Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт


 Маҳсулдор қатламларни очиш учун бурғилаш эритмасини



Download 3,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/124
Sana14.06.2022
Hajmi3,46 Mb.
#666507
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   124
Bog'liq
2 5199624087281867450

 
3.2. Маҳсулдор қатламларни очиш учун бурғилаш эритмасини 
танлаш. 
Маҳсулдор қатламни очиш жараёнида бурғилаш эритмасини сифати 
муҳим ўрин тутади. Бурғилаш эритмаларини қаттиқ фазаси қатламдаги сизиш 
каналларини камайтиришга мойил бўлса, эритмани суюқ фазаси эса (сув) гилли 
минералларни букиб-шишиб қолиши туфайли қатламни ғоваклиги ва 
ўтказувчанликни камайишига олиб келади.
Нормал ва аномал юқори босимли қатламлар мавжуд оралиқларда ҳимоя 
қувури лойиҳадаги чуқурликкача тушурилади ва қувур орти ҳамда қудуқ 
девори орасидаги бушлиқ цементланади. Қатламни қувур ички қисми билан 
туташтириш (иккиламчи очиш) ўқли, кумулятивли ёки гидропескоструйли (сув 
қум оқимли) перфораторлар ишлатилади. 
3.3. Маҳсулдор қатламни бирламчи очиш технологияси маҳсулдор 
уюмга «кириш» усуллари. 
Кириш усули деганда маҳсулдор қатламда олиб бориладиган бурғилаш 
тартиби ва айнан маҳсулдор уюмни мустаҳкамлаш тушунилади. Маҳсулдор 
қатламга киришни бир неча усуллари мавжуд бўлиб, уларни асосийси қуйидаги 
5 та ҳисобланади: 
1-усул. Маҳсулдор уюмда бурғилаш давом эттирилади. Унгача бўлган 
юқоридаги қатламлар ҳимоя тизмалари билан мустаҳкамланмайди. Уюм тўлик 
бурғилаб бўлингандан кейин қудуққа ҳимоя қувурлари тушурилади ва 
цементланади. 
Қудуқ ичи билан маҳсулдор қатлам туташтирилиши учун қудуқ 
перфорация қилинади (тешилади) яъни тизмаларни отиш орқали кўплаб 
тешиклар ҳосил қилинади. Қулайлиги: Ишга тушириш жиҳатидан оддий, ҳар 
қандай маҳсулдор қатлам ва қатламчалар билан боғланиш мумкин. Бу усулда 
бурғилаш ишларининг таннархи бошқа усулларга қараганда арзонроқ.
Ноқулайлиги: асосида сув бўлган бурғилаш эритмаси ишлатганда маҳ-
сулдор қатламни ифлосланиш эҳтимоли катта бўлади. 
- бурғилаш вақтида фақат маҳсулдор қатлам эмас балки ҳимоя тизмаси 
туширилган оралиққача бўлган масофа ифлосланади. 
- ифлосланиш уюмда катта бўлса, бу уюмни ўзлаштириш оғир кечади, дебит 
эса потенциал дебитдан кичик бўлади. Маблағ кўп сарфланади. 
2-усул. Ҳимоя тизмалари маҳсулдор қатламни шифтига туширилади ва 
мустаҳкамланади. Ҳимоя тизмасини диаметридан кичикроқ бўлган бурғи 
танланиб маҳсулдор қатлам бурғиланади, уюм очиқ ҳолатда қолдирилади. Бу 
усулда маҳсулдор қатламга кириш учун уюмдаги шароитларни ҳисобга олган 
ҳолда бурғилаш эритмасини таркиби ва хоссасини танлаб олиш зарурдир.
Қулайлиги: Маҳсулдор қатлам мустаҳкам тоғ жинсларидан иборат
бўлса ва фақат бир ҳил суюқликдан ташқил топган бўлса қатлам
танланмасдан бурғиланади. Ноқулайлиги: 
- Қудуқда қатлам суюқлиги фильтрацияси кучли бўлса. 
- Қатламларни танлаб эксплутация қилиб бўлмайди.


3-усул. Бу усулда бурғиланган маҳсулдор қатламга фильт тушурилади. 
Туширилган фильтр ҳимоя тизмасининг оҳирги қисмида осилган ҳолатда 
бўлади. Фильтр билан тизмадаги оралиқ пакер билан мустаҳкамланади. 
Бу методда ҳам юқоридаги усуллар каби қулайлиги ва ноқулайлиги
мавжуд. 
Бу усулнинг фарқи шундаки, маҳсулдор уюм мустаҳкам бўлмаган тоғ
жинсларидан иборат бўлганда ва эксплутация вақтида унча мустаҳкам 
бўлмаган қудуқларда яхши натижа беради. 
4-усул. Бу усулда қудуқ маҳсулдор қатламнинг шипигача бурғиланиб 
ҳимоя тизмалари туширилади ва мустаҳкамланади. Ҳимоя тизмасининг 
диаметридан кичикроқ бўлган тизма танланиб, маҳсулдор қатлам бурғиланади. 
Сўнгра эса хвостовик билан маҳсулдор қатлам мустаҳкамланади. Берилган 
интервалдаги маҳсулдор қатламлар пефорация қиланади.
Бу усуллар бурғилаш эритмасининг хоссаси уюмдаги ҳолатга қараб 
танлаб олинади (коллектордаги ифлосланишни олдини олиш учун).
Қулайлиги: Бу усулда ҳар ҳил ҳолатда бўлган қатламчалардаги ва
қатламлардаги маҳсулотларни жуда кам ҳаражат қилиш орқали қудуқдан 
ўзлаштириб олиш мумкин.
Қудуқлардаги нефтни дебити юқори бўлади ва қудуқларни ўзлаштириш 
тезлашади. Ноқулайлиги: Қудуқнинг тузилиши мураккаблашади. 
5-усул. Бу методни 1-методдан фарқи шуки қудуқдаги маҳсулдор 
қатламга ҳимоя тизмасининг остки қисми тешик (қувур бўйлаб маълум бир 
оралиққача тешилган). Тизма тушурилгандан сўнг маҳсулдор қатламдан юқори 
қисми цементланади. 
Қулайлиги: Перфорация қилиш учун қудуқ остида хеч қандай маблағ 
сарфланмайди ва вақтни кўп талаб қилмайди. Ноқулайлиги: бу усулда у ёки бу 
маҳсулдор қатламни эксплутация қилиб бўлмайди. 

Download 3,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish