§2.2. Сесквитерпеноид тузилишли метаболитларни синтез қилиш динамикаси Культурал суюқликлар таркибидаги индолсирка кислотанинг миқдори Gordon ва Weber (1953) таклиф этган усул ёрдамида аниқланди. Озуқа муҳитларига штаммлар экилиб, 35‒45○С ҳароратда 14 кун мобайнида ўстирилди. Ўстирилган штаммлар фильтрланди ва намуналардан 2 мл дан супернатант олиниб 8 мл Салковски реагенти (50 мл 35% ли HClO4 ва 1 мл FeCl3нинг 0,5 М ли эритмалари аралашмаси) билан аралаштирилиб, 20‒30 дақиқага қолдирилди. индолсирка кислотали намуналар қизил-пушти ранг ҳосил қилди. Сўнгра ФЭК -2 (Россия) фотоколориметрида 530 нм тўлқин узунлигида яшил ёруғлик фильтри орқали супернатантларнинг оптик зичлиги текширилди. Намуналардаги индолсирка кислотанинг миқдори индолсирка кислотанинг стандарт эгри чизиғи асосида ҳисобланди.
индолсирка кислотамиқдори мкг/мл
Культура суюқликларидаги гиббериллин миқдори уларнинг фосфор-молибден вольфрамат комплекси билан ҳосил қилган маҳсулотларнинг фотоколориметрик таҳлили орқали аниқланди.
Гиббериллин миқдори мкг/мл
2.1‒расм. Trichoderma harzianum 55 штаммида гиббериллин ва гиббериллин синтезланишига турли азот манбаларининг таъсири Микроорганизмларнинг ўсиши, ривожланиши ва иккиламчи метаболитлар синтезлашида озуқа муҳити муҳим ўрин тутади, уларнинг ривожланиши учун оптимал бўлган ҳароратларда микроб ҳужайрасининг ўсиши муҳитда максимал даражада иккиламчи метаболитлар ҳосил бўлишини таъминлайди. Тадқиқотлар давомида Trichoderma harzianum55 ва Trichoderma harzianum 22 штаммларининг иккиламчи метаболитлар синтезига азот манбалари таъсири ўрганилди ҳамда тажрибаларда NH4NO3, (NH4)2SO4, (NH4)H2PO4 ва NaNO3 тузларидан фойдаланилди. Тадқиқот учун танланган штаммлар ривожланишининг оптимал ҳароратдан келиб чиққан ҳолда тажрибалар 35 ва 45°С да олиб борилди.
Тажрибаларда азот манбалари орасида (NH4)2SO4 қўлланилганда Trichoderma harzianum 55 штаммида гиббериллин синтези максимал даражада амалга ошиши кузатилди (2.1‒расм). Хусусан, ўстиришнинг 8-кунида 168мкг/мл гиббериллин ҳосил бўлган бўлса, NH4NO3 ва (NH4)H2PO4 (назорат) қўлланилган вариантларда эса нисбатан кам (138 мкг/мл) гиббериллин синтез бўлиши аниқланди. Таъкидлаш ўринлики, (NH4)2SO4 қўлланилган шароитларда Trichoderma harzianum 55 штамми бошқа азот манбаларига қараганда кўп биомасса ҳосил қилиши билан ажралиб турди. Бундан шуни хулоса қилиш мумкинки, қўлланилаётган азот манбаси аввало ҳужайралар сонининг ортишига ижобий таъсир кўрсатади. Ўз-ўзидан равшанки, биомасса ортиши билан гиббериллин миқдори ҳам ортади. Айрим тадқиқотларда иккиламчи метаболитлар, жумладан, сескветерпеноид бирикмалари синтези ортиши ҳужайра титри ёки биомасса ортиши билан изоҳланади[164; 16-25 б].
Индолсирка кислота миқдори ҳам ўстиришнинг ўнинчи кунида азот манбаси сифатида (NH4)2SO4 қўлланилган вариантда энг юқори даражада – 125 мкг/мл синтезланган бўлса, энг кам миқдордаги синтез NH4NO3 – 69 мкг/мл вариантида кузатилди (2.1‒расм). Лекин ушбу вариантда индолсирка кислота синтез қилиши ўстиришнинг учинчи суткасидан бошлаб амалга ошди, бошқа вариантларда эса индолсирка кислота синтези ўстиришнинг бешинчи суткасидан бошланганлиги аниқланди.
Trichoderma harzianum 55 штаммида ҳам максимал даражадаги гиббериллин синтези азот манбаси сифатида (NH4)2SO4 қўлланилган озуқа муҳитида кузатилиб, ўстиришнинг 4 суткасида 167 мкг/мл гиббериллин синтезланди (2.2‒расм). Индолсирка кислота синтези мазкур штаммда азот манбаси сифатида NaNO3 қўлланилган шароитда ўстиришнинг ўнинчи кунида юқори бўлди – 134 мкг/мл.
Шуни айтиб ўтиш лозимки, азот манбаси сифатида (NH4)2SO4 қўлланилганда бошқа азот манбаларига нисбатан юқори даражада гиббериллин синтезланган бўлса, индолсирка кислота синтезида эса аксинча NaNO3 қўлланилган вариантда максимал миқдорда (134 мкг/мл) синтезлангани кузатилди. Бундан хулоса қилиш мумкинки, гиббериллин синтезига ижобий таъсир кўрсатган азот манбаси (NH4)2SO4 бўлганда индолсирка кислота синтезида юқори натижаларни бермайди. Ушбу штамм учун индолсирка кислота синтезида озуқа муҳитига азот манбаси сифатида NaNO3 тузини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Гиббериллин миқдори мкг/мл
индолсирка кислота миқдори мкг/мл
Ўтказилган тадқиқотлардан хулоса қилиш мумкинки, азот манбалари орасида (NH4)2SO4 нафақат штаммлар биомассасига, балки озуқа муҳитида иккиламчи метаболитлар синтезига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Айниқса, Trichoderma harzianum 55 штамми ҳар икки метаболит синтези учун (NH4)2SO4, Trichoderma harzianum 22 штаммида эса индолсирка кислота синтези учун NaNO3, гиббериллин синтези учун (NH4)2SO4 қўшилган шароитларда кўп миқдорда иккиламчи метаболитлар синтезланади. Тадқиқотга оид адабиётлар ўрганилганда айнан (NH4)2SO4 тузи қўшилган шароитларда микромицетларни моддалар синтез қилишидаги потенциал имкониятлари ортиши аниқланган.