Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт


Дўнгликни ёпиш усули (Способ насыпки холма)



Download 3,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/124
Sana14.06.2022
Hajmi3,46 Mb.
#666507
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   124
Bog'liq
2 5199624087281867450

Дўнгликни ёпиш усули (Способ насыпки холма). 
Бу усул тарқоқ нефтъ фаввораларини ўчиришда қўлланилади. Ҳамда 
фаввораланиш гереметиклашмаган отилиб чиқиш аслаҳалари орқали бўлганда, 
фаввора жойига турбореактив қурилмаларни олиб бориш мумкин бўлмаганда 
қўлланилади. Ёнувчи нефтъ билан қопланган қудуқ оғзи атрофи қулатилади. 
Нефтни олиб кетиш учун дренаж қувури ўрнатилади. Қудуқ оғзи атрофларига 
қулаган жинслардан ташқари ҳарсанг тошлар ташланади. Ҳосил бўлган 
тепаликлар гил билан беркитилади. Нефтъ дренаж қувурлар орқали олиб 
кетилади, газ эса тепалик устида ёниб туради. Агар тепалик усти юқори ҳарорат 
таъсирида қизиб кетса, тепаликга ҳамма тамондан сув оқими йўналтирилади ва 
ёнғин ўчирилади. 
 


Махсус қурилмани қўллаш. 
Бу усул – дебити 10-15 млн.м
3
/сут бўлган кучли фаввора ёнғинларини 
ўчиришда қўлланилади. Ёнғинни ўчириш қўйидаги тартибда амалга 
оширилади. Пуркагич орқали фаввора ёниш оқимига сув узатилади. Кейин 
пуркагич қурилмаси бурчаги аста-секин оширилади, фаькел эса турғунлик 
баландлигигача кўтарилади. Кейин пиропатронга электр кучланиши узатилиши 
натижасида олов ўчиргичлар ишга тушади. 
Пиропатроннинг порох заряди ёнгандан кейин сифон қувур ёки факел 
соплоси орқали ингибитор 10-15 МПа босими остида сиқилади. Отилиб чиқиш 
вақти 0,2-0,3 сек.ни ташқил қилади. Бунда ингибитор сопло орқали 600-1000 
кг/с сарфи билан чиқарилиб ташланади. Бундай юқори босим таъсирида кучли 
отилиб чиқиш оқими катта фаввораларни 170-200 кг ингибитор сарфлаб 1-2 
соатда ўчириш мумкин. Ёнувчи фаввораларни ўчириш ҳамда одамлар ва 
техникани ҳимоя қилиш учун ёнғин техникалари ишлаб чиқарилмоқда. Ёнувчи 
фаввораларни ўчиришда газ-сув билан ўчириш ёнғин автомашинаси ва кўчма 
насос станцияси қўлланилади. 
Отилиб чиқишга қарши аслаҳалар. 
Отилиб чиқишга қарши аслаҳалар герметиклаштирувчи аслаҳа 
ҳисобланади. У отилиб чиқишнинг олдини олиш учун қудуқ оғзига ўрнатилади. 
У бурғилаш қудуқни – қудуқда бурғилаш қувури бўлганда ҳам, бўлмаганда ҳам 
герметиклаштиради. Бу отилиб чиқиш аслаҳа ёрдамида қўйидаги ишларни 
бажариш мумкин: 
- бурғилаш қудуқда бурғилаш асбобининг бор ва йўқлигидан қатъий 
назар, кудуқ оғзини герметиклаш; 
- герметиклашган қудуқ оғзида бурғилаш асбобларининг тутилиб 
қолишининг олдини олиш, уларни қимирлатиш ва айлантириш; 
- қатлам босимига қарши бурғилаш эритмасининг айланишини тиклаш
- бурғилаш қудуғида босимни тез пасайтириш; 
- бурғилаш эритмасини тескари усулда ҳайдаш (қувур ташқи бўшлиғи 
орқали). 
Отилиб чиқишга қарши аслаҳалар қўйидаги бўғин (узло) лардан ташқил 
топган: фланец, крестовина, превентор, превентор усти катушкаси, ечилувчи 
тарнов ва бошқалар. 
Отилиб чиқишга қарши превентор – бурғилаш қувурлар бирикмаси 
каллагига ўрнатиладиган мослама. У қудуқни содир бўлиши мумкин бўлган 
отилиб чиқишлардан ҳимоя қилинишини таъминлайди. Чунки отилиб 
чиқишлар ҳалқа бўшлигида юқори босимлар ҳосил қилиши мумкин. 
Превенторларнинг ўлчами, сони ва таърифи – қудуқ чуқурлигида кутилаётган 
қатлам босимига боғлиқ. Превенторлар универсал ва плашкали бўлади. 
Плашкали превентор (ППГ) – қудуқда қувур бор ёки йўқлигидан қатъий 
назар қудуқ оғзини герметиклаштиришга мўлжалланган. (16.2-расм). 



Download 3,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish