Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт


Очиқ фаввора ёнғинларини ўчириш усуллари



Download 3,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/124
Sana14.06.2022
Hajmi3,46 Mb.
#666507
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   124
Bog'liq
2 5199624087281867450

Очиқ фаввора ёнғинларини ўчириш усуллари. 
Очиқ нефтъ ва газ фавворалари ҳар хил сабабларга кўра ёнади. Ёнғинга 
ташқи манбаълар ёки ўз-ўзидан ёнғин сабаб бўлиши мумкин. Агар ёнғин 
бурғилаш жараёнида содир бўлса, бурғилаш қурилмалари тўлиқ ишдан чиқади. 
Одатда ёнғиндан бошлангандан 10-15 минут ўтгандан кейин бурғилаш 
миноралари деформацияланади ва бурғилаш қувурлар свечалари билан бирга 
йиқилади. Бу металлар қудуқ оғзини тўлдириб юборади ва ёнғин фавворалар 
атрофи бўйича ёйилиб кетади. Бундай шароитларда қудуқ оғзи аслаҳаларининг 
ёнғинга бориш жуда қийинлашади. 
Бурғилаш жараёнида ёнғинга ҳавфли бурғилаш қурилмаси дизел 
ҳисобланади. Чунки у қудуқ оғзига яқин жойлашган. Айрим ҳолларда 
фаввораларнинг ёнишига ташқи манбаълар бўлмаганда фавворалар ўз-ўзидан 
ёниши мумкин. Фаввораларнинг ўз-ўзидан ёнишига механик учқунлар сабаб 
бўлади. Шунинг учун учқун чиқарувчи асбоблар билан ишлаш ман қилинади. 
Ундан ташқари фавворалар ёнишига электро энергия разрядларининг таъсири 
ҳам бўлиши мумкин. Очиқ фаввора ёнғинларини ўчиришнинг бир неча 
усуллари мавжуд: 
1. Ёнғинларни портлатиш йўли билан ўчириш. Бу усул – ёнғин жойига 
ёнғинни ўчириш учун талаб қилинган миқдорда ёнғин техникасини олиб бориш 
ва сув билан таъминлаш мумкин бўлмаган ҳолларда қўлланилади. Фавворага 
портлатиш моддаси заряди аравача ёки пўлат арқони орқали узатилади. 
Аравача ёрдамида рельс йўли бўйича 1 зарядни узатишда строп 5 арматура ёки 
мустаҳкамловчи қувурлар бирикмаси атрофига ўтказилади, унга блок илгаги 6 
маҳкамланади. Кейин у орқали аравага рамининг олдинги қисмига уланган 
арқоннинг охири 2 ўтказилади. Арқоннинг иккинчи қисми тракторга уланади. 
Кейин заряд макети 4 орқали илгагига осилади ва аравача трактор ёрдамида 
қудуқга узатилади. Унинг ҳаракати ёнмаётган фаввора оқимининг пастки 
қисмига 0,5 км қолганга қадар давом этади (16.1-а расм). 
Бундан кейин заряд макети қўл чиғири ёрдамида қудуқ оғзидан 1-1,5 м 
баландликка кўтарилади. Электр симлари рельс йўли бўйича ўтказилади. 
Ҳамма ишлар жараёнида аравачага, симларга ва зарядларга ёнғин стволи 
орқали сув сепилади. Аравача керак бўлган жойга ўрнатилгандан кейин симлар 
ва зарядли аравачалар доимо сув оқими таъсирида бўлиши учун ёнғин стволи 
ўрнатилади. Кейин заряд портлатилади. Зарядни пўлат арқон орқали узатиш 
қуйидагича тартибда амалга оширилади (16.2.-б расм). 
Таянч (опора) 6 ўрнатилгандан кейин пўлат арқоннинг бир томони ерга 
бекитилган 10 брусга маҳкамланади, арқоннинг иккинчи томони таянч орқали 
сакраб ўтиб қарама-қарши томонга чўзилади ва ерга ётқизилади. Кейин юқори 
ҳарорат таъсирида унинг қизишини огоҳлантириш учун арқон фавворадан 30-


50м масофада тўхтатилади. Арқоннинг иккинчи томони қарама-қарши таянчига 
осилган блок 4 орқали ўтказилади. Арқон оҳири трактор-кўтаргич ёки трактор-
тягачга маҳкамланиб кудуқ оғзидан 3-4 м баландликда ёнмаётган фаввора 
оқимидан 1м масофа атрофида таранглаб тортилади. Кейин арқоннинг 
марказий қисмини фавворадан 30-50 м хавфсиз масофага узоқлаштириш учун 
арқон бўшаштирилади. Бунинг учун диаметри 12-18 мм бўлган арқон 3 ва 
трактор-тягач 9 бўлиши керак. 
Трактор-кўтаргич арқонни 1 тортади, трактор-тягач эса бир вақтда 
арқонни 3 бўшатади. 

Download 3,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish