Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


-§. Мультимедиа технологияси ва уни шаклланиши



Download 3,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/72
Sana25.02.2022
Hajmi3,67 Mb.
#262246
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   72
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalarida multimedia texnologiyasidan fojdalanish uslubiyoti (1)

 
2-§. Мультимедиа технологияси ва уни шаклланиши 
Ҳозирги даврда мактаб, академик лицей, коллеж ва олий ўқув 
юртларининг таълим жараѐнларида кўплаб янги педагогик технологияларидан 
фойдаланилмоқда. Жумладан, МТМ ларнинг таълим-тарбия жараѐнига татбиқ 
этишга қаратилган янги педагогик технологиялар ишлаб чиқиш ва улардан 
болаларга таълим-тарбия беришда фойдаланиш масалалари ҳам шу куннинг 
долзарб масасаларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли қуйида педагогик 
технология тушунчасининг таърифлари ва МТМ ларда татбиқ этиш учун ишлаб 
чиқилган ―мультимедиа технологиясининг‖ асослари бўйича маълумот 
берилади.
Технология сўзи юнонча (tehni) санъат, маҳорат маъноларини англатади. 
Бу эса, жараѐнлар демакдир. Ҳозирги даврда технологияларнинг сони кўпайиб 
бормоқда ва турли соҳаларда қўлланиб келинмоқда. Масалан, ишлаб чиқариш 
технологияси, ахборот технологияси, овқат тайѐрлаш технологияси ва 
бошқалар шулар жумласидандир.


76 
―Педагогик технология‖ атамаси инглизча ―an eductional technologiya ‖ 
сўзидан олинган бўлиб, айнан таржимаси ―таълим технологияси‖ деган 
маънони билдиради. Педагогик технология тушунчасига жуда кўп таърифлар 
берилган ва ҳозиргача унинг таърифи бўйича ягона бир фикрга келингани йўқ.
Қуйида педагогик технология тушунчасининг адабиѐтларда берилган 
бир нечта таърифларини келтирамиз:
1. Педагогик технология - амалиѐтга жорий этиш мумкин бўлган маълум 
педагогик тизимнинг лойиҳасидир.
2. Педагогик технология - таълим-тарбиядан кўзланган мақсадга эришиш 
учун ўқув жараѐнида қўлланиладиган усуллар ва воситалар мажмуидир.
3. Педагогик техналогия - олдиндан белгиланган лойиҳалаштирилган 
ўқув-тарбия жараѐнини изчил амалга оширишдир. 
4. Педагогик технология - таълим-тарбия жараѐнини илғор воситалар, 
услублар, техник воситалар, усулларга таяниб такомиллаштириш тизими 
ҳисобланади.
5. ЮНЕСКО таърифи: педагогик технология - таълим шароитини 
оптималлаштириш мақсадида техник воситалар, инсон салоҳияти ҳамда 
уларнинг ўзаро таъсирини инобатга олиб, ўқиш ва билим ўзлаштиришниг барча 
жараѐнларини аниқлаш, яратиш ва қўллашнинг тизимли услуби эканлигини 
инобатга олган ҳолда: ―Педагогик технология тизимли, технологик ѐндашувлар 
асосида таълим шаклларини қулайлаштириш, натижани кафолатлаш ва объектив 
баҳолаш учун инсон салоҳияти ҳамда техник воситаларнинг ўзаро таъсирини 
инобатга олиб, таълим мақсадларини ойдинлаштириб, ўқитиш ва билим 
ўзлаштирилиш жараѐнларида қўлланиладиган усул ва услублар мажмуасидир» 
каби умумлаштирилган таъриф берилган.
Юқоридаги таърифлардан педагогик технология таълим жараѐнини 
характерлайдиган бир тизим эканлиги келиб чиқади. Ушбу тизимни, ўқув 
мақсади кутилаѐтган натижалар, таълим олувчи, таълим шакли, таълим 
воситалари, назорат ва баҳолашлар ташкил этади. 


77 
Педагогик техналогиялар, даставвал, АҚШ да 80-йилларда юзага келиб 
охирги 25-30 йил ичида таълим соҳасига тегишли бўлган 30 дан ортиқ турли 
хил педагогик технологиялар ишлаб чиқилди ва амалиѐтга татбиқ этиш учун 
тавсия этилди .
Улар асосан умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва олий ўқув 
юртлари таълим тизимига мўлжалланган бўлиб, машғулотлар маъруза, амалий 
ва 
лаборатория 
шаклида 
фойдаланиш 
кўзда 
тутилган. Педагогик 
технологияларни МТМларда татбиқ этиш имкониятлари чегараланган, чунки 
МТМларда машғулотлар дарс ѐки маъруза шаклида олиб борилмайди. Шунинг 
учун, МТМ тарбияланувчиларнинг ѐшларини, психологик жиҳатларини, 
ривожланиш даражаларини ва бошқа сифатларини ҳисобга оладиган янги 
педагогик технологиялар яратишга зарурият туғилмоқда. Иккинчи томондан
фан ва техника ютуқларини таълим соҳасига кириб келишини ҳам ҳисобга 
олиши керак. 
Юқоридагиларга биноан, МТМларнинг таълим жараѐнига татбиқ этиш 
учун мультимедиа технологиясидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Буни, 6-7 ѐшли болаларни мультификация тасвирларига қизиқишлари ҳам 
тақозо этади.
Мультимедиа технологиясининг асосий мазмуни - компьютерли 
таълимдир. Машғулоти эса, компьютерли машғулотдир. Демак, мультимедиа 
технологияси компьютердан фойдаланиб, машғулот ўтказишга мўлжалланган . 
Умуман олганда, МТМларда қачондир тўла компьютер таълимига 
ўтилади. Шунинг учун, бу муаммони ҳозирданоқ аста-секинлик билан ҳал этиб 
бормоқ зарур. Ҳозирги кунда Республикамизда телевизори бўлмаган биронта 
оила бўлмагани каби, яқин келажакда барча оилалар ўз компьютерларига эга 
бўладилар. Ушбу фикр ҳам республика келажаги бўлган болаларни 
ѐшлигиданоқ компьютер билан таништириш ва уларда ушбу йўналишдаги 
зарур билим ва кўникмаларни шакллантириш заруратини тақозо қилмоқда.
МТМ лар узлуксиз таълим тизимининг биринчи поғонаси бўлгани учун 
юқоридаги тизим МТМларнинг таълим жараѐнларига тегишлидир. Ўзбекистон 


78 
Республикасининг Мактабгача таълим концепциясида МТМлар учун 
мўлжалланган педагогик технология қуйидаги мазмунда ѐритилган, яъни: . 
―Педагогик технология деганда таълимий мақсадларни самарали амалга 
оширишга имкон берувчи таълим ва тарбия жараѐнининг назарий асосланган 
восита ва усуллари мажмуини амалга ошириш тушунилади‖ . 
Мактабгача таълимда педагогик технологиялардан фойдаланишда 
таълимий мақсадлар бир хил берилиб, босқичма-босқич ўзгаришлар ва 
эришилган натижаларни якуний баҳолаш имкониятининг сақланишига мос 
ҳолда илмий лойиҳалашни мўлжаллайди . 
«Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури»да ―Мактабгача таълимнинг 
психологик-педагогик услубларини излаш ва жорий этиш‖, мактабгача таълим 
концепциясида эса ―Экспериментал мактабгача таълим муассасалар асосида 
янги педагогик технологиялар синовларини ўтказиш ва уларни оммавий 
амалиѐтга татбиқ этиш‖ қайд этилган.
Ушбу муаммоларнинг ечимини топиш ва амалга ошириш мақсадида 
МТМ ларнинг таълим-тарбия жараѐнига татбиқ этиш ва синовдан ўтказиш учун 
ишлаб чиқилган мультимедиа технологиясининг асослари тўғрисида маълумот 
берамиз.
Мультимедиа технологиясини МТМларнинг таълим жараѐнида татбиқ 
этиш ва унга педагогик ишлов бериш асосида, таълим беришнинг барча 
талабларига мос келадиган таълим жараѐнини тўла-тўкис амалга оширадиган 
мультимедиали технология сифатида шакллантириш мумкин. 
Маълумки, педагогик технологиянинг ўзига мос ва хос элемент бўлади. 
Агар шу элементлар тарбияланувчиларга тўла шакллантирилган бўлса, 
педагогик технология тўла шаклланган ҳисобланади. 
Педагогик технологиянинг – ―таълим–тарбия жараѐнини илғор 
воситалар, услублар, техник воситалар, усулларга таяниб такомиллаштириш 
тизими‖ мазмунидаги таърифидан келиб чиқиб, мультимедиа технологиянинг 
компонентларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1. Назарий ва амалий асослари. 


79 
2. Педагогик–психологик жиҳатлари. 
3. Техник ва дидактик воситалари.
4. Таълим-тарбия бериш услубиëти. 
5. Тарбияланувчиларнинг олган билимларини баҳолаш мезони. 
6. Таълим манбалари. 
 1Мультимедиа технологиясининг назарий ва амалий асослари - информатика 
ва замонавий ахборотлар технологияси асосларига бориб тақалади. 
Мультимедиа – дастлаб восита сифатида ахборотларни биратўла товуш, видео, 
графика, матн, тасвир, анимация берилган ҳолда узатиш ва сақлаш усули 
(муҳити) сифатида шаклланди. Шаклланиш, асосий техник таъминоти бўлган 
компьютер ва унинг ахборотни, нутқни киритиш ва чиқариш қурилмалари, 
сканерлар, видео ва аудио платалари, видеоқамраш платалари орқали амалга 
оширилади. Дастурий таъминотда эса мультимедиа воситаси мазмунини 
ифодалаш алгоритмини тузиш ва дастурлаш муҳим роль ўйнайди. Амалий 
таъминотда мультимедиали дарсликлар, компакт дисклар, тақдимотлар, 
слайдлар, шунингдек, компьютерда мавжуд дастурлар (Macromedia Flash, 
Power Point, Paint, Corel Draw) ва телекоммуникация воситаларидан кенг 
фойдаланилади.
Ҳозирги вақтда ахборот технологиялари тезкорлик билан ривожланиб 
замонавий мультимедиа технологияларига айланди. Шу боисдан, у ўнлаб 
йўналишлар ва соҳаларга татбиқ этилиб келинмоқда. Таълим жараѐнига эса 
1990 йиллардан бошлаб кириб келди. Мультимедиа технологиясининг бир 
нечта таърифлари мавжуд бўлиб, шулардан бирини келтирамиз. «Мультимедиа 
технологияси- информатиканинг дастурий ва техникавий воситалари асосида 
аудио, видео, матн, графика ва анимация (объектларнинг фазодаги ҳаракати) 
самаралари асосида ўқув материалларини ўқувчиларга етказиб беришнинг 
мужассамлашган кўринишидаги технологиясидир‖. Бу ерда шуни таъкидлаш 
керакки, мультимедиа ахборот(материал) шакллантирилиши учун камида 
унинг учта элементи (нутқ, тасвир ва анимация) қатнашиши шарт. Масалан, 


80 
радиоэшиттиришда 
бериладиган 
ахборотни 
ѐки 
телекўрсатувларда 
кўрсатиладиган овозсиз тасвирларнинг ўзи мультимедиа бўла олмайди. 
Ҳозирги кунларда, МТМларнинг таълим-тарбия жараѐнига масофали 
таълим ашѐларидан, жумладан, Интернет тизимидан фойдаланиш ҳам жорий 
этилмоқда. Интернетдан фойдаланишда тарбиячи Интернет тармоғидан МТМ 
тарбияланувчиларига мос материалларни қидириб топиб, ундан у ѐки бу 
йўналишдаги машғулотларда фойдаланади.
МТМларда мультимедиа технологиясининг таълим соҳасидаги асосий ва 
етакчи ташкилий шакли – компьютерли машғулотдир. Ушбу технология 
бўйича машғулотлар 30 дақиқа давомида, компьютерлардан фойдаланиб олиб 
борилгани учун, ўртада 15 дақиқадан сўнг 5-10 дақиқали ўрганиладиган 
материалга тегишли ўйин машғулоти ѐки суҳбат, савол-жавоб ўтказилади. 
Шундан кейин, яна машғулотнинг 15 дақиқаси давом эттирилади.
МТМларнинг 
таълим-тарбия 
жараѐнига 
компьютерлардан 
фойдаланишнинг афзаллик томонларидан бири шундан иборатки, болалар 
компьютерда ишлашни тўла ўрганиб олганларидан кейин, ундан 15 дақиқа 
давомида 
мустақил 
равишда 
материалларни 
ўрганишлари 
мумкин. 
Компьютернинг ―бағри кенг‖ ва ―тоқатли, сабрлидир‖. Бола хато қилган 
тақдирда ҳам, хатони ўзи тузатгунга қадар, ҳеч ким унга танбеҳ бермайди. 
Мультимедиа технологиясида таълим ва тарбияни машғулот шаклидан 
ташқари, ўйин шаклида (компьютерли ўйинлар), экскурсия, саѐҳат, амалий 
машғулот шаклида (экологик таълим), масофали мулоқот шаклида олиб бориш 
мумкин.

Download 3,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish