2.8‒расм. Trichoderma harzianum 22 штаммининг ҳар хил субстратларда ҳосил қилган гиббериллин миқдори
Олиб борилган тажрибалардан маълум бўлдики, гиббериллин синтезига углерод манбаси сифатида сахароза ўрнига турли субстратлар қўлланилганда юқори даражада гиббериллин синтезланиши аниқланди .
Таъкидлаб айтиш керакки, одатда гиббериллин ўстиришнинг иккинчи ҳафтасида синтезланади, субстратлар иштирокида олиб борилган тажрибаларда эса гиббериллин ўстиришнинг учинчи суткасидан бошлаб ҳосил бўлганини (1,28‒1,38 мкг/мл) кузатиш мумкин. Яна бир эътиборли томони шундаки, тадқиқотларда турли субстратлар қўлланилганда индолсирка кислота ҳосил бўлиши кузатилмади.
Бундан хулоса қилиб айтиш мумкинки, углерод манбаси сифатида юқоридаги субстратлар қўлланилганда гиббериллин синтезига ижобий таъсир кўрсатади, аммо индолсирка кислота синтези кузатилмайди.
Муҳит рН ининг иккиламчи метаболит синтезига таъсири
Ҳар қандай микроб ҳужайрасининг ўсиши, ривожланиши ва иккиламчи метаболитлари синтезида муҳим ўрин тутадиган физик омиллардан бири муҳитнинг рН и ҳисобланади. Муҳитнинг водород кўрсаткичи муайян бир микроорганизмнинг генетик имкониятини нечоғлик намоён эта олишида асосий жиҳат ҳисобланади. Аксарият иккиламчи метаболитлар кислота табиатли ҳисобланиб, уларнинг муайян бир микроб ҳужайраси ёки ҳужайралари мавжуд муҳитларда ҳосил бўлиши, уларнинг инкубация даврида концентрациясининг ортиб бориши айнан ўша микробларнинг кейинги ўсиши ва ривожланишида муҳим. Чунки синтезланган ёки миқдори аста ортиб бораётган иккиламчи метаболитлар ўша продуцентнинг ҳужайрасига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шундан келиб чиққан ҳолда, тадқиқот доирасига тортилган фаол штаммларнинг ўсиши ва ривожланиши ҳамда иккиламчи метаболитлар, хусусан, гиббериллин ва индолсирка кислоталар синтезида муҳит рН ининг ўрнини аниқлаш учун изланишлар олиб борилди.
Дастлабки кузатувларда замбуруғ штаммларининг турли рН кўрсаткичлари (рН муҳит ‒4.0, 4.5, 5.0, 5.5, 6.0, 6.5, 7.0, 7.5, 8.0) да ўсиши ва ривожланиши таҳлил этилди. Тадқиқ этилаётган штаммлар юқорида келтирилган рН кўрсаткичларида ўстирилди. Турли кислоталиликка эга суюқ Чапек озуқа муҳитида ўстирилган штаммларнинг қуруқ биомассаси айрим ҳолларда бир-биридан кескин фарқланди. Масалан, рН 4 бўлган суюқ озуқа муҳитида Trichoderma harzianum 55 штаммининг қуруқ биомассаси рН и 7.0 бўлган суюқ озуқа муҳитида ўсган қуруқ биомассага қараганда 35‒43.5 % кам оғирликка эга бўлди. Штаммларнинг ўсиши ва ривожланиши учун 6.5‒7 оптимал рН эканлиги тажрибаларда аниқланди. Муҳит кислоталиги ортиб бориши замбуруғлар ўсишига салбий таъсир кўрсатди (2.9‒расм).
Trichoderma harzianum 55
Trichoderma harzianum 22
Do'stlaringiz bilan baham: |