Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 1,52 Mb.
bet34/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   82
Қурум//ғурум индикатори. Бу сўз ўзининг маъно хусусиятига кўра орографик характерни намоён қилади. У ўзининг келиб чиқишига кўра қадимги туркий тилларга бориб тақалади. Жумладан, қадимги туркий тилда қурум – “қоя, чўққи, тош уюми, тош тўдаси, тоғ нурашидан ҳосил бўлган баландлик1 маъноларини ифодалаган. Маҳмуд Кошғарий луғатида қурум – “катта тош” маъносида келтирилган. Унинг товуш ўзгарган шакли қурунлуғ тоғ бирикмаси таркибида келиб, тошли тоғ деб изоҳланган2. Бу сўз орографик индикатор сифатида оронимлар ясалишига хизмат қилган: Қорағурум (Қм., баландлик).
Қўрам индикатори. Қўрам - Юқори Қашқадарё шевасида орографик термин сифатида “тош уюми, тоғ қулаши, кўчиши ё бошқа табиий ҳодисалар туфайли тўпланиб қолган тош тўдаси” тушунчаларини ифодалайди3. Шу шакл ва маъноси асосида оронимлар ясалишига хизмат қилади: Юқориқўрам (Шс., баландлик), Пастқўрам (Шс., баландлик) ва б.
Ғут//хут индикатори. Ғут//хут - тожик тилига мансуб бўлиб, “улкан тош” маъносига эга4. Лекин бу сўз орографик термин сифатида оронимияда кенгроқ тушунча касб этади, яъни у “тоғ, қоя, чўққи” маъноларида ҳам келади. Буни қуйидаги оронимлар мисолида кўриш мумкин: Арчахут - аслида Арчағут (Бс., дара), Парғут (Ос., жой).
Ғар индикатори. Бу сўз келиб чиқишига кўра эроний тилларга тегишли бўлиб, у ўзининг маъно хусусиятига кўра орографик характерни намоён қилади. Ғар сўзи келиб чиқишига кўра, шарқий эроний тилларга тегишли. Жанубий Ўзбекистон ҳудудида учрайдиган -ғар компонентли топонимлар этимологик жиҳатидан суғдча ғар – тоғ<қадимги эроний ғари(ўрта авесто тилида ғаров - тоғ, тоғ тизмаси) сўзига бориб тақалади1. А.Л. Хромов Суғд ҳудудида бўлган қадимги Вазоғар, Хушоғар, Бишоғар, Жағроғар, Шовғар, Барғар топонимларини келтиради2. Афғонистон ҳудудида ҳам -ғар комонентли топонимлар учрайди. Лекин улар пушту тилида мавжуд бўлган ғар сўзи воситасида яратилган. Масалан: Спинғар - Сафедкўҳ “оқ тоғ”3. Юқори Зарафшонда Илғар, Аскиғар, Тоғар қишлоқ номлари борлиги қайд этилган. Яғнобда Шовғар, Лоғар, Сафедғар, Дарғағар топонимлари ҳам суғдча ғар термини ёрдамида ясалган. Таркибида ғар (тоғ) маъносини берувчи сўз бўлгани билан бу типдаги номларнинг ҳаммаси ҳам тоғ номига тегишли эмас. -ғар компонентли топонимлар тоғ маъносини англатса ҳам, улар асосан одамлар яшайдиган ёки инсонлар томонидан ўзлаштирилган, ошиб ўтиш мумкин бўлган паст тоғларни англатади.



Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish