1.3.Стахифлинлар
Stachybotrys sp. RF-7260 замбуруғ штаммининг ферментация ҳолатини суюқ ҳолатдан қаттиқ ҳолатга ўзгартириб, худди шу муаллифлар томонидан стахифлин (18) ва ацетилстахифлин (19) деб номланган бисабоскваллардан ташқари, бошқа турдаги трипренил фенолларни ишлаб чиқариш мумкинлиги аниқланди [48; p. 890–895, 49; p. 896–933]. Ажратиб олинган 18 ва 19 бирикмаларнинг тузилишлари, сескитерпен ва ароматик қисмлар орасидаги алоқада бисабосквал, янги пентациклик скелетга эгалиги, шу жумладан, цис-ҳолдаги декалин ва пираноизоиндолинон ҳалқа тутганлиги батафсил ЯMР таҳлиллари ва рентген-кристаллографик таҳлиллари билан аниқланган. Стахифлин (18) бирикманинг мутлақ стереокимёси дикроизм таҳлили билан аниқланди.
Стахифлиннинг САР тадқиқотида ацетилстахифлиннинг бир қатор синтетик ҳосилалари (19) тайёрланди ва фенол ва фенил қисмларининг таъсири баҳоланди [49; p. 896–933].
Стахфлин типидаги бирикмалар, Stachybotrys sp RF-7260 замбуруғ штаммининг ферментланган гуруч муҳитида ўстириш натижасида тўртта янги метаболитлар SQ- 02-S-L1 (20), SQ-02-S-L2 (21) ва SQ-02-S-V1 (22) бирикмалар олинган, таркибидаги аминокислоталарнинг САР миқдорини янада кўпроқ ўрганиш учун олиб борилган ишлар натижасида SQ-02-S-V2 (23) бирикма олинди. Ушбу метаболитларнинг тузилишлари батафсил 2М ЯМР таҳлиллари билан аниқланди. Олинган SQ-02-S-L1 (20) ва -L2 (21) бирикмалар лизинли шароитда ўстирилганда ҳосил бўлди, SQ-02-S-V1 (22) бирикма эса валинли шароитда ўстирилганда ҳосил бўлди. Лактам ҳолдаги амид водород билан алмаштирилган барча учта бирикма фақат антивирус фаолликнинг паст даражасини кўрсатди[50; -p.5015–5018].
Циклодепсипептидлар
Ўсимлик эндофитик қўзиқорини T. harzianum KZ-20 штаммидан тўртта янги деструксин тузилишли циклодепсипептидлар триходеструксинлар A–D (24–27) ва олдиндан тузилиши аниқланган деструксин E (28) ва деструксин A2 (29) бирикмалар ажратиб олинди [51; -p.3635–3641]. Деструксинлар ноёб циклик гексадепсипептидларни ифодалайди. Тузилиш жиҳатдан, янги 25 бирикма 2,4,5-тригидроксипентан кислота ҳалқасининг гидрокси кислота қисмларига эга бўлиб, 24 ва 26 бирикмаларда эса β-метилпролин қисмига эгалиги билан фарқ қилади. Трихомид тузилишли циклогексадепсипептидлар сифатида аниқланган гомодесткардин (30), трихомид B (31) ва гомодеструхин B (32) бирикмалар T. longibrachiatum замбуруғ штамми томонидан ишлаб чиқилган [52; -p. 165]. Ниҳоят, циклопептид PF1022F (33) ва галобатсиллин (34) бирикмалар эндофит замбуруғ T. asperellum штаммидан олинган (4-жадвал) [53; -p. 1205– 1212].
Do'stlaringiz bilan baham: |