Каротан-сесквитерпенлар
Денгиз сув ўтидан ажратиб олинган T. virens Y13-3 замбуруғидан саккизта янги каротан-сесквитерпенлар, трихокаротин A–H (107–114) бирикмалар ажратиб олинган, тузилиши маълум бўлган CAF-603 (115), трихокаран B (116), 7-β- гидрокси CAF-603 (117) ва трихокаран A (118) бирикмалари ҳам ажратиб олинди [53; -p.319–325]. Каротан-сесквитерпеноидлар одатда ўсимликларда учрайди. Бироқ замбуруғ метаболитларининг ноёб синфини ифодаловчи филаментли замбуруғлардан атиги 10 га яқин бирикмалар ажратилган [53; -p. 1205– 1212].
Денгиз сув ўтидан ажратиб олинган T. virens Y13-3 замбуруғ штаммидан C-10 да экзоциклик олефин функциясини ўз ичига олган кадинан тузилишли сескитерпеноиднинг янги аъзоси трихокадинин А (119) олинди [53;-p. 1205– 1212]. Денгиз шимгичидан ажратиб олинган қўзи қорин Trichoderma harzianum sp. SM16 замбуруғи штаммидан учта янги кадинан типидаги сесквитерпенлар, яъни триходермалоид А-C (120-122) бирикмалар ва учта тузилиши маълум бўлган кадинан типидаги сесквитерпенлар, яъни аспергиллоид G (123), риномилисин E (124) ва риномилисин G (125) бирикмалар ажратиб олинди [107; -p. 2000036].
Циклонеран сесквитерпеноидлар
Кимёвий эпигенетик манипуляция стратегиясидан келиб чиққан ҳолда, янги циклонеран, 3,7,11-тригидроксициклонер (126) юмшоқ маржонлардан ажратилган денгиз замбуруғи T. harzianum (XS-20090075) штаммидан ажратиб олинган [108; -p. 572]. Моноциклик тузилишга эга бўлган бу циклонанларни Trichoderma harzianum , Aspergillus, Fusarium, Paecilomyces ва Trichothesium каби замбуруғ турлари ишлаб чиқади. Олдинги маълумотларга асосланиб, барча ажратилган циклонеран сесквитерпенларининг беш аъзоли ҳалқаси бир хил нисбий конфигурацияга эга ҳисобланади [109; -p. 104469]. Бироқ Trichoderma harzianum citrinoviride A-WH-20-3 штаммли денгиз замбуруғини хроматографик усул ёрдамида ажратиш натижасида иккита аниқланмаган циклонеранлар, яъни (10E)-изоциклонеротриол (127) ва (10Z)-изоциклонеротриол (128) ажратиб олинди [109; -p. 104469]. Laminaria japonica денгиз сув ўтларининг эндофити бўлган T. harzianum X-5 замбуруғ штаммидан янги тузилишли циклонеранлар, яъни 11-метокси-9-циклонен-3,7-диол (129), метил 3,7-дигидрокси-15-циклонеранат (130) ва 10-циклонен-3,5,7-триол (133) бирикмалар ажратиб олинди. Шунингдек, тузилиш жиҳатдан маълум бўлган иккита циклонеранлар, яъни 9-циклонен-3,7,11-триол (130) ва (-)- циклонеродиол (131) бирикмалар ҳам ажратиб олинган [110; -p. 2553–2559]. Биосинтез жараёнида 129 ва 132 бирикмалар ферментация жараёнида О-метиллаш орқали олинди. Олдин маълум қилинган иккита циклонеранлар, яъни 10-циклонен-3,5,7-триол (133) ва 10(E)-циклонеротриол (134) юқори хлорофилли Suaeda glauca ўсимлигининг эндофити бўлган T. longibrachiatum замбуруғ штаммидан олинган [52.-p. 165].
Do'stlaringiz bilan baham: |