Дикетопиперазинлар Денгиз замбуруғи Trichoderma harzianum sp. TPU199 штамми бир қатор дикетопиперазин (35-45) бирикмаларни ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади [54;-p.559–567]. Дастлаб бу қўзиқорин штаммидан претрикодермамид A (35), глиовирин (36) ва триходермамид A (37) ажратиб олинган. Олинган 35 ва 36 бирикмалар ғайриоддий эпиполитиодикетопиперазин (ЭTP) тузилишга эга ҳисобланади. Кейинчалик бу штамм культурал муҳитига натрий галогенидлари қўшилганда галогенланган глиовирин типидаги ЭTP DC1149B (38), DC1149R (40) ва йододитиобревамид (41) бирикмаларни ҳосил қилди. Кейин ЭТП туридаги биринчи трисулфид ҳосиласи бўлган хлоротритиобревамид (42) аниқланди. Бундан ташқари, узоқ вақт ўстиришдан сўнг юқори даражада ўзгартирилган дипептид, дитиоаспергиллазин A (43) олинди. Ниҳоят, иккита аниқланмаган ЭТП, яъни 5-эпи-претриходермамид A (44) ва 5-эпи-тритиопретриходермамид A (45) бирикмалари NaI ўз ичига олган культура шароитида ажратилган. Претриходермамид G (46) 1,2-оксазадекалинли ЭТП сифатида яратилган ва у Zingiber officinale эндофити T. harzianumi штаммидан аниқланган [55; -p.257–265]. Ноёб гетероциклик дипептид, яъни триходермамид G (47) ва биогенетик жиҳатдан боғлиқ бўлган аспергиллазин A (48) метаболити денгиздан олинган T. harzianum D13 штамми томонидан ишлаб чиқарилган [56; -p. 1495 ]. Таъкидлаш жоизки, 47 ва 48 бирикмаларда олтингугурт кўприги турли позицияларда жойлашган ЭТПнинг янги ҳосилалари эди. Дегидроксиметилбис (детио) бис (метилтио) глиотоксин (63) ва (3S,6R) -6- (пара- гидроксибензил) -1,4- диметил-3,6-бис (метилтио) пиперазин - 2,5-дион (50) бирикмалар тузилиш жиҳатдан аниқланмаган сульфатланган дикетопиперазинлар сифатида T. virens Y13-3 штаммининг алгиколоз ҳосиласи томонидан ишлаб чиқарилган [57; -p.101–104]. Gracilaria verrucosa ўсимлигидан олинган T. asperellum A-YMD-9-2 замбуруғ штаммидан олдин аниқланмаган симметрик тузилишли (L-5-MeO-Pro-L-5-MeO-Pro) циклодикетопиперазин (51) ажратиб олинган [58; -p. 155–160 ].
T. virens FKI-7573 штаммини кимёвий текширув натижасида олдин аниқланмаган азот сақловчи бирикма, яъни трихотионик кислота (52) аниқланди [59; -p. 508–513]. Czapek муҳитли юмшоқ маржон манбали T. harzianum (XS-20090075) замбуруғ штаммидан гептелидин кислотаси (53) таркибли ва L-эрготионин қуйимолекуляр тузилишли этил-2-бромо-4-клорокинолин-3-карбоксилат (53) бирикмалар ажратиб олинган [60; -p. 250–257]. Олинган 53 бирикма Trichoderma harzianum замбуруғининг биринчи галогенланган хинолин ҳосиласи ҳисобланади. P.notoginseng ўсимлиги эндофити бўлган T. gamsii PKS-NRPS замбуруғ штамми культурал суюқлигидан стереоизомерлар сифатида ажратилган триходерамид A (54) ва триходерамид Б (55) бирикмалари ажратилган [61; -p. 409–413]. Гренландия денгизларидан Trichoderma harzianum sp. MF106 штаммидан иккита ноёб пиридонлар, яъни триходин A (56) ва триходин Б (57) бирикмалар аниқланган [62; -p. 1208–1219]. Гарзиан кислотаси (58) азотли гетероциклик сидерофор тузилишли бирикма T. harzianum M10 штаммидан ажратилган [63; -p. 123–129]. Олинган 58 бирикма 2-гидрокси-2-[4-(1-гидрокси-окта-2,4-диэнилиден)-1-метил-3,5-диоксо-пирролидин -2- илметил]-3-метил-бутир кислотаси сифатида аниқланди. Атриходермон А (59) эндофитик қўзиқорин T. atrovirid штаммидан топилган димерик циклопентенон ҳалқага эга ноёб бирикма эди [64; -p. 18–22]. Ажратиб олинган 59 метаболит 3-амино-5-гидрокси-5-винил-2-сиклопентен-1 димер тузилишли бирикманинг биринчи намунаси эди. T. asperellum A-YMD-9-2 штаммли денгиз замбуруғидан 5'-ацетокси-деоксициклонин B (60) ва 5'-ацетокси-деоксициклонин D (61) иккита азот молекуласини ўз ичига олган циклонеран сесквитерпен ҳосилалари олинган [58; -p. 155-160].