Эргостерин тузилиши. Trichoderma harzianum 55 замбуруғининг гексанли фракцияларидан эргостерин бирикма ажратиб олинди. Эргостерин бирикманинг 1H ЯМР, 13C ЯМР спектрларини ва масса-спектрини ўрганиш уни индивидуал бирикма эканлигини кўрсатди. Бирикманинг юқори частотали 1Н ЯМР спектрида иккита учламчи ва тўртта иккиламчи метил гуруҳлари протонларининг сигналлари кузатилди. 13C ЯМР спектрида эса ҳалқада жойлашган 2 та қўшбоғ ёнидаги 4 та углероднинг сигналлари 141,33, 119,65 м.у. ва 117,14, 140,89 м.у. да, очиқ занжирдаги қўшбоғга боғланган 2 та углероднинг сигналлари 132.17, 146.15 м.у. да, иккиламчи гидроксил гуруҳидаги кислород билан боғланган углерод атомининг сигнали 69,91 м.у. намоён бўлди. Ушбу маълумотлар ўрганилаётган бирикмани 24-метилстеролларга тегишли бирикма эканлигини билдиради (3.10-жадвал).
3.10-жадвал
Эргостериннинг 1H ЯМР ва 13C ЯМР спектр маълумотлари
С атом
|
δc
|
δН (J, Гц)
|
δС (адаб.маълу [202])
|
1
|
38.98
|
|
38.9
|
2
|
33.03
|
|
32.5
|
3
|
69.91
|
3.97 м
|
70.0
|
4
|
42.02
|
2.84 ддд (14.5; 4.9; 2.4) β 2.69 м
|
41.4
|
5
|
141.33
|
.
|
141.0
|
6
|
119.65
|
5.51 м
|
119.7
|
7
|
117.14
|
5.73 дд (5.6; 2.4)
|
117.0
|
8
|
140.89
|
|
140.9
|
9
|
46.63
|
|
46.8
|
10
|
37.50
|
|
37.5
|
11
|
21.38
|
|
21.5
|
12
|
28.75
|
|
28.6
|
13
|
43.10
|
_
|
43.3
|
14
|
54.83
|
|
54.9
|
15
|
23.40
|
|
23.4
|
16
|
39.34
|
|
39.7
|
17
|
55.86
|
|
56.3
|
18
|
12.23
|
0.69 с
|
12.1
|
19
|
16.59
|
1.06 с
|
16.3
|
20
|
40.81
|
|
40.8
|
21
|
19.87
|
1.10 д (6.6)
|
19.7
|
22
|
132.17
|
5.27 т (7.4)
|
132.5
|
23
|
136.15
|
*
|
136.3
|
24
|
43.10
|
|
43.3
|
25
|
33.50
|
|
33.5
|
26
|
20.17
|
0.888 д (6.8)
|
20.0
|
27
|
21.30
|
0.896 д (6.8)
|
21.3
|
28
|
17.87
|
0.99 д (6.9)
|
17.7
|
Изоҳ: *-сувнинг кенг шаклдаги 5,0 м.у. даги сигнали қопланиши натижасида Н-23 протоннинг сигналлари кўринмайди.
Стеролнинг масс спектрида m/z 396 бўлган молекуляр ионнинг энг юқори чўққиси қайд этилди: m/z (%): M+ 396 (53.1), 363 (18.8), 337 (9.4), 285 (12.5), 253 (18.8), 251 (31.3), 157(21.9), 143(18.8),93 (53.1),91 (37.5),81 (93.8), 69 (100), 67 (40.6), 55 (93.8), 43 (43.8). Юқорида кўрсатилган m/z 363, 253, 157, 143, 81, 69, 67 фрагмент ионлар эргостеролга хос [203; -p. 2437]. Ўрганилган стеролнинг ЯМР 13C спектридаги углерод атомларининг кимёвий силжиш қийматларини эргостерол билан солиштирганда уларнинг ўзаро ўхшашлигини кўрсатади (3.10-жадвал) [202; -p. 7445] (илова 3.55-3.58 -расмлар). Шундай қилиб, ушбу натижалар ажратиб олинган стероидни эргостерол (22Е, 24R - эргоста-5,7,22 - триeн-3β-ол) деган хулосага келишимизга асос бўлади.
XII
§3.3. Trichoderma harzianum қўзиқоринининг экстрактларини токсикологик ва фармакологик тадқиқотлари
Trichoderma harzianum қўзиқорин фракциясининг токсиклигини оқ сичқонлар ва каламушларга оғиз орқали юбориш йўли билан ўтказилган тажрибаларда ўрганилган. Моддани бир марталик киритишдан кейин 14 кун давомида экспериментал ҳайвонларни кузатиш амалга оширилди.
Тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатдики, 100 мг/кг дозада препарат умумий ҳолат ва хатти-ҳаракатларда сезиларли ўзгаришларга олиб келмайди. 800 мг/кг дозани киритиш билан восита фаоллигини чеклаш, скелет мушакларининг бўшашиши ва уйқучанлик қайд этилди. Дозани янада ошириш юқоридаги заҳарланиш белгиларининг кўпайишига олиб келмади.
Ўлимнинг ўртача дозаси:
ЛД50 сичқонлар учун - 800 мг/кг;
ЛД50 каламушлар учун - 880 мг/кг;
Турларнинг сезгирлик коэффициенти ифода этилмайди.
Trichoderma harzianum қўзиқорин фракциясини тирнаш орқали таъсир этиш жараёнини ўрганишда, оқ қуёнларга 3х3 см ўлчамдаги олдиндан соқолланган майдонни терига суртиш орқали ўтказилган. Препарат кунига 7 кун давомида 3-5-10% эритма концентрациясида (мой эритмаси) қўлланди.
Тажриба бошланганидан 6-7 кун ўтгач Trichoderma harzianum қўзиқорин фракциясининг 3% эритмасининг аниқ қўлланилиши ўзгаришлар аниқланмади. Концентрациянинг янада ўсиши билан юқорида тавсифланган Trichoderma harzianum қўзиқорин фракциясининг токсик таъсирининг суръати сезиларли ўзгармади.
Шундай қилиб, тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатдики, Trichoderma harzianum қўзиқоринининг фракциялари терига қўлланилганда токсик таъсир кўрсатмади.
§3.4. Биостим биопрепаратининг қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигига таъсири
Танланган фаол целлюлоза парчаловчи, антибиотик ва фитогормонлар синтезловчи T. harzianum 55 штамми микромицет культурал суюқлигининг турли хил коцентрацияларини қишлоқ хўжалиги экинлари ривожланиши ҳамда касалликлардан ҳимоя қилиши борасида олиб борилган тадқиқот натижаларига асосланиб лаборатория шароитида биопрепарат олишнинг лаборатория регламенти ишлаб чиқилди (илова).
Биопрепарат яратиш учун ўзгартирилган Чапек ва Мандельс суюқ озуқа муҳитларидан фойдаланилди. Озуқа муҳити таркибини саноат чиқиндиси ҳисобланган меласса билан бойитиш культурал суюқликда ҳосил бўладиган фитогормонлар миқдорининг ортиши ва биопрепарат ишлаб чиқаришда унинг таннархини арзонлаштириш имконини беради.
Биопрепарат олишда T. harzianum 55 штамми замбуруғ иккиламчи метаболити ГК ва ИСК фаоллигининг юқори бўлиши учун оптимал сахороза+мелассали озуқа муҳитидан фойдаланилди. Trichoderma harzianum 55 замбуруғ штамми Мандельс (рН 5,5) озуқа муҳитида ёки Чапек (рН 6,8) озуқа муҳитида 28-300С ҳароратда, 200-220 айланиш/минут тезлигидаги чайқатгичда 20 л ҳажмли шиша идишларда 10 кун давомида ўстирилди. Культурал суюқликнинг титри 2x107 спор/мл ни ташкил этди. Замбуруғларнинг культурал суюқликлари стерил шароитда биомассадан фильтрлаш орқали ажратилди. Культурал суюқлик «Биостим» микроўстиргич биопрепарати деб белгиланди. Биопрепарат оч жигар рангда бўлиб, ёқимли кучсиз ҳидга эга.
Лаборатория шароитида яратилган ушбу препаратнинг умумий заҳарлилиги ўрганилди. Умумий заҳарлилиги бўйича клиник олди ўтказилган тадқиқотлардан «Биостим» микроўстиргич препарати қўзғатувчи таъсирларга ва кучсиз кумулятив хусусиятга эга эмас деб баҳоланди. «Биостим» микроўстиргич биопрепаратининг умумий таъсири ва “ўткир” заҳарлилиги ўрганилди, ушбу препарат деярли нотоксик бирикмаларнинг V синфига мансублиги аниқланди (илова).
Do'stlaringiz bilan baham: |