КОН +ДМСО юқори асосли система бу кимёвий жараён учун энг мақбул шароит ҳисобланади.

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish