Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 3,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/72
Sana25.02.2022
Hajmi3,67 Mb.
#262246
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalarida multimedia texnologiyasidan fojdalanish uslubiyoti (1)

муассасани ўйинли ва билиш билан боғлиқ мультимедиа дастури‖ билан 
таъминлаш кўзда тутилган. 
―Мактабгача таълим‖ атамаси 1997 йилда ЮНЕСКО қарори билан 
киритилган бўлиб, узлуксиз таълим тизимининг биринчи босқичини ташкил 
этади. Ўзбекистон Республикаси «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури»да 
таъкидланишича, ‖Узлуксиз таълим - кадрлар тайѐрлаш тизимининг асоси 
бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ижтимоий–иқтисодий тараққиѐтини 
таъминловчи шахс, давлат ва жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, илмий-
техникавий ва маданий эҳтиѐжларни қондирувчи устувор соҳадир―. 
Мактабгача таълим, болаларни соғлом ва ҳар томонлама етук шахс бўлиб 
шаклланишига, ўқишга бўлган ҳавасларини уйғотишга мунтазам равишда 
таълим олишларига имкон яратади ва мактабгача таълим муаассасаларида 
амалга оширилади. 
Ҳозирги вақтда, мактабгача таълим муассасаларига – мактабгача 
муассасалар, ―мактабгача таълим муассаси - бошланғич мактаб‖ мажмуалари, 
―Меҳрибонлик‖ уйлари, ―болалар қишлоғи ‖ ва бошқа муассасалар киради. 
Буларнинг аксарият қисми давлат тасарруфида бўлиб, айримлари хусусий 
МТМлар ҳисобланади.



Мактабгача ѐшдаги болалар таълим-тарбиясига Давлат талаблари ва 
мактабгача таълим концепциясида ҳам, ―эксприментал мактабгача муассасалар 
асосида янги педагогик технологиялар апробациясини ўтказиш ва уларни 
оммавий 
амалиѐтга 
татбиқ 
этиш‖, 
―Янги 
техник 
воситалардан 
фойдаланиш‖ларга эътибор қаратилган. 
Ушбу талабларни қисман амалга ошириш мақсадида МТМларнинг таълим–
тарбия жараѐнига татбиқ этиш учун самарали мультимедиа технологияси 
ишлаб чиқилди. МТМларда мультимедиа технологиясининг туб мазмуни-
мультимедиали компьютер таълимни амалга оширишдан иборат.
МТМларда 
таълим 
жараѐнига 
татбиқ 
этиладиган 
мультимедиа 
технологияси анъанавий услубларга нисбатан маьлум бир афзалликларга эга. 
Жумладан: 
- болаларнинг фикрлаш қобилиятини оширади;
- бола бир вақтнинг ўзида ҳам кўради, ҳам эшитади (миянинг ўнг ва
чап ярим шарлари бир вақтда фаоллик кўрсатади);
- анъанавий усулга нисбатан болаларга ўргатиладиган материалларнинг
ҳажми ортади;
- машғулотларнинг самарадорлиги ошади; 
- МТМ болаларининг компьютер саводхонликларини шакллантиришга
ѐрдам беради;
- дидактик материалларни анимациялар орқали кўрсатиш
имконияти мавжуд; 
-турли хил жангарилик, қўпорувчи ўйинлар ўрнига таълимий-
ривожлантирувчи ўйинлардан фойдаланиш мумкин. 
МТМларда мультимедиа технологиясидан фойдаланишнинг ўзига хос 
хусусиятлари мавжуд, бу хусусиятларни ўрганиш технологияларни жорий 
этиш жараѐнида болаларнинг ѐшларини ҳисобга олиш ва дидактик 
материалларни уларга мос танлаш, таълим жараѐнида педагогик ва психологик 
таъсир этиш усулларини ўрганиш ва жорий этиш бугунги куннинг долзарб 
вазифаларидан бири ҳисобланади.



Мультимедиа технологиясидан ва унинг асосий воситаси бўлган 
компьютерлардан МТМларнинг таълим-тарбия жараѐнига фойдаланиш бўйича 
хорижий мамлакатлар (масалан, Россия)нинг олимларидан С.В.Гурьев, 
Н.З.Фролова, Н.И.Клифцова, В.П.Кустова, Л.А.Савина, Н.М.Климешова, 
М.В.Осмаковалар, АҚШда мультимедиа технологиясидан таълим жараѐнида 
фойдаланиш бўйича D.Jonassen, R.Grabindger, S.Carver, R.Lehrer, D.Davidson, 
A.Mullon ва бошқалар илмий тадқиқот ишларни амалга оширганлар.
Ўзбекистонда мультимедиа технологияси ва унинг асосий техник 
таъминоти ҳисобланган компьютерлардан фойдаланиш 1985-1990 йилларда 
бошланган. Биринчилар қаторида А.А.Абдуқодиров ўзининг ―Теория и 
практика интенсификации подготовки учителей физико-математических 
дисциплин (аспект использования компьютерных средств в учебно-
воспитательном процессе)‖ мавзусидаги докторлик ишида (1990 й.) олий ўқув 
юртларида физика-математика предметлари бўйича ўқитувчилар тайѐрлашда, 
уларнинг компьютер саводхонликларини шакллантириш муаммосига оид 
илмий- тадқиқот ишларни амалга оширди ва шу йўналиш бўйича мактаб 
яратган, Мактаб аъзолари қаторига Атабаев А., Билолов И.Ў., Мизрапов Ў.Ҳ., 
Исаков И., Хайитов А., Саипназаров Ж.А., Эсонбоева Д., Джанпеисова Г.Э., 
Алиев И., Ашурова А. ва бошқаларни киритиш мумкин. Шунингдек, 
«Бошланғич таълим» журналида (1993 й.) чоп этилган «Таълим жараѐнини 
интенсивлаштиришнинг назарий ва амалий йўналишлари» номли мақоласида 
бошланғич синф ўқувчиларига компьютер технологиясидан фойдаланиб ўйин 
асосида математик билимлар бериш услубиëти баëн қилинган. Г.Э. 
Джанпеисова ўзининг «Формирование 
элементарных геометрических 
представлений у детей старшего дошкольного возраста» номли диссертация 
ишида (2005 й.) турли технологиялардан фойдаланган ҳолда катта ëшдаги 
боғча болаларида математик билимлар шакллантириш усулубиëтини берган.
Республикамиз 
таълим 
муассасаларининг 
ўқув-тарбия 
жараëнида 
мультимедиа 
технологияси 
ва 
компьютердан 
фойдаланиш 
бўйича 
Т.Ф.Бекмуродов, М.Арипов, Х.З.Икромова, У. Юлдашев, Ф.Зокирова, 



У.Бегимқулов, 
Р.Р.Боқиев, 
Н.Тойлоқов, 
Р.Х.Ҳамдамов, 
Б.Мўминов, 
А.И.Аширова ва бошқалар ҳам илмий тадқиқот ишларини олиб борганлар ва 
уларни оммалаштиришда катта ҳисса қўшмоқдалар. 
Мультимедиа воситаларидан таълим ва тарбия жараëнида фойдаланишнинг 
долзарб эканлигини инобатга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил
7 июндаги қарорига асосан Халқ таълими вазирлиги ҳузурида мультимедиа 
махсулотларини тайѐрлаш бўйича «Мультимедиа умумтаълим дастурларини 
ривожлантириш маркази» ташкил этилди. Марказ ҳозиргача бир нечта 
мультимедиали дисклар тайѐрлаган. Математикадан элементар билим беришга 
оид мультимедиали таълим дисклари шулар жумласидандир ( Муаллифлар: 
Б.Болтаев, А.Валихонов, М.Маҳамов ва Б.Ҳайитов). 
Ҳозирги даврда BIARR жамоасининг ходимлари, ―Ранг ва шаклларни 
ўрганамиз‖ дастури бўйича 8 хил мультимедиа воситаси тайѐрлаганлар . 
Ҳозирги кунда МТМларда мультимедиа технологиясидан фойдаланиш бўйича 
ишларни тўлақонли амалга оширишда айрим муаммолар мавжуд. 
Маълумки, мультимедиа технологияси, асосан, компьютерлар ëрдамида 
амалга оширилади. Аммо, ҳозирги кунда республикамиз МТМларининг 
кўпчилиги компьютерлар билан тўла таъминланмаган. Биринчи муаммодан 
вақтинчалик чиқиш учун, айрим МТМларда компьютерли машғулотларининг 
биринчи босқичини телевизор ва DVD қурилмалари орқали амалга 
оширилишининг имконияти мавжуд. Бунинг учун, дастурли ѐки ролли 
(ижроли) мультимедиа таълим воситалари тайѐрлаб дискка кўчирилади.
Иккинчи муаммо шундан иборатки, мультимедиали машғулотлар асосан 
компьютер ëрдамида амалга оширилиши туфайли тарбияланувчилар улар 
билан элементар ишлаш даражасига эга бўлишлари лозим. Бу ўз навбатида 
тарбияланувчиларда компьютер саводхонликни шакллантирилишни тақозо 
этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқуллланган, 
―Мактабгача ѐшдаги болалар таълим-тарбиясига қуйиладиган Давлат 
талаблари‖да минимал талаблар қаторида болалар 15-20 дақиқадан кўп вақт 


10 
компьютерда 
шуғулланишига 
йул 
қўймаслик 
таъкидланган. 
Тарбияланувчиларнинг компьютер саводхонлигини шакллантириш учун МТМ 
камида битта шахсий компьютер билан жиҳозланган бўлиши керак. 
Учинчи муаммо, МТМ педагог-тарбиячиларининг ўзлари ҳам компьютер 
саводхонлигига эга бўлишлари лозим ва шу билан бирга мультимедиа 
технологиясини ўзлаштиришлари зарур 
Ушбу рисолада юқорида саналган муаммоларни ҳал этишнинг баъзи 
йўллари баѐн этилган. 


11 

Download 3,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish