2. 2.-жадвал
Trichoderma harzianum55 штаммининг иккиламчи метаболитларининг миқдорий анализ натижалари
Штаммнинг ўсиш вақти (кун)
|
Культурал суюқлик ҳажми
(мл)
|
Экстракцион сумма (гр)
|
Замбуруғ биомассаси (гр)
|
Экстракцион сумма
(гр)
|
Жами экстракцион сумма
(гр)
|
3
|
10 000
|
0,28
|
10,23
|
1,58
|
1,86
|
7
|
10 000
|
0,48
|
15,82
|
2,12
|
2,6
|
14
|
10 000
|
0,93
|
23,2
|
3,70
|
4,63
|
20
|
10 000
|
0,52
|
23,5
|
2,32
|
2,84
|
Экстракция. Экстракция жараёнида сувли фазадан ажратиб олинган мицелла қуритилмасдан эфир билан эфирниннг буғланиш температурасигача қиздирилган ҳолда экстракция қилинди. Культурал суюқликни эфир билан экстракция қилиб, олинган иккала экстракт қўшилган ҳолда қуруқ натрий сулфат қўшиб сувсизлантирилади. Сувсизлантирилган экстрактлардан эритувчиси буғлатилиб, экстракцион сумма олинади. Биринчи усулга қараганда иккинчи усулда экстракт тоза ҳолатда эканлиги, яъни қўшимчалардан тозаланган иккиламчи метаболитлар мавжудлиги хроматографик усулда аниқланди.
Кўрсатилган усуллардан олинган экстрактлар турли хил адсорбентлар ва эритувчилар аралашмаларидан фойдаланилган ҳолда устунли хроматография усули ёрдамида ажратилди. Натижада 6 та индивидуал моддалар ажралиб чиқди (2.1-чизма).
Устунли хроматографик колонкада жойлаштирилган экстракцион сумма аралаштирилган адсорбент гексан элюент билан ювилди. Гексанли фракциядан молекуляр оғирлиги М+ 538 бўлган углеводород ажралиб чиқди. Гексан - эфирли (1:1) элюентдан фойдаланганда М+ 440 оғирликка эга бўлган нейтрал модда ЮҚХ (силуфолда) фосфор – вольфрам кислота билан сифат анализ қилинганда қизил рангнинг ҳосил бўлиши эргостерол (XII) эканлигини кўрсатади. Устунли хроматографияни давом эттириб хлороформ-метанол (70:1) элюент аралашмаси билан ювиш давом эттирилганда индолсирка кислота (136) ва стахиботраль (137)ажралиб чиқди.
Иккиламчи метаболитларни бир-биридан ажратиб олиш учун хлороформ-метанолли элюент аралашмаси (70: 1) ёрдамида рехроматография қўлланилди, натижада соф ҳолдаги индолсирка кислота (136) ажратиб олинди.
Стахиботраль (137) жуда оз миқдорда бўлгани сабабли, у фақат 95% тозалик (индолсирка кислотанинг 5% аралашмаси) ҳолда олинди.
Устунли хроматографик колонкани хлороформ - метанол (20:1) элюент аралашмаси билан элюирланганда гиббериллин А (138) иккиламчи метаболит ажратиб олинди.
2.1-чизма
Элюирланган системани хлороформ - метанол (10: 1) аралашмаси билан ўзгартирилганда гиббериллин (135) ажратиб олинди. Устунли хроматография жараёнини давом эттириб, хлороформ - метанол (1:1) элюент аралашмаси билан ювилганда 45 мг 13,24-диметоксилгиббериллин ажратиб олинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |