Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 1,52 Mb.
bet23/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   82
Мос//мас индикатори. Бу сўз эроний тилларда – “тоғ, тоғ тизмаси; чўққи, қоя“; баландлик маъноларини беради1. Шу маъноси асосида оронимлар ясалишига хизмат қилган: Зармас (Яб. шарқидаги тоғ), Қорамос (Бс., До, тоғ), Саримос (Бс., тоғ), Масхара (Яб., тоғ).
Нур//нура индикатори. Бир қанча туркий (қозоқ, қирғиз,Тожикистоннинг Вахш ҳудуди ўзбеклари) ва мўғул тилларида нура~ нураа – жар, ўпирилган жой, бир томони баландлик бўлиб, ўйилиб кетган жари бор ер маъносида қўлланади2. У шу маънолари билан орографик термин хусусиятини намоён қилади ва оронимлар таркибида индикатор сифатида келади: Оқнура (Ғз., баландлик, қ-қ), Нурқай (До., тоғ).
Орт//арт индикатори. Бу сўз орографик атама сифатида “довон, тоғларнинг ошиб ўтиш мумкин бўлган жойи, ошиб ўтиш мумкин бўлган тоғ” тушунчаларини ифодалайди. Маҳмуд Кошғарий луғатида бу сўз арт шаклида келтирилган ва у “тоғ тепаси” маъносида изоҳланган. Уни асослаш учун қуйидаги мақол келтирилган: ”Эрмагуга эшик арт бўлур” – Ялқовга эшик остонаси ҳам тоғ тепасидек кўринур3. Шунингдек, луғатнинг учинчи томида арт сўзи “чиқиш қийин бўлган баландлик, довон” маъносини бериши кўрсатилган4. Маҳмуд Кошғарий луғатида таркибида арт индикатори қатнашган XI асрларга тегишли Қавақарт (Ўзганд билан Қашқар ўртасидаги бориш қийин бўлган жой)5, Бадаларт (Ўч (Ўш) билан Барсаған орасидаги бир жой, ўтиш қийин бўлган чўққи)1, Буқачарт2, Замбиарт (Қочнгар боши билан Боласағун орасидаги бир дара)3 каби номлар келтирилган. В.А. Никонов бу номни ҳозирги жанубий Тўқмоққа тўғри келишини тахмин қилади. Х асрга тегишли форс тилида ёзилган «Ҳудуд ал-олам» географик асарида Ирғайарт ороними бир неча марта такрорланган4. Озарбайжон топонимисти Т.М. Ахмедовнинг кўрсатишича, орт сўзининг қадимги арт варианти бир қатор туркий тиллар ёзма ёдгорликларида “тоғ, тоғ усти; тоғ довони; тоғдан ўтиш жойи” маъноларида қўлланган ва у Озарбайжоннинг Арта ва Артупа ойконимларининг биринчи компоненти сифатида, шунингдек, Селвард< Селварт ва Лимерд< Лимарт оронимларининг иккинчи компоненти сифатида сақланган5. Бу сўз Жанубий Ўзбекистонда Откамар (До., камар)< орт+камар, Откамар (Бс., жой) оронимлари таркибида сақланиб қолган.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish