Магистрлик диссертациясини амалий аҳамияти Маҳаллий микромицетлар Trichoderma harzianum замбуруғларидан 6 та иккиламчи метаболитлари ажратиб олинди ҳамда уларнинг ҳосилаларини синтези ва модификацияларини тадқиқ этиш натижасида янги иккиламчи метоболитларни олиш усуллари ишлаб чиқилган;
Trichoderma harzianum замбуруғ штамми асосида қишлоқ хўжалиги экинлари ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигини оширувчи турли хил фитопатоген замбуруғларга қарши антифунгал хусусиятга эга «Биостим» микроўстиргич биопрепарати олинди.
Ҳимоя қилинади: Маҳаллий микромицетлар Trichoderma harzianum қўзиқоринларидан 6 та иккиламчи метаболитлари ажратиб олинди ва уларнинг тузилиши ўрганилди.
Магистрлик диссертациясининг тузилиши ва ҳажми: Магистрлик диссертация иши кириш, адабиётлар шарҳи, тажрибалар бўлими, натижалар таҳлили ҳамда хулоса, адабиётлар рўйхати ва иловадан ташкил топган бўлиб, 100 бетни ташкил қилади. Ишда 115 та адабиёт маълумотларидан фойдаланилган. Олинган натижалар тўрта жадвалда умумлаштирилган ва синтез қилинган моддалар спектрлари иловада келтирилган.
Ишнинг муҳокамаси ва илмий журналларда эълон қилинганлиги: Олинган маълумотлар кафедра мажлисида муҳокама қилинди ва ҳимояга тавсия этилди. Олинган натижалар асосида 2 та мақола ҚарДУ хабарлари илмий-назарий, услубий журналида ва 2 та тезис илмий конференцияларда чоп этилди.
I БОБ. TRICHODERMA HARZIANUM ЗАМБУРУҒЛАРИНИНГ АЛКАЛОИДЛАРИ ВА ТЕРПЕНОИДЛАРИ
(Адабиётлар шарҳи)
§1.1. Заҳарли қўзиқорин токсинлари ва алкалоидлари
Кўпгина замбуруғлар иккиламчи метаболитлар деб аталадиган қуйимолекуляр массали органик моддаларни ишлаб чиқаради. Кимёвий тузилиши бўйича ушбу органик моддалар табиий бирикмаларнинг ҳар хил синфларига тегишлидир. Замбуруғларнинг иккиламчи метаболитлари орасида инсон ва ҳайвонлар организмини кучли заҳарлайдиган биологик фаол моддалар мавжуд. Бу биологик фаол моддалар озиқ-овқат маҳсулотлари орқали организмга кириб, одам ва ҳайвонларда ўткир қўзиқорин касалликларини келтириб чиқаради. Қўзиқоринлар томонидан синтез қилинган биологик фаол заҳарли моддалар, яъни токсинлар микотоксикоз касалликларини келтириб чиқарувчи микотоксинлар деб аталади.
Микозлар (юнон тилидан олинган бўлиб, Mykes - қўзиқорин) паразитар қўзиқоринлар келтириб чиқарадиган одам ва ҳайвонлар касалликлари ҳисобланади. Микозлар маълум органлар ва тўқималарнинг заҳарланишига қараб таснифланади: микозлар эпидермисга, сочлар ва тирноқларга, ички органларга таъсир қилади. Ферма ҳайвонлари, мўйнали ва йиртқич ҳайвонлар, кемирувчилар, асаларилар, балиқлар микоз билан касалланадилар. Микознинг қўзғатувчиси танага кириб, терида ёки ички органларда ўзига хос патологик жараёнларни келтириб чиқаради.
Микотоксикоз - (юнон тилидан олинган бўлиб, Mykes - қўзиқорин ва toksikon - заҳар) озиқ-овқат маҳсулотларида тўпланган заҳарли моддалардан келиб чиққан ҳайвон ва одамларда учрайдиган касаллик ҳисобланади. Микотоксикоз айрим хусусиятлари, яъни тўсатдан келиб чиқиши, массавий характери, юқумли касаллик эмаслиги, озиқ-овқат маҳсулотларини ўзгартириш орқали касалликни тўхтатиш мумкинлиги билан характерлидир. Микотоксикознинг пайдо бўлиши кузда ёки баҳорда жуда кўп учрайди [1; -с. 769-770, 2; -с. 156–246., 3; -с. 748–756].
Микотоксинлар жамоавий тушунча бўлиб, ушбу атаманинг фанга киритилиши М. Моссга тегишли, кўрсатилган адабиётда ҳам [4; -р. 125-144.] атама тўғрисида маълумотлар келтирилган. Озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисидаги нашрларда, маҳсулотларда ҳам микотоксинлар мавжудлигини [5; -p. 644–648] адабиётдаги маълумотлар тасдиқлайди.
Stachybotrys сorda туркумига мансуб замбуруғлар, Hyphomycetales замбуруғлар синфига мансуб бўлиб, Dematiaceae оиласига киради. Ушбу замбуруғларнинг морфологик ва таксономик белгилари [6; c. 56-59., 7; c. 143-165] адабиётларда келтирилган.
Худди шу йилларда Stachybotrys замбуруғлар таъсирида заҳарланган овқатларни истеъмол қилиш натижасида стахиботриотоксикоз билан касалланган одамлар топилди [8; -p. 9953–9966]. Кейинчалик таркибида углевод бўлган озиқ-овқатлар билан озиқланган одамларнинг касалликлари ҳам кузатилди [9; -p. 23–32].
Вилнюс университетида бажарилган ишда стахиботриотоксин С24Н44O4 элементар таркибига эга эканлиги таъкидланди. Шубҳасиз, мақолалар Trichoderma harzianum 22токсик метаболитларнинг кимёвий табиатини тушунтиришга қаратилган биринчи уриниш бўлиб, стахибиотоксинлар кимёсига катта ҳисса қўшди. Аммо кўриб турганимиздек, ушбу ишларда кимёвий тузилиш масаласи ҳал қилинмайди. Бу савол яқин вақтгача очиқ бўлиб қолди ва бизнинг эътиборимизни жалб қилди [10; -p. 1227].
Қўзиқорин метаболитлари ичида тиббиёт ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун янги бирикмалар сифатида катта аҳамиятга эга Stachybotrys замбуруғлари бўлиб, улардан 200 дан кўп бирикмалар ажратиб олинган [11; р.392–403]. Stachybotrys оиласига мансуб замбуруғларнинг аксарияти сапротрофик бўлиб, одатда целлюлозага бой ўсимликларда энг кўп ўсиши аниқланган. Stachybotrys оиласига мансуб қўзиқоринларнинг ўрганилган тури S. alternans (S. atra сorda бир хил синонимга эга) яъни “қора қолдиқ” ва S. chartarum, “ заҳарли қора қолдиқ” номи билан маҳаллий аҳоли томонидан номланади. Стахиботриотоксикоз ва ўпка гемосидероз касалликларни келтириб чиқарувчи қўзиқорин ҳисобланади. Турли тадқиқотлар натижасида олимлар S. chartarum штаммидан иккиламчи метаболитларнинг бир нечта синфларини аниқладилар, энг катта синфини макроциклик трихотеценлар ташкил қилади [12; р. 201–205]. Бироқ S. chartarum штаммларининг атиги 40%и фақат изоляцияланган макроциклик трихотеценларни ҳосил қилади ва бу метаболитлар S. chartarum штаммлари қолган метаболитларга қараганда анча цитотоксик бўлиб, микотоксинларга кирмайди [13; р. 26–53]. S. chartarum штаммининг қолган 60% изолат метаболитлари дитерпеноидларнинг янги синфини, атранонларни ва иккита оддий (аммо сезиларли даражада кам заҳарли) трихотеценларни (триходермол, триходермин) ташкил қилади. Қизиғи шундаки, S. chartarum ва Stachybotrys оиласининг бошқа турлари одатда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш учун микробиологик тадқиқотлар натижасида янги ва биологик актив молекулаларини қидириш жараёнида топилган. Бундай замбуруғлар томонидан синтез қилинган асосий иккиламчи метаболитлар фенилспиродриманлар, гиббериллинлар, трипренилфеноллар, кампаноллар, стахифлинлар ва бисабоскуаллардан иборат эканлиги аниқланди. Ушбу метаболитлар синфи компонентларни тормозлаш, турли ферментатив тизимларни ингибирлаш, фибринолитик, плазминоген ва антитромботик фаолликни кучайтирувчи моддалар сифатида ҳамда нейротоксик фаолликларга эга ва цитотоксик биологик фаолликларга эга моддалар ҳисобланади. Юқорида айтиб ўтилган бирикмалардан ташқари, гиббериллинлар туркумининг хилма-хил турлари ҳам изохроман, поликетид ва коглиохинонларни ишлаб чиқариши аниқланди [14; р. 623–655., 15; р. 5513–5526].
Бугунги кунга келиб ушбу оила замбуруғларидан деярли 200 га яқин иккиламчи метаболитлар аниқланган. Хоссаин ва бошқа олимлар S. сhartarum штаммини патоген атрибутларига оид мавжуд таъсирларини кўриб чиқди. Ушбу диссертацияда бизнинг ишимиз ҳозиргача ўрганилган Stachybotrys туркумидаги замбуруғларнинг иккиламчи метаболитларнинг тузилишини аниқлаш, цитотоксик хоссали бирикмаларини синтез қилиш ва биологик активлигини энг қизиқарли жиҳатларини таҳлил қилишдан иборатдир [16; р. 49910–49916].
Юқорида патоген замбуруғларга қарши курашиш мақсадида Trichoderma harzianum антагонист замбуруғи устида илмий тадқиқот ишлар олиб борилди. Бу замбуруғ турли хил тупроқларда, илдизларда ва баргли муҳитда кенг тарқалган. Trichoderma harzianum замбуруғи ўзининг тижорат ферментлари, ўсимликларнинг ўсишини тезлаштирадиган фитогормонлар ва ўсимлик касалликларини бионазорат қилувчи антибиотиклар ишлаб чиқариш хусусияти билан истиқболли бўлиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва дори ишлаб чиқаришни ривожлантиришда катта ҳисса қўшган [17 -р. 106-113, 18; -р. 954-959, 19; -р. 621–632 ]. Глобал миқёсда Trichoderma harzianum замбуруғи самарали биологик назорат препарати сифатида катта муваффақиятларга эришгани исботланди [20; -р. 533–544]. T. harzianum, T. hamatum, T. asperellum, T. atroviride, T. koningii, T. virens ва T. viride каби кўплаб Trichoderma harzianum турларидан дунё бўйлаб кучли бионазорат агентлари сифатида фойдаланилади [18; -р. 954-959]. Trichoderma harzianum замбуруғи турлари билвосита (озиқ моддаларни қидириш, атроф-муҳит шароитларини ўзгартириш, ўсимликларнинг ўсиши ва ҳимоя реакцияларини рағбатлантириш) ёки тўғридан-тўғри (микопаразитизм) механизмлар орқали патоген микроорганизмларга қарши ажойиб бионазорат қобилиятини намойиш этади [18; -р. 954-959]. Бундан ташқари, экологик таъсирлардан ташқари, Trichoderma harzianum замбуруғи нафақат сигнал узатишда иштирок этадиган, балки турли организмлар билан алоқа ўрнатадиган иккиламчи метаболитларни ишлаб чиқариши мумкинлиги маълум [20; -р. 533–544, 21; -p.74–90]. Шунингдек, Trichoderma harzianum замбуруғининг бионазорат препаратларини синтез қилиш бўйича муваффақиятлари, ҳеч бўлмаганда қисман, уларнинг кўп иккиламчи метаболитларни ажратиш қобилиятига боғлиқ [21; -p.74–90]. Замбуруғлар инсоният тарихи давомида дори воситаларини кашф этишда ажралмас рол ўйнайди, чунки улар муҳим тиббий салоҳиятга эга бўлган турли иккиламчи метаболитларни синтез қилиш учун ноёб қобилиятга эга [22; -p.805–821].
Trichoderma harzianum антагонист замбуруғни ўрганишдан мақсад, улар заҳарланишни келтириб чиқарадиган замбуруғлардан заҳарланишнинг олдини олишдир. Бу заҳарли замбуруғлар ишлаб чиқарадиган заҳарли бирикмалар уларнинг номи билан номланади, яъни аспергиллотоксикоз, клавицепстоксикоз, пенициллиоитоксикоз, стахиботриотоксикоз, фузариотоксикоз, эрготизмлар киради.
Кўпроқ ёки яхши ўрганилган токсик қўзиқоринлар ва улар келтириб чиқарадиган касалликлар [6; -с. 292] монография маълумотларида келтирилган (1.1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |