Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши давлат университети


-жадвал «Биостим» микроўстиргич биопрепаратининг « Бухоро - 102» пахта навининг ўсиши ва ривожланишига таъсири



Download 1,14 Mb.
bet30/35
Sana14.07.2022
Hajmi1,14 Mb.
#801090
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
Шуҳрат OXIRGI диссер.doc22x

4.1 -жадвал
«Биостим» микроўстиргич биопрепаратининг « Бухоро - 102» пахта навининг ўсиши ва ривожланишига таъсири

Касби тумани Ёзи ибн Аҳмад бобо номли фермер хўжалиги

Вариантлар

поя узунлиги(см)

шоналар сони

кўсаклар сони

гул сони

шохлар сони

назорат

67,8

7,6

2,67

1,65

4,67

«Биостим» микроўстиргич биопрепарати

91,07

10,25

4,45

2,78

7,45

Миришкор тумани « Нодир БКС » фермер хўжалиги

назорат

68,5

7,4

3,71

1,56

4,56

«Биостим» микроўстиргич биопрепарати

90,16

9,46

5,78

2,87

7,65

Олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра ғўзанинг ўртача узунлиги 90,12 см ни ташкил этди, назорат вариантига нисбатан тажриба варианти 21, 66 см узунлиги кузатилди. Шохлар сони 57% га, шоналар миқдори 47% га, кўсаклар сони 48,7 % га ва гуллар сони 32% га кўплиги аниқланди. ( 4.1 жадвалга қаранг)



4.1 - расм. Дала амалётида «Биостим» микроўстиргич биопрепаратининг ғўза ривожланишига таъсири.

Қашқадарё вилояти Касби тумани Аллаев Холмат бобо номли фермер хўжалигининг 30 га ер майдонида «Биостим» микроўстиргич биопрепарати пахтанинг «Бухоро-102» (Репродукция Элита) навига таъсирини аниқлаш учун тадқиқотлар олиб борилди. Тажриба учун 22 га, назорат учун 8 га ёнма-ён пахта майдони ажратилди. 10:500 нисбатда сув билан аралаштирилган «Биостим» микроўстиргич биопрепаратида чигитлар 12 соат давомида устига полиэтилен плёнка ёпилган ҳолда ивитилди. Сўнгра ҳар бир синов вариантлари 12 қатордан 500 метр узунликдаги (0,5 га дан) ер майдонига сеялка ёрдамида экилди. Назоратда чигитлар одатдаги усул билан (препаратсиз) ишлов берилиб, экилди. Тажриба вариантидаги чигитлар назоратга нисбатан 3 кун олдин униб чиқиши кузатилди. Биринчи марта ғўзанинг шоналаш фазасида препаратнинг 10:500 нисбатдаги концентрацияси билан ОВХ ёрдамида кечки соат 1800-2000 оралиғида пуркалди. Тадқиқотлар натижасида тажриба вариантларидаги ғўза пояларининг бақувватлашганлиги, барг сатҳининг кенглиги, шоналаш фазасида шоналар миқдорининг 10-12%га кўплиги, шохланиш даражасининг нисбатан ортганлиги ва пахта чаноқларининг назоратга нисбатан 5-7 кун эрта очилиши кузатилди. Ҳосилдорлик назоратга нисбатан 8 ц/га (15%)га ошганлиги аниқланди.


Шунингдек, Миришкор тумани «Нодир БКС» ф/х да 30 га ер майдонида пахтанинг «Бухоро-8» навига «Биостим» микроўстиргич биопрепарати таъсирини аниқлаш учун тадқиқотлар олиб борилди.
«Биостим» микроўстиргич биопрепаратининг 10 литри 500 литр хлорсиз сувда суюлтирилиб, пахтанинг «Бухоро-8» нави чигитлари экишдан олдин 8 соат давомида ивитилиб экилди ва бутун вегетация давомида яна икки маротаба ОВХ пуркагичи орқали озиқлантирилди. Бир гектар ер майдонига 0,5 литр биопрепарат сарфланди. 2021 йил 30 апрелда экилган «Бухоро-8» пахта нави 2021 йил 3 сентябрда пишиб етилди. Тадқиқот натижаларига кўра тажриба вариантида битта ўсимликда 40-45 дона, назорат вариантида эса 30-35 дона кўсаклар борлиги, яъни тажриба вариантидаги кўсаклар сони 16 % га кўплиги аниқланди. Тажриба вариантидан 45 ц/га ва назорат вариантидан эса 35 ц/га ҳосил олинди. «Биостим» микроўстиргич биопрепарати билан ишлов берилган тажриба вариантида ўсимликларнинг бўйи назоратга нисбатан 20-22 см узунлиги, ён шохлари сонининг 2-3 тага кўплиги, ҳосилдорлиги 30% га ортганлиги ва фитопатогенлар қўзғатадиган касалликлар билан касалланмаганлиги аниқланди.
Бундан ташқари Қашқадарё вилояти Касби тумани Аллаев Холмат бобо номли фермер хўжалиги 15 га ер майдонида «Биостим» микроўстиргич биопрепаратининг буғдойнинг «Бунёдкор» навига таъсирини аниқлаш учун тадқиқотлар олиб борилди. Тажриба учун 12 га ва назорат учун 3 га ер майдони ёнма-ён ажратилди. 2021 йил 20 октябрда «Биостим» микроўстиргич биопрепаратининг 10:500 нисбатдаги концентрацияси билан буғдой уруғлари 12 соат давомида ивитилди. Сўнгра буғдой уруғлари намлиги бир оз қуритилиб, ҳар бир синов вариантлари 16 метрдан, 500 метр узунликдаги (12 га) ер майдонига сеялка ёрдамида экилди. Назорат вариантида уруғлар ҳеч қандай ишлов берилмасдан, анъанавий усулда экилди. Биринчи озиқлантириш буғдой майсалари 30см дан ошгандан сўнг, «Биостим» микроўстиргич биопрепаратининг 10:500 нисбатдаги концентрацияси ОВХ ёрдамида кечки соат 1800-2000 оралиғида пуркалди. Бошқа барча ўғитлаш ва агротехника тадбирлари тажриба ва назорат майдонларида бир хилда олиб борилди.
Тадқиқот натижаларига кўра, тажриба вариантларидаги буғдой туплари сонининг ортганлиги, пояларининг бақувватлашганлиги ва узунлигининг назоратга нисбатан ортганлиги, бошоқларнинг йириклиги ва буғдой донларининг назоратга нисбатан 10 кун эрта пишганлиги аниқланди. Шунингдек, тажриба вариантида ҳосилнинг гектарига 5-8 центнер (12%) ортишига эришилди.
Биопрепаратнинг полиз экинларига таъсирини аниқлаш учун Қашқадарё вилояти Касби тумани Аллаев Холмат бобо номли фермер хўжалигининг 5 га ер майдонида помидорнинг «Султони» нави экилди ва дала тажрибалари олиб борилди. Тажрибада «Биостим» микроўстиргич биопрепаратининг 3:500 нисбатдаги концентрациясидан фойдаланилди. Помидор уруғлари 8 соат давомида ивитилди ва 10 майда экилди. Помидор экинининг умумий майдони 5 га бўлиб, 4 га майдон тажриба учун биопрепарат билан ишлов берилиб экилди, қолган 1 га эса уруғлари сувда ивитилган кўчатлар назорат сифатида экилди. 10-11 июнда «Биостим» микроўстиргич биопрепарати билан иккинчи маротаба ишлов берилди. Кўчатлар гулга киргандан кейин 10-15 кунда мева туга бошлади. Тажриба вариантида помидор кўчатлари назоратга нисбатан тез униб чиққанлиги ва ривожланганлиги, барглар сонининг 3-4 тагача кўпайганлиги, барглар сатҳи кенгайганлиги ҳамда назоратга нисбатан 3-4 кун олдин гуллаганлиги аниқланди. «Биостим» микроўстиргич биопрепарати билан ишлов берилган тажриба вариантида экинларнинг касалланмаганлиги ва ҳосилдорлик гектарига ўртача 30-35 тоннани ташкил этганлиги, назоратда эса ўсимликлар баргларининг сарғайганлиги, ўсимликнинг тез қуриб қолиши ва касалланганлиги аниқланди. «Биостим» микроўстиргич биопрепарати билан ишлов берилганда помидор экинлариниг ҳосилдорлиги назоратга нисбатан 25% гача ортганлиги кузатилди.
Шунингдек, «Биостим» микроўстиргич биопрепаратини полиз экинлариги таъсирини аниқлаш учун эса худди шу фермер хўжаликнинг 4 га ер майдонига «Фетансид» навли тарвуз ва 1 га ер майдонига ошқовоқнинг «Япон» нави уруғлари экилди (4.2-жадвал).

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish