2.9‒расм. Турли рН даражаларида штаммларнинг қуруқ биомассалари
Тажрибаларда штаммларнинг асосан рН нинг 6.0‒7.0 бўлган даражаларида яхши ривожланди, ушбу шароитларда штаммлар қуруқ биомассаси максимал оғирликка эга бўлиши кузатилди. Хусусан, Trichoderma harzianum 55 штаммининг рН нинг ушбу даражаларида қуруқ биомассаси 4.5‒4.7 г/л, рН 4.5‒5.5 бўлганда 3,3‒4,1г/л га тенг бўлиши кузатилди. Озуқа муҳити рН и 4.0‒4.5 бўлганда штамм биомассаси оғирлиги 3,25 г/л гача қадар камайди. Тадқиқ этилган штаммларнинг қуруқ биомасса оғирликлари муҳит кислоталилиги ортиб бориши билан камайиб борди. Умуман олганда, муҳит кислоталилиги ортиб бориши билан микроб ҳужайралари ўсиши ва ривожланишининг пасайиши кўплаб муаллифларнинг ишларида ҳам қайд этиб ўтилади. Албатта, нордон муҳитларга мослаша олган микроорганизмлар бундан мустасно.
Тажрибалар давомида Trichoderma harzianum 22 ва Trichoderma harzianum 55 штаммларининг суюқ Чапек озуқа муҳитларидаги муҳит ўзгариши, муҳитнинг гиббериллин ва индолсирка кислота синтезига таъсири таҳлил этилди. Дастлабки тадқиқотларда штаммларнинг озуқа муҳитлари ўзгариши, кейинги босқичларда турли рН ли суюқ озуқа муҳитларида гиббериллин ва индолсирка кислота синтезланиш жараёнлари қиёсий солиштириб ўрганилди.
Озуқа муҳити рН ининг тушишини аввало унда синтезланаётган штаммнинг ўсиши давомида гиббериллин ва индолсирка кислота миқдорининг ортиб бориши билан изоҳлаш мумкин. Ушбу тажрибаларда микроорганизмлар учун қулай ҳисобланадиган рН да 4.0‒8.0 оралиғида муҳитда синтезланган гиббериллин ва индолсирка кислота миқдори аниқлаб борилди. Ўтказилган тажрибаларда тадқиқ қилинаётган штаммларнинг ўзлари учун оптимал ҳисобланган 35‒45°С ҳароратда рН нинг 4.0‒5.5 бўлган қийматларида қуйи миқдорларда (97 мкг/мл) гиббериллин ва индолсирка кислота (57 мкг/мл) синтезлашлари маълум бўлди. Замбуруғлар учун нафақат ўсиш ва ривожланиш, балки гиббериллин синтези учун энг қулай (127‒134 мкг/мл) шароит муҳит рН и 6.5 ва 7.0 (нейтрал) эканлиги кузатилди. Адабиёт манбаларига асосланиб олиб борилган тажрибаларда тадқиқот доирасига тортилган Trichoderma авлодига мансуб штаммларнинг ўзлари учун оптимал ҳисобланган 35‒45°С ҳароратда рН нинг 4.0‒5.5 бўлган муҳитларида қуйи миқдорларда (89‒90 мкг/мл) гиббериллин синтезлашлари маълум бўлди. Замбуруғ штаммлари учун нафақат ўсиш ва ривожланиш, балки гиббериллин синтези учун энг қулай шароит муҳит рН и 6,5 ва 7,0 эканлиги аниқланди. Айнан шу вариантларда тадқиқ этилган штаммларнинг ўстириш кунлари давомида максимал биомасса оғирлигига (4,7‒4,9 г) эга бўлиши ҳамда кўп миқдорларда гиббериллин ҳосил қилиши кузатилди.
Гиббериллин синтези асосан юқори рН муҳитларида ҳосил бўлди. Trichoderma harzianum 22 штаммида гиббериллин синтези ўстиришнинг 8 суткасида рН муҳити 7.0 бўлганда юқори даражада (134 мкг/мл) бўлган бўлса, Trichoderma harzianum 55 штаммида бу кўрсаткич ўстиришнинг 7 суткасида рН муҳити 6.5 ва 7.0 бўлганда максимал даражада (124 ‒ 127 мкг/мл) бўлиши кузатилди. Индолсирка кислота синтези эса Trichoderma harzianum 22 штаммида ўстиришнинг 8-суткасида рН муҳити 7.0 бўлганда юқори даражада (118 мкг/мл) бўлган бўлса, Trichoderma harzianum 55 штаммида ўстиришнинг 9-суткасида рН муҳити 5.5, яъни кислотали муҳитда максимал даражада (124 мкг/мл) бўлганлиги аниқланди (2.10‒расм).
индолсирка кислота миқдори мкг/мл
гиббериллин миқдори мкг/мл
Do'stlaringiz bilan baham: |