1.5.Гарзиан дитерпеноидлар
Одатда 4/7/5/6-тетрациклик тузилишга эга бўлган гарзиан дитерпеноидлари фақат Trichoderma harzianum замбуруғ турларида қайд этилган. Бешта аниқланмаган гарзиан дитерпенлар, яъни гарзианол F-J (135-139) бирикмалар ва илгари аниқланган учта дитерпеноидлар, яъни 3S-гидроксигарзианон (140), гарзиандион (141) ва гарзианол A (142) Colquhounia coccinea var. mollis ўсимлиги эндофити T atrovirusi B7 замбуруғ штаммидан ажратилган [111; -p.112198]. Деокситриходермаерин (143) олдин аниқланмаган гарзиан лактон, Laurencea okamurai денгиз сув ўтларининг эндофити T. longibrachiatum A-WH-20-2 замбуруғ штаммидан ажратилган [112; -p. 216–221]. Янги тузилишли гарзиан дитерпеноид, гарзианон E (144) бирикмаси T. harzianum (XS-20090075) замбуруғ штаммидан олинган [108; -p. 572 ]. Янги гарзиан дитерпеноиди, 3R-гидрокси-9R,10R-дигидрогарзианон (254) бирикмаси T. harzianum X-5 замбуруғ штамми томонидан ишлаб чиқилган [110; -p.2553–2559]. Иккита аниқланмаган гарзиан дитерпеноиди, яъни (9R,10R)-дигидро-гарзианон (145) ва гарзианелактон (146) бирикмалари Xylocarpus granatum ўсимлигидан ажратиб олинган Trichoderma harzianum sp. Xy24 замбуруғ штаммидан ажратиб олинган [113; -p. 957–960 ]. Денгиз қўзиқорини T. harzianum XS-20090075 штамми бўйича кимёвий тадқиқотлар турли хил гарзианларни, жумладан, иккита аниқланмаган гарзиан лактонларини, яъни гарзианлактон А (147) ва гарзианлактон Б (148) бирикмаларини, шунингдек, бешта янги лактонларни, яъни гарзианон А-D (149-253) ва гарзиан (154) бирикмалар ажратиб олинди [114;-p.13345]. Ниҳоят, янги дитерпеноид лактон, триходермарин (155) Acanthaster planci ўсимлигидан олинган Trichoderma harzianum erinaceum замбуруғ штаммидан ажратилди [115.; -p. 67–68].
Ноёб нордитерпеноиди бўлган ситриновирин (156) бирикмаси T. citrinoviride cf-27 эндофит замбуруғи томонидан ишлаб чиқарилган [115;-p. 5029–5031]. Мураккаб 156 бирикма пергидроазулен ҳалқа тузилишига эга бўлиб, у ноёб биогенетик йўл билан, шу жумладан, деметилланиш, циклланиш, оксидланиш ва Валден инверсияси билан SN2 реакцияси орқали синтез қилинган. Янги прогарзиан типидаги дитерпеноидлар 11Р-метокси-5,9,13-прогарзитриен-3-ол (157) бирикма, гарзиан тузилишли дитерпеноид денгиз алгиколоз қўзиқорини T. harzianum X-5 штаммдан ажратиб олинган эди [110; -p. 2553–2559]. Янги хлорланган клеистантан дитерпеноид сифатида аниқланган гарзианолик кислота A (158), денгиз қўзиқоринлари T. harzianum (XS-20090075) штаммдан ажратилган [108; -p.572]. Клеистантан тузилишли трициклик дитерпеноидлар биринчи марта Trichoderma harzianum замбуруғида қайд этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |