4.2. жадвал
«Биостим» микроўстиргич биопрепаратининг тарвуз ва қовоқ экинлари ривожланишига таъсири
Вариантлар
|
Экилган кундан бошлаб ривожланиш фазаси, кун
|
тарвузнинг «Фетансид» нави
|
қовоқнинг «Япон» нави
|
униб чиқиши
|
палак ёйиши
|
гуллаши
|
ҳосил тугиши
|
униб чиқиши
|
палак ёйиши
|
гуллаши
|
ҳосил тугиши
|
|
Назорат
(ишлов берилмаган)
|
12
|
35
|
38
|
54
|
15
|
24
|
30
|
40
|
|
«Биостим» микроўстиргич биопрепарати билан
(ишлов берилган)
|
7
|
29
|
24
|
38
|
9
|
18
|
23
|
30
|
|
Тажрибада тарвуз ва ошқовоқ уруғлари «Биостим» микроўстиргич биопрепаратининг 3:500 нисбатдаги концентрациясида 8-10 соат давомида ивитилиб 20 мартда экилди. Биопрепарат билан иккинчи марта 15-20 июн кунлари ишлов берилди.
Тадқиқот натижаларига кўра тарвуз ва қовоқ экинлари назоратга нисбатан тажриба вариантида 3-4 кун олдин 6-7 кунда бехато униб чиқиши, 8-10 кунда чинбарг чиқариши, экинларнинг жуда кенг палак ёзиши ва 40 кундан сўнг гуллаши кузатилди. Назоратда эса экинларнинг ҳаммаси униб чиқмаганлиги, экинларнинг сийраклиги барглар орасида сарғайган барглар кўп учраши, гуллаши 4-5 кунга кечикканлиги аниқланди.Тажриба вариантларида ҳар иккала полиз экинининг 80-90 кун ичида пишиб етилиши, 1 га майдондан 25-30 т миқдорда ҳосил олиниши ва «Биостим» микроўстиргич биопрепарати билан ишлов берилганда тарвуз ва ошқовоқ экинларининг ҳосилдорлиги назоратга нисбатан 20-25% га ортиши аниқланди.
Шунингдек, пиёзнинг «Пантера» навига биопрепаратнинг таъсирини ўрганиш мақсадида 2021 йил сентябрь ойида Қашқадарё вилоятининг Касби туманида Ёзи ибн Ахмад бобо номли фермер хўжалигида 3 гектар ер майдонида тадқиқотлар олиб борилди.
Бунинг учун пиёз уруғлари 2 соат мобайнида «Биостим» микроўстиргич биопрепаратининг 3:500 нисбатдаги концентрациясига ивитиб қўйилди. Биопрепарат билан икки соат ишлов берилгандан сўнг экилди ва бутун вегетация давомида яна икки марта барглари орқали озиқлантирилди. Тажрибада фенологик кузатишлар Доспехов усули бўйича амалга ошириб экилди [162; -p. 32-43]. T. harzianum 55 микромицети асосида яратилган биопрепаратларни оз миқдорда пиёзга қўлланилиши оқ ва кулранг чириш, аскохитоз касалликларидан ҳимоялашини таъкидлайди ва 1 га майдондан 70-80 т миқдорда ҳосил олиниши ва «Биостим» микроўстиргич биопрепарати билан ишлов берилганда пиёз экинининг ҳосилдорлиги назоратга нисбатан 20-25% га ортиши аниқланди [183; - 28-31 б].
Биопрепарат таъсирида қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги ортиши билан бир қаторда маҳсулот сифат даражаси яхшиланишига, тупроқ унумдорлиги сақланишига ва тупроқ микрофлораси тикланишига эришилди. «Биостим» микроўстиргич биопрепарати таркибидаги фаол микроорганизмлар тупроқни ўзлаштириладиган минерал моддалар ва фойдали микрофлора билан бойитиши ҳисобига унинг унумдорлигини оширади, кимёвий ўғитлар сарфини қисқартиради. Биопрепаратни қишлоқ хўжалигида қўлланилиши орқали тупроқнинг кимёвий қолдиқлар билан зарарланишига йўл қўймаслик, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг экологик софлигини сақлаш ҳамда иқтисодий тежамкорликка эришиш асосий мақсад бўлиб ҳисобланади.
“Биостим” биопрепарати билан ишлов берилиши натижасида тупроқ унумдорлиги яхшиланганлиги, қишлоқ ҳўжалиги экинлари сифати ва ҳосилдорлик 3‒12 ц/га гача ортгани, ҳосилнинг ортиши билан бирга 4‒10 кун олдин етилиши кузатилди. “Биостим” биопрепарати таъсирида ҳосилдорлик назорат вариантига нисбатан 5-12% ортганлиги аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |