§3.5. Trichoderma harzianum замбуруғ штамми асосида олинган «Биостим» микроўстиргич биопрепаратининг фитопатоген замбуруғларга нисбатан антагонистик хусусиятлари
Қишлоқ хўжалиги учун препарат яратишда асосий критерияларга мос келувчи, яъни самарали ва хавфсиз, рақобатбардош, технологик жиҳатдан фойдали хамда қишлоқ хўжалик экинларига касаллик тарқатувчи замбуруғлардан ҳимояловчи микроорганизмларни танлаб олиш жуда муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Айниқса, микроорганизмнинг антагонистлик хусусиятининг юқори бўлиши ишлаб чиқиладиган препаратнинг асосий хусусиятларидан бирини белгилайди. Бу борада дунёда олимлар томонидан Hyphomycetales таркибига кирувчи Trichoderma harzianum авлодига мансуб замбуруғларнинг эътироф этилганлиги маълум [184; -с. 13-16].
Ушбу туркум вакилларидан 200 дан ортиқ моддалар синтез қилинган бўлиб, улар қаторига 100 дан ортиқ антибиотиклар ҳам киради. Шу сабабли, танлаб олинган T. harzianum 55 замбуруғ штаммининг фитопатоген замбуруғларга нисбатан антагонистик хусусиятини аниқлаш бўйича тадқиқотлар олиб борилди. Ушбу штаммнинг антагонистик хусусияти Қашқадарё вилоятидан келтирилган касалланган пахта толаларидан ажратиб олинган Stachybotrys, Aspergillus, Fusarium ва Verticillium турига мансуб фитопатоген замбуруғларга нисбатан ўрганилди. Тажрибалар агарли блок, диск-диффузия, агарли ўйиқча ва перпендикуляр штрих усулларида олиб борилди [185; .- 28-34 б].
Trichoderma harzianum harzianum 55 замбуруғи A. flavus, Aspergillus flavus, Fusarium оxysporum, Fusarium vasinfectum, Trichoderma harzianum 22ва Verticillium dahliae каби патогенларга нисбатан юқори антагонистик фаолликни намоён қилди (4.3-жадвал).
Энг юқори фаоллик Trichoderma harzianum 22га нисбатан белгиланди, ўсиш зонасининг тўхтатиши 15мм дан, 70 ммга ча эканлиги аниқланди. F. vasinfectum (40-60 мм), F. Oxysporum, A. flavus замбуруғларига ўсиш зонасининг етишмаслиги 10мм дан, 40 мм гача эканлиги аниқланди.
Антагонист штаммнинг фитопатоген Aspergillus flavus ва Verticillium dahliae замбуруғлари устидан тўлиқ устунлиги агарли блок усулида кузатилди (4.3-жадвал).
Stachybotrys chartarumга нисбатан T. harzianum 55 замбуруғининг антагонистик хусусияти юқорида келтирилган 4 хил усулда ўрганилган. Қўлланилган усулларда бионазорат агенти патогенлар ўсишини камайтириши ёки улар устидан тўлиқ устунлик қилиши кузатилди. Унинг таъсири фитопатоген V.dahliae замбуруғига нисбатан аниқланди. Агарли блок усулида антагонист штамм блоклари петри ликопчасининг марказига жойлаштирилганда Trichoderma harzianum 22патоген штаммининг ўсиш зонасини 70 мм гача тўхтатиши аниқланди. Trichoderma harzianum 22га нисбатан антагонистик фаоллик агарли ўйиқча усулида аниқланганда эса ўсиш зонасини 50,4 мм га, шунингдек, диск-диффузия усулида антагонист штамм T.harzianum 55 замбуруғи культурал суюқлигидан 0,01 мл олиб фильтр қоғозли дисклар намлантириб қўйилганда патоген ўсиш зонасини 25,1 мм гача камайтириши кузатилди.
Агарли ўйиқча усулида томизилган 0,1 мл културал суюқлик ва диск-диффузия усулида фильтр қоғозли дискни намлантириш учун кетган 0,01 мл културал суюқлик патоген ўсишини тўхтатиб қолиши томизилган културал суюқлик ҳажмига пропорционалдир.Тадқиқотлардан олинган натижаларга кўра, юқоридаги усулларни қўллаш орқали қабул қилинган ва ҳар бир вариантда Trichoderma harzianum 22замбуруғи ўсмаганлиги кузатилди. Патоген ўсиш зонасининг ўлчови қўлланилган антагонист штамм культурал суюқлигининг концентрациясига боғлиқ эканлиги белгиланди.
Олинган натижаларга асосланиб T.harzianum 55 замбуруғи синтезлаган биологик фаол моддалар фитопатогенларга нисбатан фаол антагонистик хусусиятга эга эканлиги ва антагонист замбуруғнинг спора мицелиал массасида ҳамда культурал суюқлиги таркибида мавжудлиги аниқланди (4.3-жадвал).
4.3-жадвал
“Трихостим” биопрепаратини фитопатогенларга нисбатан
Do'stlaringiz bilan baham: |