Молия фанидан тест саволлари



Download 35,65 Kb.
Sana14.12.2022
Hajmi35,65 Kb.
#885183
Bog'liq
Молия фанидан тест саволлари ABCD


Молия фанидан тест саволлари
А-Вариант
№1.
“Молия” сўзи луғавий маъноси нимани англатади?
A/“даромад” ёки “тўлов”
B/“тўлов” ёки “фойда”
C/“талаб” ёки “таклиф”
D/“талаб” ва таклифнинг мувофиклиги

№2
Молия сўзини она тилимизда ишлатилишининг кўриниши нотугри кўрсатилган жавобни аниқланг?


A/молия ишлари билан шуғулланувчи давлат органи
B/Олди-сотди муносабатлари
C/мақсадли пул фондларини ҳосил етиш, жамлаш, тақсимлаш ва ишлатиш юзасидан пайдо бўладиган иқтисодий муносабатлар мажмуи
D/пул маблағларини шакллантириш, тақсимлаш, уларни сарф қилиш тизими

№3
Ўзбек олимлари томонидан молиянинг қандай функциялари мавжудлиги эътироф этилади?


A/Пул фондларини шакллантириш ва назорат
B/Назорат
C/Тақсимлаш ва назорат
D/Тартибга солиш

№4
Молиянинг тақсимлаш функцияси нималарга шарт-шароит яратиб бермайди?


A/Хўжалик субъектлари, давлат ва фуқароларга олди-сотди муносабатларини амалга оширишга
B/Хўжалик субъектлари, аҳоли, давлат ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари даражасида мақсадли пул маблағлари фондларини шакллантиришга
C/Шунингдек ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳалари, аҳоли ижтимоий гуруҳлари ўртасида қайта тақсимлашни содир етишга
D/Хўжалик ичида, тармоқ ичида, тармоқлараро, ҳудудлараро, қайта тақсимлашни содир этишга

№5
Хорижлик иқтисодчиларнинг қарашларига кўра молиянинг қандай функциялари мавжуд?


A/Тартибга солиш
B/Хўжалик юритиш жараёнини пул маблағлари билан таъминлаш, пул фондларини шакллантириш, назорат
C/Пул фондларини шакллантириш
D/Назорат

№6
Молия -


A/Миллий даромадни яратиш ва ундан фойдаланишни боғловчи бўғин бўла олмайди
B/Пулли ва натурал муносабатларни ифодалайди
C/Пул фондларини ифода этиб, мамлакатнинг молиявий ресрусларини ташкил етади
D/Пулли муносабатарини тартибга солишда бевосита иштирок этмайди

№7
Марказлаштирилган фондлар деб қандай фондларга айтилади?


A/Хўжалик субъектлари даражасида тузилган пул фондлари
B/Давлат ва махаллий ўз ўзини бошқариш даражасида тузилган пул фондлари
C/Барча бюджетдан ташқари фондлар
D/Уй хўжаликлари молияси

№8
Марказлашмаган пул фондлари нима учун керак?


A/Корхон фаолиятини давоми эттириш учун
B/Корхона фаолиятини давом эттириш ва ривожлантириш учун
C/Иқтисодиётни ривожлантириш учун
D/Корхона фаолиятини ривожлантириш учун

№9
Қайси субъектлар ўртасида молиявий муносабатлар вужудга келади?


A/Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондлар билан аҳоли ва юридик шакслар ўртасида
B/Корхоналар ўртасида
C/Суғурта компаниялари билан юридик ва жисмоний шахслар ўртасида
D/Мамлакатлар ўртасида

№10
Қуйидагилардан қайси бири молиявий муносабат ҳисобланмайди?


A/Кредит олиш пайтида аҳоли, корхоналар ҳамда крелит ташкилотлари ўртасида вужудга келадиган пул муносабатлари
B/Суғурта бадалларини тўлаш ва зарарларни қоплаш пайтида аҳоли, корхоналар ҳамда суғурта органлари ўртасида вужудга кела¬диган пул муносабатлари
C/Корхона фондларининг доимий доиравий айланишига хиз¬мат қилувчи пул муносабатлари
D/Солиқлар ва бошқа ихтиёрий тўловларни тўлаш жараёнида давлат ва фуқаролар ўртасида вужудга келадиган пул му¬носабатлари

№11
Қайси жавобда молиянинг ўзига хос белгилари намоён бўлади?


A/Марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул фондларини яратиш
B/Пул маблағлари харакатининг бир томонлама йўналишга эга эканлиги
C/Реал пуллар харакатига боғлиқ бўлган ҳуқуқий меъёрлар ёки бизнесни юритиш этикасига асосланган муносабатларнинг тақсимлаш характери
D/Марказлашмаган пул фондларини шакллантириш

№12
Такрор ишлаб чиқариш жараёни қайси босқичларни ўз ичига олади?


A/Ишлаб чиқариш ва алмашинув
B/Ишлаб чиқариш, алмашинув, тақсимлаш, истеъмол.
C/Алмашинув, ишлаб чиқариш ва истеъмол
D/Ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва қайта тақсимлаш

№13
Молиянинг хусусиятли белгилари қайсиларни ўз ичига олади?


A/Муносабатларнинг пулли хусусияти, муносабатларнинг тақсимлаш ва фондлилик хусусияти ва муносабатларнинг тартибга солиш хусусияти
B/Муносабатларнинг тартибга солиш хусусияти
C/Муносабатларнинг тақсимлаш ва фондлилик хусусияти
D/Муносабатларнинг пулли хусусияти

№14
Молиявий ресурсларнинг манбалари бу:


A/Миллий даромад, ташқи иқтисодий фаолият тушумлари, Миллий бойликларнинг бир қисми, қарзга олинган маблағлар
B/Миллий даромад, ташқи иқтисодий фаолияттушумлари, миллий бойликларнинг бир қисми, соф даромад.
C/Солиқ тушумлари,қарзга олинган маблағлар
D/Солиқ тушумлари

№15.
Молиявий муносабатлар бу:


A/Корхоналар ва бюджетлар ўртасидаги барча турдаги тўловлар турлари - корхоналар билан корхоналар ўртасидаги барча турдаги тўлов муносабатлар
B/Корхоналар ва бюджетдан ташқари фондларга барча турдаги тўловлар, ажратмалар ва улардан молиялаштириш
C/Кредитлар бўйича фоизлар тўлаш воситасидаги пул муносабатлари
D/Иш берувчи ва ишчи ўртасидаги пулли муносабатлар

№16.
Молия бу-


A/Давлатнинг ўз функция ва вазифаларини бажариши, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш шартларни таъминлаш мақсадида марказлашган ва марказлашмаган1 пу1л фондларини шакиллантирилиши тақсимланиши ва фойдаланиши билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар, мажмуидир
B/Давлатнинг ўз функция ва вазифаларини бажариши, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш шартларни таъминлаш мақсадида марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини тақсимланишини назорат қилиш ва тартибга солиш билан боғлиқ муносабатлар, мажмуидир
C/Давлатнинг ўз функция ва вазифаларини бажариш ҳамда кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш шартларини бажарувчи пулли муносабатлар мажмуидир
D/Барча турдаги пулли муносабатлар мажмуи, давлатнинг ўз функция ва вазифаларини бажариши, марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини шакиллантирилиши тақсимланиши ва фойдаланиши билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар, мажмуидир

№17.
Ижтимоий пул фондлари қандай мақсаларда шакллантирилади?


A/Мамлакат мудофаа қудратини таъминлаш
B/Бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш
C/Аҳолининг моддий ва маданий еҳ¬тиёжларини қондириш
D/Миллий хўжалик устувор тармоқларини ривожлантириш

№18.
Молиявий сиёсат -


A/Иқтисодий сиёсатга боғлиқ сиёсат
B/Марказлашган ва марказлашаган пул фондларини тақсимлашга хизмат қилади
C/Давлатнинг молиявий муносабатлар соҳасидаги мустақил фаолиятидир
D/Молиявий бошқарув тизимида енг асосий бўғин ҳисобланди

№19
Давлат бюджети қайси орган томонидан қабул қилинади?


A/Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
B/Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан
C/Республикаси Президенти томонидан
D/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан

№20
Қайси мақсадли фонднининг молиявий ресурслари ҳорижий валютадаги молиявий активлар ҳисобига шакллантирилади?


A/Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фонди
B/Тикланиш ва тараққиёт фонди
C/Бандликка кўмаклашиш давлат фонди
D/ Давлат пенсия жамғармаси

№21.
Марказлаштирилган молиянининг таркибига кирувчи бўғинни тўғрисида кўрсатинг?


A/Хўжалик субъектлари молияси
B/Уй хўжаликлари молияси
C/Молиявий воситачи муассасалар молияси
D/Давлатнининг мақсадли жамғармалари

№22.
Марказлаштирилмаган инвестицияларни молиялаштириш манбалари номларининг тўғрисини топинг.


A/Аҳоли маблағлари, тижорат банклари кредитлари
B/Давлат бюджети маблағлари
C/Хукумат кафолатлари остида жалб қилинган ҳорижий инвестициялар
D/Бюджетдан ташқари фондлар

№23.
Молия тизими бу:


A/молиявий муносабатларнинг турли бўғинлари йиғиндисидир.
B/молия субъектлари ва молия сиёсатини ўз ичига қамраб олувчи муносабатлар йиғиндисидир
C/молиянинг функцияларини шакллантириш билан боғлиқ муносабатлар мажмуидир.
D/молия субъектлари, молия сиёсати ҳамда молия мехенизмини ўз ичиги қамраб оладиган муносабатлар мажмуидир.

№24.
Молия тизимининг асосий бўғинлари қайсилардан ташкил топган?


A/корхоналар молияси-умумдавлат молияси;молиявий воситачилар молияси, оила молияси.
B/хўжалик субъектлари молияси;-
C/умумдавлат молияси;-суғурта молияси; -хонадон молияси ;
D/умумдавлат молияси.

№25.
Қуйидагиларнинг қайси бири молиявий бошқарувнинг умумий бошқарув органи эмас?


A/Вазирлар Маҳкамаси
B/Олий мажлис
C/Молия Вазирлиги
D/Президент девони

№26.
Маъмурий-ҳудудий ҳокимият органларининг бюджет жамғармалари иерарҳияси бу-?


A/Бюджет муносабатлари
B/Бюджет тузилмаси
C/Бюджет ижроси
D/Бюджет институтлари

№27.
Молия ёрдамида миллий даромадни тақсимланиш жараёнида қандай пул фондлари шакллантирилади?


A/Марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул фондлари;
B/Ахоли даромадлари ва ташқилотлар пул даромадлари;
C/Ахоли пул даромадлари ва давлат даромадлари.
D/Давлат бюджети ва бюджетдан ташкари фондлар.

№28.
Молия йилига мўлжалланган барча даражадаги бюджетларни шакллантириш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва уларнинг ижроси ҳисобини юритиш қайси валютада амалга оширилади?


A/Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси сўмда
B/Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси сўмда ва АҚШ долларида амалга оширилади
C/Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси сўмда ва Еврода амалга оширилади
D/Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси сўмда ва еркин конвертирланган валютада амалга
оширилади

№29.
Молия назорат функциясининг асосини нима ташкил этади?


A/Молиявий ресурсларнинг ҳаракати ташкил этад
B/Давлатнинг сиёсий тузилиши
C/Хўжалик муносабатлариннг байналминаллашуви ташкил этади
D/Молиявий назоратнинг объективлиги ва субъективлигини ташкил этади

№30
Молия сиёсатининг таркибий қисмларига нималар киради?


A/Молиявий тактика ва режалаштириш
B/Молиявий стратегия ва режалаштириш
C/Молиявий стратегия ва тактика
D/Молиявий тактика ва прогнозлаштириш

Молия фанидан тест саволлари


B-Вариант
№31
Молия тарихий категория сифатида қандай жараёнлар негизида вужудга келди
A/Жамиятни синфларга бўлиниши ва давлатларнинг пайдо бўлиши билан вужудга келди
B/Ибтидоий жамоа тузуинининг вужудга келиши билан вужудга келди
C/Буюк географик кашфиётлар таъсирида вужудга келди
D/Неоклассик назариянининг вужудга келиши билан вужудга келди

№32.
Молия тизими қандай бўғинлардан ташкил топади?


A/Давлат молияси ва суғурта тизими молияси
B/Банк тизими ва ишлаб чиқариш корхоналари
C/Марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган молия
D/Молиявий бозорлар ва иқтисодиёт инфратузилмаси

№33
Молия тизимининг давлат молиясига тегишли бўғниларини кўрсатинг


A/Давлат бюджети, мақсадли нобюджет фондлар, давлат кредити
B/Давлат корхоналари молияси ва маҳаллий молия
C/Тижорат корхоналари молияси, молиявий воситачилар молияси
D/Республика ва маҳаллий бюджетлар

№34.
Молия тизимининг соҳаларини кўрсатинг


A/Давлат молияси ва маҳаллий молия, хўжалик юритувчи субъектлар молияси
B/Давлат бюджети, давлат кредити
C/Тижорат ва нотижорат корхоналари молияси
D/Суғурта ва ташкилотлар молияси

№35
Молия ЯИМни тақсимлашнинг турли босқичларига хизмат қилиб, уни қандай тақсимлашда иштирок этади?


A/Бирламчи ва қайта тақсимлашда иштирок этади
B/Бирламчи тақсимлашда иштирок этади
C/Қайта тақсимлашда иштирок этади
D/ЯИМни қайта тақсимлашда иштирок етмайди

№36
Молиявий бошқарув -


A/Бошқариладиган объектлар ва бошқарилувчи субъектлар тизимларининг ягоналигидан иборат
B/Молия тизимини бошқаришдан иборат
C/Маълум бир натижага еришини кўзда тутиш
D/Молиявий институтларни пул муносабатлари устидан бошқариш

№37
Молиявий назорат амалга ошириш вақтига кўра қандай турларга бўлинади.


A/Дастлабки, кундалик ва якуний
B/Дастлабки, жорий ва сўнги назорат
C/Доимий, якуний, вақтинчалик назорат
D/Тўлиқ, вақтинча ва ташқи назорат

№38
Молиявий назорат усулларини аниқланг


A/Кузатув
B/Текширув, кузатув, таҳлил, тафтиш, Назорат, тадқиқ
C/Назорат
D/Тадқиқ
№39
Молиявий сиёсатнинг йўналишлари қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
A/Аграр сиёсат
B/Бюджет сиёсати
C/Саноат сиёсати
D/Иқтисодий сиёсат

№40
Сметали молиялаштириш нима?


A/Тасдиқланган сметага мувофиқ муассаса ва ташкилотлар ҳаражатларини молиявий таъминлаш усули
B/Тижорат корҳоналарида асосий ишлаб чикариш фондларини молиялаштириш усули
C/Тижорат асосида фаолият юритувчи корҳоналар айланма ишлаб чиқариш фондларини молиялаштириш усул
D/Иновацион фаолиятни молиялаштириш усули

№41
Товарлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ва уларни реализация қилишни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштириш ёхуд мақсадли харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган пул маблағлари-


A/Тартибга солувчи даромадлар
B/Субвенция
C/Субсидия
D/Дотация

№42
Тўлиқ бандлик ва ЯИМни ноинфляцион ишлаб чиқарилишини таъминлашга йўнатирилган, давлат ҳаражатлари ва солиқларни ўзгартириш бўйича ҳукумат тадбирлари мажмуаси-


A/Солиқ сиёсати
B/Фискал сиёсат
C/Монетар сиёсат
D/Молиявий сиёсат

№43
Тўловларнинг иқтисодий вазифаси ва турлари бўйича харажатларни гуруҳлашдан иборат бўлган тасниф- бу:


A/Давлат бюджети харажатларининг иқтисодий таснифи
B/Давлат бюджети харажатларининг ташкилий таснифи
C/Давлат бюджети харажатларининг вазифа жиҳатидан таснифи
D/Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш манбалари таснифини
№44
Ўзбекистон Республикаси “Бюджет кодекси” қачондан амалга киритилди?
A/2013 йил 1 январ
B/2014 йил 1 январ
C/2015 йил 1 январ
D/2011 йил 1 январ

№45
Ўзбекистон Республикаси жамланма бюджети таркиби қайси жавобда тўғри кўрсатилган?


A/Давлат бюджети, давлатнинг бюджетдан ташқари мақсадли фондлари
B/Республика бюджети, вилоятлар бюджетлари, Тошкент шаҳар бюджети
C/Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси давлат бюджети, маҳаллий бюджетлар
D/Бюджет маблағлари истеъмолчилари жами

№46
Ўзбекистон Республикасида Бандликка кўмаклашиш фонди даромадларида қайси турдаги даромадлар асосий салмоққа эга?


A/Резидент-юридик шаҳсларга ва чет эл давлатларига берилган бюджет ссудаларини қайтариш ҳисобига берилган тўловлар
B/Тижорат фаолиятидан олинган даромадлар
C/Қайтган маблағлар
D/Бошқа даромадлар

№47
Ўтказиш вақтига қараб бюджет назорати қандай турларга ажратилади?


A/Жорий ва режалаштирилган назорат
B/Дастлабки, жорий ва сўнгги назорат
C/Жорий, режалаштирилган ва аудиторлик назорати
D/Дастлабки ва сўнгги назорат

№48
Харажатлар сметаси нима?


A/Бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчи томонидан молия йили учун тузиладиган ва тасдиқланадиган, унинг учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар харажатлар моддалари бўйича акс эттириладиган ҳужжат
B/Тижорат асосида фаолият юритувчи корҳона ва ташкилотларнинг йиғма молиявий режаси
C/Саноат корҳоналари молиявий режаси
D/Молиявий институтлар молиявий режаси

№49
Активлар рентабеллиги кўрсаткичи:


A/Маҳсулот реализациясидан тушум / активларнинг ўртача қиймати
B/Соф фойда / активларнинг ўртача йиллик қиймати
C/Соф фойда / хусусий капиталнинг ўртача йиллик қиймати
D/Соф фойда / муомаладаги аксияларнинг миқдори

№50
Асосий активлар ёки узоқ муддатли активлар айлнма активлардан нимаси билан фаркланади?


A/Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнида асосий капитал айланма маблағлардан фарқли ўлароқ ўзининг қийматини аста секинлик билан бир неча такрор ишлаб чиқариш жараёнида амортизасия фонди шаклида тиклаб боради
B/Тезлаштирилган усул, бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда ҳисоблаб ёзиш усули
C/Асосий активлар ва айланма активлар ўзларининг функсионал ролига қараб ишлаб чикариш жараёнида бир хил хусусият касб этади
D/Асосий активлар энг ликвид активлар ҳисобланади
№51
Балансда акс эттирилиш услубига кўра айланма маблағлар қуйидагича гуруҳланади:
A/Заҳирадаги моддий айланма маблағлар, дебиторлик карзлари, пул маблағлари
B/Меъёрлаштирилган айланма маблағлар, меъёрлаштирилмаган айланма маблағлар
C/Хусусий айланма маблағлар ва қарз ҳисобига шакллантирилган айланма маблағлар
D/Меҳнат предметлари ва тайёр махсулот, товарлар, пул маблағлари, ҳисоб китобдаги маблағлар

№52
Ижтимоий истеъмол фондларининг асосий қисми қайси фондлар орқали амалга оширилади?


A/Уй хўжаликлари фонди
B/Давлат бюджети
C/Корхона пул оқимларини бюджетлаштириш мақсади
D/Корхоналар заҳира фонди

№53
Корхона молиявий барқарорлигини таъминлаш, бу


A/Молиявий менежментнинг функсияси
B/Молиявий менежментнинг вазифаси
C/Молиявий менежментнинг консепсияси
D/Молиявий менежментнинг тамойили
№54
Молия стратегияси моҳиятини изоҳланг.
A/молиявий ресурсларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш йўналишларини самарали ташкил етиш йўлида молиявий фаолият ва молиявий муносабатларни ривожлантиришнинг барча асосий йўналишларини таъминлаш
B/Таҳлилий ҳисобот
C/корхона молиявий фаолиятини стратегик, жорий ва оператив бошқаришдаги ўзаро боғлиқлик
D/бизнес-режани англатади

№55
Молиявий-хўжалик фаолияти турлари бўйича пул оқимлари қуйидагича фарқланади:


A/асосий, инвестицион ва молиявий фаолиятлар бўйича пул оқимлари
B/мусбат ва манфий пул оқимлари
C/ижобий ва салбий пул оқимлари
D/маҳаллий ва хоржий пул оқимлари
№56
Молиялаштириш коэффициенти қандай аниқланади?
A/Хусусий капитални қарз капиталига нисбати орқали аниқланади
B/Соф фойда / маҳсулот реализациясидан тушум
C/Давр мобайнидаги реинвестицияланган соф фойдани хусусий капиталнинг ўртача қийматига бўлиш орқали аниқланади
D/Инвестицияланган капитални жамғарилган фойдага нисбати орқали аниқланади

№57
Оддий акциялар бўйича дивидендлар ҳолатларда тўланиши мумкин?


A/фақатгина жамият томонидан барча харажатлар қоплангандан сўнг, муомалага чиқарилган облигациялар ва олинган кредитлар бўйича фоизлар, солиқлар ва имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлангандан сўнг тўланади
B/имтиёзли акциялар билан бир вақтда тўланади
C/давлат томонидан рухсат берилган ҳолатларда тўланади
D/муомалага чиқарилган облигациялар ва олинган кредитлар бўйича фоизлар бўйича мажбуриятлар қоплангандан сўнг тўланади

№58
Пул фондларини ташкил этиш, тақсимлаш (қайта тақсимлаш) ва фойдаланиш билан боғлиқ иқтисодий муносабатларнинг ўзига хос соҳаси қандай тушунча билан аталади?


A/Молия
B/Иқтисодиёт
C/банк иши
D/суғурта ва кредит
№59
Тўловга лаёқатлиликнинг молиявий барқарорликдан фарқли жиҳатини кўрсатинг
A/Аниқ сана бўйича мажбуриятларни бажара олиш имкониятини кўрсатади.
B/Пул маблағлари жалб қилиш имкониятини беради
C/Солиқлар бўйича қарздорликни кўрсатади
D/Олинган кредит ҳажмини кўрсатади
№60
Фирмалар молиявий ресурслар манбалари таркибидаги ўз ва унга тенглаштирилган маблағлар қандай туркумланади
A/Даромадлар ва тушумлар
B/Марказлаштирилган
C/Бюджет маблағлари ва даромадлар
D/Молиявий бозорлардан жалб қилинган маблағлар

Молия фанидан тест саволлари


C-Вариант
№61
Агар келгуси молия йили учун Давлат бюджети йил бошлангунга қадар қабул қилинмаган бўлса, Давлат бюджети қабул қилингунга қадар бўлган даврда ҳаражатлар қандай тартибда амалга оширилади?

A/Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бюджет маблағларининг аввалги молия йили сўнгги уч ойининг учдан бир қисмидан ортиқ бўлмаган миқдорларда ҳар ойда амалга оширилади


B/Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бюджет маблағларининг аввалги молия йили сўнгги уч ойининг ярмисидан ортиқ бўлмаган миқдорларда ҳар ойда амалга оширилади
C/Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бюджет маблағларининг аввалги молия йили сўнгги ойининг тўлиқ микдоридан ортиқ бўлмаган миқдорларда ҳар ойда амалга оширилади
D/Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бюджет маблағларининг аввалги молия йили сўнгги икки ойининг ярмисидан ортиқ бўлмаган миқдорларда ҳар ойда амалга оширилади

№62
Бюджет дефицитини молиялаштиришнинг ички манбалари қайси жавобда тўғри кўрсатилган?


A/Давлат мулкига тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинган тушумлар
B/Mамлакат ҳукумати номидан қимматбаҳо қоғозларни чиқариш орқали ҳорижий валютада амалга оширилган давлат заёмлари
C/Хорижий валютада тақдим етилган ва мамлакат ҳукумати томонидан жалб қилинган ҳорижий давлатлар, банклар ва фирмалар, ҳалқаро молиявий ташкилотларнинг кредитлари
D/Хукумат кафолатлари асосида ҳорижий инвестицияларни жалб қилиш

№63
Бюджет дефицитининг даражасини камайтириш ёки унга барҳам бериш борасидаги амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларнинг энг асосий йўналишлари қайси жавобда тўғри кетирилган?


A/Энг муҳим ижтимоий дастурларнигина молиялаштиришни сақлаб қолиш, йирик бюджет ҳаражатларини талаб етувчи дастурларни қабул қилишни тўҳтатиб туриш
B/Солиқ ставкаларини пасайтириш
C/Иқтисодиётни қўллаб қувватлаш тизимини кучайтириш
D/Истеъмол солиқларини кўпайтириш ва фойда солиғини камайтириш

№64
Бюджет дотацияси-


A/Юқори бюджетдан қуйи бюджетга ёҳуд республика бюджетидан резидент-юридик шаҳсга ёки чет эл давлатига қайтариш шарти билан ажратиладиган маблағ
B/Ўз даромадлари ва бюджетни тартибга солувчи бошқа маблағлар этишмаган тақдирда қуйи бюджетнинг ҳаражатлари билан даромадлари ўртасидаги фарқни қоплаш учун юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари
C/Қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда муайян мақсадларга сарфлаш шарти билан юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари
D/Бюджетдан юридик ёки жисмоний шаҳсга бевосита ёҳуд ваколатли орган орқали ажратиладиган қайтарилмайдиган пул маблағлари

№65
Бюджет жараёни-


A/Бюджет тизими бюджетларини шакллантириш, тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ва ижро этиш, уларнинг ижросини назорат қилиш, бюджет тизими бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлаш ва тасдиқлаш, шунингдек улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар жараёни
B/Молия йилида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳисобварақларида туриши мумкин бўлган пул маблағларининг қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган энг кам миқдори
C/Қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда Давлат бюджетидан бюджет ташкилотларига ҳамда бошқа бюджет маблағлари олувчиларга ажратиладиган пул маблағлари
D/Бюджетдан юридик ёки жисмоний шаҳсга бевосита ёҳуд ваколатли орган орқали ажратиладиган қайтарилмайдиган пул маблағлари

№66
Бюджет жараёни неча босқичдан иборат?


A/Уч босқич
B/Тўрт босқич
C/Икки босқич
D/Беш босқич

№67
Бюджет ссудаси-


A/Юқори бюджетдан қуйи бюджетга ёҳуд республика бюджетидан резидент-юридик шаҳсга ёки чет эл давлатига қайтариш шарти билан ажратиладиган маблағ
B/Ўз даромадлари ва бюджетни тартибга солувчи бошқа маблағлар этишмаган тақдирда қуйи бюджетнинг ҳаражатлари билан даромадлари ўртасидаги фарқни қоплаш учун юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари
C/Қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда муайян мақсадларга сарфлаш шарти билан юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари
D/Бюджетдан юридик ёки жисмоний шаҳсга бевосита ёҳуд ваколатли орган орқали ажратиладиган қайтарилмайдиган пул маблағлари

№68
Бюджет субвенцияси-


A/Қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда муайян мақсадларга сарфлаш шарти билан юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари
B/Юқори бюджетдан қуйи бюджетга ёҳуд республика бюджетидан резидент-юридик шаҳсга ёки чет эл давлатига қайтариш шарти билан ажратиладиган маблағ
C/Ўз даромадлари ва бюджетни тартибга солувчи бошқа маблағлар этишмаган тақдирда қуйи бюджетнинг ҳаражатлари билан даромадлари ўртасидаги фарқни қоплаш учун юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари
D/Бюджетдан юридик ёки жисмоний шаҳсга бевосита ёҳуд ваколатли орган орқали ажратиладиган қайтарилмайдиган пул маблағлари

№69
Бюджет такчиллиги нима?


A/Бюджет такчилиги - бюджет даромадлариннг харажатларидан ортик булган суммаси;
B/Бюджет такчилиги - муайян даврда бюджет харажатларининг бюджет даромадларидан ортик булган суммаси;
C/Бюджет такчилиги - бюджетнинг ташқи қарзларни кайтара олиш имкониятининг йуклиги;
D/Бюджет такчиллиги-бюджет даромадларининг бюджет харажатлари билан мувофиклиги;

№70
Бюджет ташкилотлари ҳисобварақларидаги бюджет маблағлари қолдиқлари нимага йўналтирилади?


A/Капитал қўйилмаларни молиялаштиришга
B/Маҳаллий бюджетга
C/Бюжет ташкилотларини маҳсус маблағлари ҳисобварағига
D/Республика бюджетига

№71
Бюджет тизимини бошқариш субъектига қандай орган киради?


A/Суғурта тармоқлари
B/Марказий банк
C/Тижорат банклари.
D/Олий мажлис

№72
Бюджет тизимининг "Кассанинг ягоналиги принципи" мазмуни


A/Бюджет тизими бюджетларининг барча даромадлари Ягона ғазна ҳисобварағига киритилади ва уларнинг харажатларини тўлаш ушбу ҳисобварақдан амалга оширилади.
B/Бюджет тизими бюджетлари мустақилдир.
C/Бюджет тизими бюджетларини тузишда бюджет таснифига мувофиқ, даромадлар уларнинг аниқ манбалари бўйича прогноз қилинади, харажатлар эса йўналишлар бўйича режалаштирилади.
D/Бюджет тизими Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишига мувофиқ бўлиши лозим
№73
Бюджет тизимининг қайси бўғинидан умумдавлат аҳамиятидаги давлат тадбирлари харажатлари молиялаштирилади?
A/Маҳаллий бюджет
B/Республика бюджети
C/Вилоят бюджетлар
D/Туман ва шаҳар бюджетлари

№74
Бюджет трансферти-


A/Бюджетдан юридик ёки жисмоний шаҳсга бевосита ёҳуд ваколатли орган орқали ажратиладиган қайтарилмайдиган пул маблағлари
B/Молия йилида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳисобварақларида туриши мумкин бўлган пул маблағларининг қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган энг кам миқдори
C/Келгуси давр учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни олишга бўлган эҳтиёжни асослашни назарда тутувчи ҳужжат
D/Давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш, унинг ижросини назорат қилиш, ижроси ҳақидаги ҳисоботни тайёрлаш ва тасдиқлаш, шунингдек Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг қонун ҳужжатлари билан тартибга солинган жараёни

№75
Давлат бюджети-


A/Давлатнинг давлат вазифалари ва функцияларини молиявий жиҳатдан таъминлаш учун мўлжалланган марказлаштирилган пул жамғармаси
B/Давлат бюджети таркибида жамлантириладиган жамғармалар бўлиб, уларнинг ҳар бири учун маблағлар манбалари, ҳар бир манбадан маблағ тушиши нормалари ва шартлари, шунингдек шу маблағлардан фойдаланилиши мумкин бўлган мақсадлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади
C/Давлат бюджетининг умумдавлат тусидаги тадбирларни молиялаштиришда фойдаланиладиган қисми бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади
D/Давлат бюджетининг Қорақалпоғистон Республикаси пул маблағлари жамғармасини ташкил етувчи бир қисми бўлиб, бюджетда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади

№76
Давлат бюджети кассали ижросини амалга оширувчи ваколатли органнинг қайси бири тўғри?


A/Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
B/Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги
C/Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки Қўмитаси
D/Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

№77
Давлат бюджети қайси орган томонидан қабул қилинади?


A/Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан
B/Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан
C/Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
D/Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонида
№78
Давлат бюджети мамлакат молия тизимининг қайси бўғинига мансуб?
A/Мамлакатнининг кредит тизими
B/Давлат молияси
C/Хўжалик сбъектлари молияси
D/Молиявий воситачи муассасалар молияси

№79
Давлат бюджети харажатларида қайси туркум харажатлари асосий салмоқни ташкил этмоқда


A/Иқтисодиёт харажатлари
B/Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қуватлаш харажатлари
C/Марказлашган инвестицияларни молиялаштириш
D/Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари харажатлари
№80
Давлат бюджетининг касса ижросини амалга ошириш вазифаси қайси органга юкланган?
A/Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
B/Ўзбекистон Республикаси Давлат божҳона қўмитаси
C/Ғазначилик
D/Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
№81
Давлат даромадларининг асосий элементларини кўрсатинг
A/Бюджет даромадлари ва бюджетдан ташқари фондлар даромадлари
B/Давлат бюджети даромадлари
C/Бюджетдан ташқари фондлар даромадлари
D/Маҳаллий буджет даромадлари
№82
Ж. Боден қайси китобида дастлаб “молия” терминини илмий муомалага киритган?
A/“Республика хақидаги олти китоб” номли китоб
B/“Молия” номли китоб
C/“Молия назарияси” номли китоб
D/“Спекуляция назарияси” номли китоб
№83
Қайси ваколатли орган бюджет ташкилотларининг ҳаражатлар сметаси ва штат жадвалларини рўйҳатдан ўтказади?
A/Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
B/Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
C/Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати
D/Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги
№84
Қайси ваколатли орган давлат бюджети лойиҳаси ишлаб чиқилишини ташкил этади ва уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этади?
A/Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
B/Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
C/Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати
D/Ўзбекистон Республикаси Маолия вазирлиги ғазначилиги
№85
Қайси солиқ давлат бюджети даромадларида энг юқори салмоқни ташкил этади?
A/Акциз солиғи
B/Қўшилган қиймат солиғи
C/Мол-мулк солиғи
D/Ер солиғи
№86
Қачондан бошлаб давлат бюджети профицит билан ижро этилмоқда?
A/2005 йилдан бошлаб
B/2012 йилдан бошлаб
C/1995 йилдан бошлаб
D/2000 йилдан бошлаб
№87
Қисқа муддатли давлат облигациялари қачон эмиссия қилина бошлади?
A/1994
B/1996
C/1991
D/1998
№88
Молия хақидаги фаннинг ривожланиши ва тараққиёти неча босқичга ажратилади?
A/5 йирик босқичга
B/2 йирик босқичга
C/10 йирик босқичга
D/4 йирик босқичга
№89
“Давлатнинг иқтисодий қудрати, унинг молия тизимини барқарорлиги хусусий секторнинг иқтисодий қудратини сезиларли даражадалиги билан белгиланади”-деб номланувчи тезис молиянининг қайси назариясига тегишли?
A/Молиянинг неоклассик назарияси
B/Молиянинг классик назарияси
C/Молиянинг умумий назарияси
D/Классик иқтисодий назария

№90
Амалга ошириш регламентига кўра молиявий назорат шакллари нотўгри кўрсатилган жавобни кўрсатинг.


A/Ички ва ташқи
B/Мажбурий ва ихтиёрий
C/Дастлабки, Жорий, Сўнги
D/Мониторинг, иқтисодий тахлил
Молия фанидан тест саволлари
D-Вариант
№91
Корхоналарда облигациялар орқали шакллантирилган ресурслар қайси ресурслар таркибига киради
A/Ўз маблағри
B/Қарз маблағлари
C/Асосий маблағлар
D/Заҳира маблағлар

№92
“Инвестиция” атамасига берилган тўғри таърифни топинг?


A/Лотинча сўз бўлиб “қўйиш”, “маблағни сафарбар етиш” маносини англатади
B/Юнонча сўз бўлиб “тенглик” маносини англатади
C/Лотинча сўз бўлиб “қарз” маносини англатади
D/Инглизча сўз бўлиб “олиш”, “маблағларни сарфлаш” деган манони англатади

№93
Қайси жавобда тўғридан-тўғри инвестициялар гурухлари берилган?


A/Хусусий ва давлат инвестициялари
B/Трансконтинентал ва транснационал инвестициялар
C/Оддий ички инвестициялар
D/Адолатлилик принципи

№94
Бюджет даромадларини тўғри ва ўз вақтида келиб тушишини назорат қилиш давлатнинг қайси ваколатли органи томонидан амалга оширилади?


A/Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ,Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Божхона Қўмитаси
B/Ўзбекистон Республикаси Солиқ Қўмитаси
C/Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Божхона Қўмитаси
D/Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

№95
Бюджетларнинг барча даромадлари у ёки бу бюджетларга бириктирилишига қараб қандай бўлиниши мумкин?


A/Республика ва маҳаллий бюджет даромадлари
B/Бюджетнинг ўз даромадлари
C/Республика бюджети даромалари
D/Маҳаллий бюджет даромадлари

№96
Бюджетдан юридик ёки жисмоний шахсга бевосита ёхуд ваколатли орган орқали ажратиладиган, қайтарилмайдиган пул маблағлари нима деб юритилади?


A/Бюджет трансферти
B/Бюджет дотацияси
C/Бюджет субвенцияси
D/Бюджет сўрови

№97
Қуйида келтирилган ҳаражат гуруҳларидан қайси бири маҳаллий бюджетларнинг ҳаражатлари ҳисобланади?


A/Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳаражатлари
B/Мудофаа ҳаражатлари
C/Давлат заҳираларини вужудга келтириш билан боғлиқ ҳаражатлар
D/Давлат қарзини қайтариш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича ҳаражатлар

№98
Бюджет ташкилотлари ҳаражатлари таркибида қайси ҳаражатлар энг кўп салмоққа ега?


A/Иш ҳақи ҳаражатлари
B/Администрация ҳаражатлари
C/Озиқ-овқат ҳаражатлари
D/Коммунал хизмат ҳаражатлари

№99
Маҳаллий бюджетларнинг тартибга солувчи даромадлари нима?


A/Қуйи бюджетларга уларнинг номутаносиблигини таъминлаш мақсадида ажратилган даромадлар
B/Режалаштирилганга нисбатан ортиқча тушган даромадлар
C/Режалаштирилганга нисбатан ортиқча тушган даромадлар
D/Бюджет ссудалари ва бюджет дотациялари

№100
Маҳаллий бюджетнинг таркибига бевосита қайси бюджет кирмайди?


A/Республика бюджети
B/Туман бюджети
C/Туман бюджети
D/Шаҳар бюджети

№101
Қуйидагилардан қайси бири маҳаллий бюджетининг даромадлари таркибига киради?


A/Мол-мулк солиғи
B/Қўшилган қиймат солиғи
C/Акциз солиғи
D/Юридик шахслар даромад (фойда) солиғи

№102
Махаллий бюджетлардан кандай харажатлар молиялаштирилади?


A/Халқаро, мудофаа
B/Ижтимоий, бошқарув ва иқтисодий
C/Иқтисодий ва илмий
D/Иқтисодий, мудофаа

№103
Ўз даромадлари ва бюджетни тартибга солувчи бошқа маблағлари етишмаган тақдирда қуйи бюджетнинг харажатлари билан даромадлари ўртасидаги фарқни қоплаш учун юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари нима деб юритилади?


A/Бюджет дотациялари
B/Бюджет субвенцияси
C/Бюджет сўрови
D/Бюджет профицити

№104
Юқори бюджетдан қуйи бюджетга ёхуд Республика бюджетидан резидент юридик шахсга ёки чет ел давлатига қайтариш шарти билан ажратиладиган маблағ нима деб юритилади?


A/Бюджет ссудаси
B/Бюджет дотацияси
C/Бюджет субвенцияси
D/Бюджет трансферти

№105
Бюджет жараёни бюджет фаолиятининг нечта босқичини қамрайди?


A/Бюджет лойиҳасини тузиш, бюджетни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, бюджетни ижро етиш ва унинг ижросини назорат қилиш, бюджет ижроси тўғрисида ҳисобот тайёрлаш ва уни тасдиқлаш
B/Бюджет лойиҳасини тузиш, бюджетни тасдиқлаш, бюджетни ижро етиш, бюджет ижроси тўғрисида ҳисобот тайёрлаш ва уни тасдиқлаш
C/Бюджет лойиҳасини тузиш, бюджетни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, бюджетни ижро етиш ва унинг ижросини назорат қилиш
D/Бюджет лойиҳасини тузиш, бюджетни ижро етиш ва унинг ижросини назорат қилиш

№106
Ўзбекистон Республикасида давлат бюджети лойихасини ким тайёрлайди?


A/Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги
B/Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
C/Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси
D/Ўзбекистон Республикаси Президент Девони
№107
Давлат кредити давлат ким сифатида иштирок этади?
A/Қарз олувчи, Қарз олувчи ва кафил
B/Қарз олувчи
C/Қарз берувчи
D/Кафил
№108
Давлат томонидан ички ва ташқи маблағлар қайси мақсадларда жалб қилинмайди?
A/Бюджет профицитини қоплаш учун
B/Иқтисодиётни ривожлантиришни устувор йўналишларини молиялаштириш учун
C/Марказлашган инвестицияларни кўпайтириш учун
D/Мавжуд қарзларни қайта молиялаштириш учун
№109
Уй хўжаликларида истеъмол мақсадлари ва жамғариш учун пул маблағлари фондларини шакллантириш, уларни тақсимлаш ва фойдаланишга тегишли бўлган иқтисодий муносабатлар мажмуига …. Молияси дейилади
A/Уй хўжаликлари
B/Хонадон
C/Уй
D/Оила
№110
Молиявий ресурсларининг ҳаракати, шаклланиши, тақсимланиши ва халқаро молия бозори институтлари ҳамда халқаро институтлар ва ташкилотлар томонидан ишлатилишига асосланган таркиби бўйича мураккаб бўлган муносабатлар тизимидир бу...
A/Халқаро молия муносабатлари
B/Ташқи иқтисодий фаолият
C/Молиявий глобаллашув
D/Жаҳон хўжалиги
№111
Халқаро молия муносабатларининг субъектлари кимлар ҳисобланади?
A/Мамлакатлар, фуқаролар
B/Халқаро институтлар, давлатлар, жаҳон молия бозорлари
C/Мамлакатлар ўтрасидаги барча молиявий муносабатлар
D/Пул оқимлари, кредит воситалари оқимлари
№112
Молиявий сиёсатнинг таркибий йўналишлари тўла саналган жавобни аниқланг.
A/бюджет сиёсати; солиқ сиёсати; пул сиёсати; кредит сиёсати; баҳо сиёсати; инвестицион сиёсат; социал молиявий сиёсат; бож сиёсати.
B/бюджет сиёсати; солиқ сиёсати; пул сиёсати; кредит сиёсати; инвестицион сиёсат; социал молиявий сиёсат; бож сиёсати.
C/бюджет сиёсати; солиқ сиёсати; кредит сиёсати; баҳо сиёсати; инвестицион сиёсат; социал молиявий сиёсат; бож сиёсати.
D/бюджет сиёсати; солиқ сиёсати; пул сиёсати; кредит сиёсати; баҳо сиёсати; инвестицион сиёсат; социал молиявий сиёсат.
№113
Тараққий этган мамлакатларда молиявий назорат қандай соҳаларга бўлинади?
A/Давлат ва нодавлат молиявий назорат
B/Ички ва ташқи молиявий назорат
C/Давлат ва ички молиявий назорат
D/Республика ва ҳудудий молиявий назорат
№114
Амалга ошириш субъектига кўра молиявий назоратнинг тури тўғри кўрсатилган жавобни кўрсатинг
A/Валютавий молиявий назорат
B/Умумдавлат молиявий назорати
C/Дастлабки молиявий назорат
D/Тошқи молиявий назорат
№115
Молиявий резервларни шакллантириш омилларининг ички омилларига қайси омиллар киради?
A/Ишлаб чиқариш, ташкилий, таъминот ва инвестицион
B/Бозор конъюнктураси, баҳо, маркетинг, информацион
C/Ишлаб чиқариш, баҳо, таъминот ва инвестицион
D/Бозор конъюнктураси, баҳо, инвестицион ва информацион

Download 35,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish