Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти



Download 3,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/142
Sana29.03.2022
Hajmi3,01 Mb.
#516199
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   142
Bog'liq
МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР ФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

3
-
МАВЗУ. КОРХОНАЛАР МОЛИЯСИ 
 
Режа: 
1.
Корхона молиясини ташкил э тиш 
2.
Корхонанинг молиявий капитали 
3.
Корхонада молиявий фаолият 
Таянч иборалар 
Айланувдан ташқари активлар, асосий воситалар, обҳектнинг дастлабки қиймати, 
тиклаш қиймати, қолдиқ қиймати, э скириш меҳёри, жисмоний эскириш, маҳнавий 
э скириш, амортизация, фонд самарадорлиги, фонд сиғими, номоддий активлар, патент, 
муалллифлик ҳуқуқи, лисензия, хўжалик маблағлари, узоқ муддатли активлар, жорий 
активлар, молиялаш манбалари, тақсимланмаган фойда, четдан жалб этилган маблағлар, 
банк кредитлари, кредиторлик қарзлари, пул маблағлари ҳаракати, молиявий барқарорлик, 
тўлов қобилияти. 
1.
 
Корхона молиясини ташкил этиш 
Корхона молияси ишлаб чиқариш фондларини шаклланиши, ўз молиявий 
маблағларини ташкил топиши, молиялаштиришнинг ташқи манбаларини жалб этиш, уларни 
тақсимлаш ва фойдаланиш жараёнида вужудга келувчи иқтисодий муносабатлардир. 
Корхонанинг молиявий муносабатлари қуйидаги йўналишларда вужудга келади: 
• 
Корхонанинг устав капиталини шаклланиши
• 
Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш
• 
Тижорат ташкилотлари ва корхоналар ўртасида
• 
Хўжалик 
юритувчи 
субҳектлар 
билан уларнинг бўлинмалари, 
юқори 
ташкилотлари, ассосиасиялари ўртасида
• 
Тижорат ташкилотлари, корхоналар билан алоҳида ходимлар ўртасида
• 
Хўжалик субҳекти ва давлатнинг молия тизими ўртасида
• 
Хўжалик субҳекти ва банк тизими ўртасида
• 
Хўжалик субҳекти ва суғурта компанияси ўртасида
Корхоналардаги молиявий муносабатлар хўжалик фаолияти асосидаги алоқаларга 
боғлиқ бўлган маҳлум бир томойиллар асосида қурилади. Корхона мустакиллиги моддий 
рағбатлантириш, моддий жавобгарлик ва молиявий жамғармалар билан таҳминлашдир. 
Моддий рағбатлантириш тамойили фойда олишда тадбиркор фаолиятига обҳектив 
таҳсир ўтказувчи омилдир. Хўжалик фаолиятининг натижалари корхона коллективи ва 
ташкилотларнинг ҳар бир ходими ва бутун давлатнинг манфаатларини белгилаб беради. 
Моддий жавобгарлик тамойили молиявий хўжалик фаолияти натижалари устидан 
маҳлум жавобгарлик тизимини талаб қилади. Хўжалик субҳектлари учун бу тамойилни
амалга ошириш шартномавий мажбуриятларни бажармаганлиги, корхона раҳбарлари 
солиқ қонунчилигини бузганлиги учун моддий жавобгарлик жарималар тизими қўлланилади. 
Молиявий 
захираларни таҳминлаш 
тамойили тадбиркорлик фаолияти
билан боғлиқ 
бўлган таваккалчилик билан амалга оширилади. Бозор 
муносабатлари шароитида бундай таваккалчилик тадбиркорнинг ўз режаларини амалга
оширишда ўзининг тамойилига ва таваккалчилигига асосланади. Хўжалик субҳектларининг 
харидорлар учун бўладиган иқтисодий курашида маҳсулотларини кредитга бериши ва 
бунинг учун ўз вақтида пулни қайтара олмаслиги ҳолати шароитида юз беради. 
Корхона молияси икки асосий функсияни бажаради. Булар: тақсимлаш ва 
назорат функсиялари. Шу икки функсия узвий ўзаро муносабатда бўлишади. 
Тақсимлаш функсияси. Унинг ёрдамида бирламчи капитални шаклланиши 
юзага келади. Бирламчи капиталнинг шаклланиш манбалари қуйидагилардир: 


• 
Таҳсисчиларнинг қўшган ҳиссалари
• 
Ички маҳсулотни қиймат кўринишида тақсимоти
• 
Даромад 
ва молиявий 
ресурсларни тақсимлаш жараёнида 
асосий қиймат 
нисбатларини аниқлаш
• 
Алоҳида корхона, 
ташкилот ва давлатнинг манфаатларини оптимал нисбатини
таҳминлаш 
Тақсимлаш функсияси такрор ишлаб чиқариш жараёнини молиялаштиради ва такрор 
ишлаб чиқариш жараёнининг барча фаза (ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва истеҳмол) 
ларини ўзаро боғлайди. 
Назорат функсиясининг обҳектив асоси бўлиб маҳсулотни ишлаб чиқариш ва 
сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш, корхонанинг даромадлари ва пул 
фондларини шаклланиши ва ундан фойдаланиш харажатлари қиймат ҳисоби 
ҳисобланади. 
Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларга бўлиниши мезонлари: 
• 
таҳсисчиларнинг сони
• 
хўжалик фаолияти учун жавобгарлик даражалари
• 
индивидуал қўйилмаларнинг усуллари 
Корхона шакллари:
• 
Индивидуал корхона
• 
Маҳсулияти чекланган жамият
• 
Аксионер жамият
• 
Давлат корхонаси
Устав жамғармасининг манбалари: 
• 
Аксионер капитал
• 
Пай бадали
• 
Узоқ муддатли кредит
• 
Бюджет маблағлари
Молиявий ресурс манбалари: 
• 
ўзининг маблағлари ва унга тенглаштирилган маблағлар
• 
Молия бозорида сафарбар этилган маблағлар
• 
Молия-банк тизимидан қайта тақсимлаш тартибидаги пул тушумлари Корхонанинг ўз 
маблағлари қуйидагилардан иборат – фойда ва амортизация
ажратмалари. 
Фойда: 
• 
Фойда тўлиқлигича корхона ихтиёрида қолмайди, унинг бир қисми солиқлар ва солиқли 
тўловлар кўринишида бюджетга тушади.
• 
Корхона 
ихтиёрида қолувчи фойда 
жамғариш 
ва истеҳмол мақсадларига
йўналтирилади 
• 
Жамғаришга 
йўналтирилган 
фойда 
ишлаб 
чиқаришни
ривожлантиришга ишлатилади ва корхона мулкини кўпайишига олиб келади
• 
Истеҳмолга йўналтирилган фойда ижтимоий вазифаларни ечишга хизмат қилади
Фойда турли мулк шаклларидаги хўжалик субҳектлари томонидан яратилаётган пул 
жамғармаларининг асосий қисмини пулдаги ифодаси бўлиб, иқтисодий категория 
сифатида корхона тадбиркорлик фаолиятининг молиявий натижасини ифодалайди 
Фойда қуйидагиларни акс эттирувчи кўрсаткич: 
• 
ишлаб чиқариш самарадорлиги
• 
ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳажми ва сифати
• 
меҳнат унумдорлигининг ҳолати
• 
таннарх даражаси 



Download 3,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish