Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 1,52 Mb.
bet25/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   82
Санг//занг индикатори. Форс-тожик тилида “тош”, “ёлғиз тош” маъносини берадиган бу сўз оронимик индикатор сифатида - “тоғ, баландлик” маъноларини ҳам ифодалайди1. Занг (Сурхондарё бўйидаги табиий марза), Лўндасанг (Шс., баландлик), Сангбирон (Ғз., баландлик).
Сингир//сангир индикатори. Сингир сўзи географик термин сифатида “тоғлардаги тик жарлик, дарёнинг қулаши натижасида ҳосил бўлган тик қирғоғи” тушунчаларини ифодалайди2. Сингир умумтуркий тилларга тегишли сўз бўлиб, уни академик В.В. Радлов “тоғ этагидаги баландлик, бурун, тепа” маъноларини беришини айтган3 . Махмуд Кошғарий луғатида бу сўз сангир – тоғ бурни деб изоҳланган ва шунингдек, ҳар бир девор тумшуғига ҳам бу сўз қўлланади деб кўрсатилган4. Луғатда таркибида сангир сўзи қатнашган Қарасангир (Барсағон ўлкасидаги бир жой номи) топоними келтирилган5. Бу сўз “Бобурнома”да қуйидаги шаклда келтирилган ва изоҳланган: “ Тонгласи андин кўчуб, Хангуға тушулди, бу навоҳадағи афғонлар бир парча тоғни сингир қилдилар. Сингир лафзини Кобулға келганда эшитилди. Бу эл тоғни беркитканни сингир дерлар эмиш6. Оронимик индикатор сифатида оронимлар ясалишига хизмат қилган: Туясингир (Чр., баландлик).
Сирт индикатори. Сирт сўзи туркий тилларга тегишли бўлиб, Махмуд Кошғарий луғатида келтирилишича, XI асрларда қипчоқча “кичик тепа, кичик водий” маъноларини билдирган7. Орографик характердаги термин сифатида оронимлар ва бошқа турдаги объектлар номлари таркибида индикатор сифатида учрайди: Белассирт (До., баландлик), Қорасирт (До., тоғ).
Тал//талл индикатори. Бу сўз келиб чиқишига кўра араб тилига тегишли бўлиб, ўзбек тилига “тепа, тепалик” маъносини беради1. Жанубий Ўзбекистон оронимиясида кенг тарқалган. Жумладан, Таллактоғ (Шо., тоғ), Таллипахса (Мш. баландлик), Таллисор (Қр., тепа), Тиллатепа (аслида Таллитепа, До.), Талиқизтепа( Қр.), Таллиқўрғонтепа (Қр.). Бу сўз XIV – XVI асрлар “Вақфнома” ларида жой номлари таркибида кўп учрайди2.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish