Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт


-расм. Фавворага портлатиш моддасини узатиш усуллари



Download 3,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/124
Sana14.06.2022
Hajmi3,46 Mb.
#666507
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   124
Bog'liq
2 5199624087281867450

16.1-расм. Фавворага портлатиш моддасини узатиш усуллари 
а) аравача ёрдамида; б) пўлат арқони ёрдами. 
Ёнғинни сув оқими билан ўчириш. 
Ёнғинни сув оқими билан ўчириш – энг оддий ва самарали усул 
ҳисобланади. Бу усул-ёнувчи оқим юқорига йўналтирилган ва компакт шаклига 
эга бўлганда қўлланилади. Агар фаввора ёйилиб кетган бўлса уни компакт 
шаклга келтириш ишлари қилинади. Бундай ҳолларда ёнувчи фаввора атрофига 
ёнғин лафети стволи ўрнатилади. Газ ёки нефтъ оқимининг тезлиги аланга 
тарқалиш тезлигига тенг бўлади. Лафет стволидан сув ҳамма томондан аланга 
устига тушади ва аланга уча бошлайди. Алангани учириш талаб қилинган лафет 
стволининг сони ва сувларнинг сарфи фаввора дебитига боғлиқ. Тажрибалар 
натижасига кўра 1 млн с/сут газга 0,1 м
3
/с сув сарфланади. Бу усуллар билан 
кўпгина кудуқларда ёнғин бартараф қилинган. 
Турбореактив қурилмасини ўт ўчиргич оқими билан ўчириш. 
Бу усул нефтъ ва газ фаввораларини ўчиришда жуда самарали 
ҳисобланади. Турбореактив қурилмага турбореактив двигател ўрнатилган ва 
айланувчи ва кўтарувчи механизмлар билан таъминланган. Улар ёрдамида ўт 
ўчиргич оқими керак бўлган томонга йўналтирилади. Қурилма ёқилғи баки 
билан таъминланган. Битта турбореактив қурилма ўт ўчиргичга сув 


киритмасдан бир кеча кундуздаги дебити 3 млн.м
3
бўлганда газ ва дебити 500т 
бўлган нефтъ бўлган фаввора ёнғинларини ўчириш мумкин. 
Сувнинг узатилиши 0,085 м
3
/с бўлганда икки турбореактив қурилма 
оловнинг тарқалиш шаклидан қатий назар ёнғинни тез ўчириши мумкин. 
Уюрма (вихрь) порошокли ўзгариш усули. 
Бу усул – компактли нефтъ-газ фаввораларидаги ёнғинларни ўчиришда 
қўлланилади. Улар сув заҳиралари кам бўлган ҳудудларда қўлланилади. Бу 
усул билан ёнғинни ўчириш олов ўчириш порошоги тўлдирилган уюрма 
ҳалқанинг фаъкулга таъсир қилиши натижасида амалга ошади. Уюрма ҳалқа 
фаввора асосидаги лов ўчириш порошоги тагига жойлаштирилади ва кичик 
миқдордаги портлаш модда заряди таъсирида портлайди. Конкрет шароитларга 
қараб олов ўчириш воситалари қудуқ оғзи ҳалқа траншейларига ёки ҳалқа 
сифатида ер устига жойлашади. Қудуқ оғзи атрофида чуқурлиги 0,2-0,4 м, эни 
0,3-0,4 
м бўлган траншей қазилади. Унинг тагига шнурли заряд 
жойлаштирилади ва заряд устига олов ўчириш порошогининг қопи қўйилади. 
Олов ўчириш порошоги, портлатиш моддасининг оғирлиги ва фаъкел 
баландлигига қараб траншей диаметри қўйидагича ифодаланади:
Фаъкел баландлиги, м 30 40 50 80 
Ҳалқали траншей диаметри, м 1-1,2 1,4-1,6 1,7-2 2-2,4 
Олов ўчириш порошогининг 
оғирлиги, кг 55 130 250 430 
Портлатиш моддасининг 
оғирлиги, кг 0,55-0,66 1,3-1,55 2,5-3 4,3-5,2 
фаъкел баландлиги, м 70 80 90 200 
Ҳалқа траншейининг 
диаметри, м 2,3-2,8 2,7-3,2 3-3,6 3,4-4 
Олов ўчириш порошогининг 
оғирлиги, кг 690 1020 2460 2000 
Портлатиш моддасининг 
оғирлиги, кг 7-8,3 10-12 15-18 20-24 
Ҳалқа зарядининг портлаши натижасида импульсли порошог оқими 
намоён бўлиб, у юқорига ҳаракатланади. Кейин у фаъкел ўқи бўйича кўтарилиб 
қўзиқорин ҳалқасини ҳосил қилади ва аланга зонасини юқорига олиб кетади. 
Натижада тарқоқ олов ўчириш порошогининг турбулент ёниш тезлиги камаяди. 

Download 3,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish