Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 1,52 Mb.
bet27/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   82
Тақир индикатори. Тақир сўзи орографик термин сифатида тупроқ устки қатламини лой босиши ёки тупроқ таркиби шўрланиб қолиши натижасида ўсимлик ўсмайдиган, қаттиқ кесак кўчкиси босган, қаттиқ гил лойли жой тушунчасини ифодалайди2. Шу маъно хусусиятлари асосида оронимик индикатор сифатида жой номлари таркибида учрайди: Тақир, Каттатақир, Кичиктақир, Қизилтақир ( До., баландликлар).
Тепа//тува индикатори. Бу сўз термин сифатида усти гумбаз шаклидаги, ёнбағирлари қия, дўнг, баланд бўлган орографик объект турини ифодалайди. Нисбий баландлиги 200 м дан ошмайди. Жанубий Ўзбекистоннинг айрим шеваларида тева, тўба, тува3; хоразм шевасида тоба, дапа шаклларида қўлланади4. Бу индикатор бошқа туркий тилларда ҳам шу маънода қўлланади. Жумладан, олтой тилида тобе, бошқирд тилида туба, туркман тилида депе, қорақалпоқ тилида тобе шаклларига эга. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида тепа сўзининг саккиз маъноси берилган. Шундан фақат иккитаси бевосита орографик тушунчани ифодалаши билан характерли: тепа – Ер сатҳидан баланд, дўнг жой; тепалик, баландлик; тепа – кўп миқдорда уйилган нарсалардан ҳосил бўлган баландлик, дўнглик1.
Бу сўз ва унинг фонетик вариантлари индикатор сифатида жой номлари таркибида кўп учрайди: Баринтепа, Барсағонтепа, Бозортепа, Етимтепа, Бағиштўба, Теват ва ҳ.к.
Тош индикатори. Тош I 1. Яхлит масса ёки бўлак-бўлак ҳолда учрайдиган, сув кор қилмайдиган, қаттиқ, мўрт тоғ жинсларининг умумий номи2. Бу сўз оронимияда индикатор вазифасида қўлланилиб, тош, ёлғиз тош маъноларидан ташқари “тоғ, баландлик, қоя, чўққи” маъноларини ҳам ифодалайди. Жумладан, Келитош (майдон), Келинтош (баландлик), Кўҳтош
(тоғ тизмаси), Мўлатош (До., жой), Одамтош (До., чўққи), Туятош (Шс., баландлик).
Тоқча//такча индикатори. Бу сўз орографик термин сифатида “тоғнинг уст, юқори қисмидаги ҳажми кичик текис майдонча” тушунчасини ифодалайди. Унга юқори, қуйи, паст сўзлари қўшилиб, объектнинг жойлашган ўрнини кўрсатади. Шу шакл ва маъноси билан оронимлар таркибиди индикатор сифатида иштирок этади: Юқоритакча (Қм., баландлик), Пасттакча (Қм., баландлик).

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish