Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 1,52 Mb.
bet29/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   82
Ховар индикатори. Ховар - орографик термин ҳисобланиб, оронимлар таркибида индикатор сифатида қўлланади. У Қашқадарё қипчоқ шеваларида адир ва тоғ этакларидаги кичик текис жой, сайхон ер, адирлардаги ясси жой, майдон тушунчасини ифодалайди. Шу маъноси билан оронимлар ясайди: Каттаховар (Чр., текислик), Кичикховар (яйлов), Пўстакховар (Ос., атрофи баландлик билан ўралган текислик).
Чағат индикатори. Чағат - орографик термин ҳисобланиб, ўсимликлардан холи бўлган қуёшли ёнбағирлар, қиялик, тошли жой тушунчасини ифодалайди. Қипчоқ шеваларидаги чағал ҳам шу маънода қўлланади. Қирғиз тилида чағат сўзи бу маънолари билан бирга “кунгай томон” маъносини ҳам ифодалайди1. Оронимик индикатор сифатида жой номлари таркибида учрайди: Қизилчағат, Қорақўлчағат. Қиёсланг: қозоқча шакат - “ўтлар билан кам қопланган тошли ва қўрғошинсимон тупроқли жой”2. Бу сўз Жанубий Ўзбекистонда Кўкчағат (Кс., Қўнғиртоғдаги карьер, жой) оронимида учрайди.
Чағил//чағал индикатори. Чағил//чағал - орографик термин сифатида қурумнинг турли кўринишларини ифодалайди. Унинг қозоқча варианти - шағил. У Ақшағил топонимида учрайди. Қозоғистонинг кўпгина туманларида шағил “ўсимликлар билан тўла ёки ярим ёпилган қумли баландлик” маъносида қўлланади. Шунингдек, Марказий Қозоғистонда “кварц билан қопланган тепалар” тушунчасини ҳам ифодалайди3. Ўғиз-қипчоқ тилларида чағил4, қирғиз тилида шағил «шағал тош”. Нафасовнинг фикрича чағал, чағатнинг генезиси бир; чағал – бирликда, чағат – кўпликда5. Юқори Қашқадарё шевасида чағал, чағат – тоғ бағрида юзаси майда тош билан қопланган жой. Жанубий Ўзбекистонда бу индикатордан шаклланган оронимларни кўриш мумкин: Оқчағал (Чр., адир), Оқчағал (Кт., тоғ тизмаси).
Чов индикатори. Чов - маҳаллий шевага хос орографик атама бўлиб, у “жарлик, чуқурлик” маъноларини ифодалайди. Қашқадарёнинг тоғли ҳудудлар аҳолиси нутқида човли сўзи – “жарли, чуқур жой” маъноларида қўлланади. У шу маъно хусусияти билан жой номлари ясалишига хизмат қилган: Човди (Бс., тоғ), Човлибулоқ (Қм., булоқ).

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish