Гарзиан кислотасини ажратиш. Чапек озуқа муҳитида 14 кун давомида качалкада ўстирилган T. сharzianum штаммининг биомассаси культурал суюқликдан фильтр ёрдамида ажратилди. Фильтрлаб олинган 3 л культурал суюқликнинг pH=4 тенглашгунча 5M HCl кислота қўшилади ва этилацетатда экстракция қилинди. Олинган экстракт Na2SO4 билан сувсизлантирилди ва вакуумли роторли ҳайдаш ускуна 35°C ҳайдалди. Эритувчиси ажратилганда 0,93 гр экстракцион қизил сумма ҳосил бўлди. Олинган қуруқ 0,93 гр экстракцион суммасини 5 мл этилацетатда эритиб 100 гр Silpearl силикагелига адсорбцияланди. Адсорбент устунли хроматографик колонкага жойлаштирилди. Устунли хроматографик колонка 10- система билан ювилганда 38 мг 2-гидрокси-2- [4- (1-гидроксиокта-2,4-диенилиден) -1-метил-3,5 – диоксопирролидин – 2 – илметил] -3 -метиломой кислота ажратиб олинди Т суюқ.тем. 85-86°C; [α]D= +58,5 (CHCl3; с 1,0); [α]D= 15 + 19,6 (MeOH; с 1,06).
Олинган фракция 4°С да этилацетатда қайта кристалланиб сариқ кристалл модда олинди [186; .- 28-34 б, 187;- 19-25 б].
5-[(2-метоксифенокси) метил]-1,3-оксазолидин-2-онни ажратиш. Trichoderma harzianum 22штаммининг қуруқ 32,8 гр экстракцион суммасини 800 гр Silpearl силикагелига адсорбцияланди. Адсорбент устунли хроматографик колонкага жойлаштирилди. Устунли хроматографик колонка 9-система билан ювилганда 23 мг 5-[(2-метоксифенокси) метил]-1,3-оксазолидин-2-он (VI) ажратиб олинди. C11H13NO4, суюқ. тем. 157-159 °С (МеОН да), Rf=0,6. (ЮҚX, силуфол, сист.3) [174; -p. 583, 175; -р. 139].
2,3-дигидро-1,4-бензпиранол-4 ни ажратиш. Trichoderma harzianum 22штаммининг қуруқ 32,8 гр экстракцион суммасини 800 гр Silpearl силикагелига адсорбцияланди. Адсорбент устунли хроматографик колонкага жойлаштирилди. Устунли хроматографик колонка 10- система билан ювилганда 18 мг 2,3-дигидро-1,4-бензпиранол-4 (XI) ажратиб олинди. Ажратиб олинган модда кристалл хусусиятга эгалиги аниқланди. Олинган модданинг тузилиши 1Н ЯМР спектроскопия усуллари ёрдамида аниқланди. С9Н10О2, суюқ.тем. 148°С (метанол), Rf=0,56 (ЮҚХ, силуфол, 4 - система) [179;-р. 76].
Эргостеринни ажратиш. Trichoderma harzianum 55 штаммининг кам қутбли иккиламчи метаболитларини ўрганиш мақсадида замбуруғ биомассаси культурал суюқликдан ажратилди ва қуритилган Trichoderma harzianum 55 штамми биомассасини этанол билан экстракция қилиб олинди. Экстракцион қолдиқ гексан билан кетма-кет ёғсизлантириб, устунли хроматография қилинди. Гександа ажратилган ёғли қисми устунли хроматографик система билан ювиш орқали рехроматография қилинди. GLC/MS рехроматографик таҳлил шуни кўрсатдики, ушбу 1-фракцияда камида тўққизта компонентни ўз ичига олган моддалар борлиги аниқланди. Гексанли фракция хлороформ билан экстракция қилинди ва хлороформли экстракт 2-фракция олинди ва 2-система билан устунли хроматография қилинганда оқ кристалл модда ажратиб олинди. 2-фракциянинг таркиби спектрал маълумотларга асосланиб эргостерол (XII) эканлиги аниқланди [163; .-с. 134-135].
Do'stlaringiz bilan baham: |