Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


-§.Мультимедиа технологиясининг педагогик-



Download 3,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/72
Sana25.02.2022
Hajmi3,67 Mb.
#262246
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   72
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalarida multimedia texnologiyasidan fojdalanish uslubiyoti (1)

3-§.Мультимедиа технологиясининг педагогик- 
психологик жиҳатлари ва тамойиллари 
Мактабгача тарбия педагогикаси педагогика фанининг муҳим соҳаси 
бўлиб, тарбиянинг ѐш билан боғлиқ бўлган жиҳатларини очиб беради. Шу 
билан бирга, мактабгача тарбия педагогикаси махсус ва ѐш педагогикалари 
билан умумий илмий-назарий асосларга эга. 
Мактабгача тарбия педагогикаси маълум бир даражада МТМ ларнинг 
таълим-тарбия жараѐнларини амалга оширишга қаратилган бўлиб, кўп 
олимлар, педагоглар, изланувчиларнинг ишлари натижасида шаклланди. 
Мактабгача тарбия педагогикасининг илмий-назарий асослари ва 
тарбиявий (жисмоний, ақлий, аҳлоқий, меҳнат, эстетик) жиҳатлари бўйича 
кўпгина олимлар, амалиѐтчилар, педагоглар ўз фикрларини баѐн этганлар. 
Бу борада ватандошларимиздан Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, 
А.Навоий, Ал-Хоразмий, шунингдек, хориж педагогларидан Я.А.Коменский, 
Л.Д.Ушинский, Н.К.Крупская, Л.С.Выгодский, А.П.Усова, И.Я.Лернер, 
М.Н.Скаткин ва бошқаларнинг ишлари эътиборга лойиқдир. Ҳозирги даврда, 
мактабгача тарбия педагогикасини ривожлантиришда ватандошларимиздан 
Р.И.Суннатова, О.Ҳасанбоева, Ф.Р.Қодирова, З.Р.Қодирова, Н.Юсуповалар ҳам 
ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. 
Мактабгача таълим дидактикаси – умумий дидактиканинг бир соҳаси 
бўлиб, мактабгача ѐшдаги болалар таълими ва ўқитиш назарияси ҳисобланади, 
унинг мақсадини белгилайди, мактабгача ѐшдаги болаларни ҳар томонлама 
ривожлантириш ва уларни мактабга тайѐрлашни таъминловчи таълимнинг 
мазмуни, услублари ва ташкилий шаклларини ишлаб чиқади. 
Мактабгача ѐшдаги болаларга таълим ва тарбия бериш ҳам, билиш 
назариясига асосланади, жумладан, унинг «жонли мушоҳададан абстракт 
фикрлашга ва ундан амалиѐтга» деган қонунини МТМ ларнинг компьютерли 


86 
таълим жараѐнига ҳам қўллаш мумкин. Жонли мушоҳада МТМ 
тарбияланувчиларига кўрсатиладиган дидактик материаллар, ҳарфлар, расмлар, 
чизмалар каби воситаларни киритиш мумкин. Буларни таълим-тарбия 
жараëнида фойдаланиш ѐш болаларга турлича психологик таъсир кўрсатади. 
Масалан, юқорида таъкидланганидек, қоғозда ѐзилган ѐки картондан кесиб 
тайѐрланган ―А‖ ҳарфини тарбияланувчиларга кўрсатилса (статик ҳолат), 
уларга маълум бир психологик таъсир кўрсатади. Агар, монитор экранда 
анимациядан фойдаланилган, мультимедиа технологияси асосида ―А‖ ҳарфини 
кўрсатилса (динамик ҳолат), тарбияланувчиларга бошқача психологик таъсир 
этилади. Шунингдек, болаларга қоғозда чизилган арча расмини кўрсатилса 
(статик ҳолат), у ҳолда уларга оддий психологик таъсир этилади, монитор 
экранида анимация билан берилган (жилоланиб турган) мультимедиали расмни 
кўрсатилса, болаларга умуман бошқача психологик таъсир (самара) этади. 
Тарбияланувчи монитор экранида кўрган (кузатган) объектлари 
тўғрисида маълум бир фикр юрита бошлайди. Ёш болаларнинг элементар 
математик тушунчалар бўйича фикрлашларини шакллантириш масалалари 
кўпгина услубий адабиѐтларда, қўлланмаларда таҳлил этилган. Масалан, 
М.Жумаев ва Л.С.Выгодскийлар фикрлашнинг ривожланиш муаммосини 
ўрганиб, дастлаб математик тушунчаларни шакллантиришни илгари суради. 
Бунда, улар болаларда математик тушунчаларни шакллантириш учун энг қулай 
шароитларни топиш лозимлигини таъкидлайдлар. Л.С.Выгодскийнинг фикри 
бўйича, боланинг тасаввурининг ривожланиши билимларни ўзлаштириш 
жараѐнисиз ўтмайди, фақат ўқув ахборотлар тўплами (билиш, билим) 
болаларнинг 
фикрлашини 
ҳаракатлантиради, 
уларнинг 
фикрини 
ривожлантиради . 
МТМ ларда эса, юқоридаги фикрдан ўлароқ, билиш асосларидан бири 
бўлган ―жонли кузатиш‖ ѐш болаларнинг фикрлашларини ривожлантиришга 
олиб келади. Масалан, мультимедиали слайдларда предметлар турли рангларда 
берилади – бири оқ, бири қизил, бири яшил. Ёш болалар монитор экранида 
уларни кўришлари биланоқ – ранглар тўғрисида фикр юрита бошлайдилар. 


87 
З.И.Калмаковнинг 
фикрича, 
―болада 
математик 
тушунчаларни 
шакллантиришнинг энг ишончли кўрсатгичи – унинг таълимийлиги, 
таълимийликнинг асоси, унинг асосий ташкил этувчиси – таълимийликнинг 
бошқа параметрларини юқори даражада аниқлаб берадиган фикрий 
фаолиятнинг умумлаштирилишидир‖. 
Л.С.Выгодский ва З.И.Калмаковнинг фикрлари анъанавий усулда таълим 
беришдаги умумий ўқув жараѐнига тегишлидир. 
Абстракт фикрлашни энг қулай усулини топиш мультимедиа 
технологиясининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. 
―Жонли кузатиш‖, ―абстракт фикрлаш‖дан кейинги босқич ―амалиѐтга 
татбиқ этиш‖ дан иборат. Компьютерли таълимни амалиѐтга татбиқ этиш, 
МТМ 
тарбияланувчилари 
томонидан 
ўрганиладиган 
материалларни 
компьютерда бажартирилиши ва уларни техникага амалиѐтга татбиқлари 
асосида амалга оширилади. 
Қуйида, мультимедиа технологияси (компьютерли таълим) таълим-
тарбия жараëнига татбиқ этишнинг педагогик–психологик жиҳатлари ва 
тамойилларини қараб ўтамиз. 
Мультимедиа технологиясини МТМларнинг таълим-тарбия жараѐнига 
татбиқ этилаѐтганлигига унча катта вақт ўтмаганлиги сабабли, хозирги кунда 
унинг педагогик-психологик жиҳатлари, тамойиллари ва ўзига хос 
хусусиятларини таҳлил этиш муҳим аҳамият касб этади. 

Download 3,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish