1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
А.А.Абдуқодиров, Н.Х.Бегматова
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА
МУЛЬТИМЕДИА ТЕХНОЛОГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ
УСЛУБИЁТИ
Қарши
«Насаф» нашриѐти
2011
2
Мазкур ўқув-услубий қўлланмада мактабгача таълим муассасалари
мактабга тайѐрлов гуруҳларининг таълим-тарбия жараѐнида мультимедиа
технологиясидан фойдаланишнинг илмий ва амалий асослари баëн
қилинган.
Мультимедиа технологиясига асосланган машғулотлар ўтказишнинг
самарали усуллари ва компьютерли машғулотлардан намуналар
келтирилган.
Қўлланмадан олий ўқув юртлари ва педагогика коллежларининг
ўқитувчи ва талабалари, мактабгача таълим муассасалари педагог-
тарбиячилари,
услубиѐтчилари,
шунингдек,
ота-оналар
ҳам
фойдаланишлари мумкин.
Маъсул муҳаррир: Н. Эргашев
Тақризчилар:
А.Ч.Чориев–Қарши Давлат университети ―Ижтимоий педагогика, психология
ва мактабгача таълим кафедрасининг мудири, педагогика фанлари
доктори,профессор,
С.С.Мирджалилова
-
ММХҚТМОРЎММ
директори,
З.Узоқов - Қарши муҳандислик иқтисодиѐт институти математик моделлаш-
тириш кафедрасининг доценти, физика-математика фанлари номзоди,
О.З.Шодиева- Қарши шаҳар 17–сонли мактабгача таълим муассаса мудираси.
Ўқув-услубий қўлланма Қарши давлат университетининг 2010 йил
27-декабрдаги ўқув – услубий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган
( 4-сонли баѐннома).
3
МУНДАРИЖА
КИРИШ . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 5
I БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ (МТМ) ДА АХБОРОТ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ АСПЕКТЛАРИ. … . . . . . . . . . 11
1-§. Шахсий компьютерлар ва улардан фойдаланиш. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .11
2-§.Тарбияланувчиларнинг компьютер саводхонликларини шакллантириш
зарурияти. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 34
3-§. МТМларда компьютер тармоқларидан фойдаланиш . . . . . .. . . . . . . . . . . .40
4-§.МТМларда масофали таълимдан фойдаланишнинг имкониятлари . . . . . . .51
II БОБ.МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МУЛЬТИМЕДИА
ТЕХНОЛОГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ИЛМИЙ ВА ПЕДАГОГИК
АСОСЛАРИ.. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .63
1-§. Мультимедиа технологияси . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 63
2-§. Мультимедиа технологияси ва уни шаклланиши. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .75
3 -§. Мультимедиа технологиясининг педагогик, психологик жиҳатлари
ва тамойиллари .. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 85
4-§. Мультимедиа технологиясидан фойдаланишда тарбияланувчиларнинг
билимларини баҳолаш мезонлари. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .91
5-§. Мультимедиали таълим воситалари ва уларни тайѐрлаш усуллари. . . . . .98
6-§. МТМларда компьютерли таълимий ўйинлар технологияси . . . . . . . . .. ..112
III БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МУЛЬТИМЕДИА
ТЕХНОЛОГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ УСЛУБИËТИ . . . . . . . . . . . . . . . . 124
1-§.МТМларда компьютерли таълимнинг шакл, мазмун, услуб ва
услубиѐти . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . ..124
2-§.МТМ тарбияланувчиларига ҳарфларни ўргатиш услубиѐти . . . . . . . . . . . 131
3-§.МТМ тарбияланувчиларига элементар математик билим бериш
услубиѐти . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .138
4-§. МТМ тарбияланувчиларига экологик таълим-тарбия беришда
мультимедиа технологиясидан фойдаланиш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .172
4
5-§. МТМларда компьютерли таълимий ва ривожлантирувчи ўйинлар
ўтказиш услубиѐти . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 190
Хулоса . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 209
Фойдаланилган адабиѐтлар . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 210
Иловалар . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 213
5
КИРИШ
Мактабгача таълим узлуксиз таълимнинг биринчи тури бўлибгина қолмай,
балки ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий жиҳатдан бой шахсни
шакллантирувчи
биринчи
поғона
ҳамдир.
Мактабгача
таълим
муассаса(МТМ)ларида таълим ва тарбия жараѐнини қанчалик юқори савияда
ташкил этилса, тарбияланувчи болалар, шунчалик таълимнинг кейинги
турларида қийналмасдан мувваффақият қозона олишларига имконият
яратилади.
Ҳукуматимиз
Ўзбекистон келажагини қуришда асосий иштирокчи
бўладиган болаларни юксак маънавиятли бўлиб тарбиялашга алоҳида этибор
бермоқда. Бу борада Президент И.Каримовнинг ―Юксак маънавият – енгилмас
куч‖ номли асарида ―Кўп йиллик илмий кузатиш ва тадқиқотлар шуни
кўрсатадики, инсон ўз умри давомида оладиган барча информациянинг 70
фоизини 5 ѐшгача бўлган даврда олар экан.
Боланинг онги асосан 5-7 ѐшда шаклланишини инобатга оладиган бўлсак,
айнан ана шу даврда унинг қалбида оиладаги муҳит таъсирида маънавиятнинг
илк куртаклари намоѐн бўла бошлайди‖, - деб таъкидланади.
Ушбу фикрлар мактабгача таълим муассасаларига ҳам тааллуқлидир.
Чунки МТМларнинг ўрта, катта ва мактабга тайѐрлов гуруҳларида 5-7 ѐшли
болалар тарбияланадилар. Болаларнинг интеллектуал салоҳиятларини
шакллантиришнинг бошланғич даври ҳам ҳудди ана шу ѐшдан бошланади.
Ўзбекистон Республикасининг ―Таълим тўғрисида‖ги қонунининг 10-
моддасида таълим турлари санаб ўтилиб, унинг биринчи тури – ―Мактабгача
таълим‖ эканлиги таъкидланган. Шунингдек, 11-моддасида ―Мактабгача
таълим бола шахсини соғлом ва етук, мактабда ўқишга тайѐрланган тарзда
шакллантириш мақсадини кўзлайди. Бу таълим олти-етти ѐшгача оилада,
болалар боғчасида ва мулк шаклидан қатъий назар бошқа таълим
муассасаларида олиб борилади ‖,- дейилган.
6
Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури»ида ҳам
мактабгача таълим – узлуксиз таълим тизимининг биринчи тури эканлиги ва
―мактабгача таълимнинг самарали психологик усулларини излаш ва жорий
этиш‖
зарурлиги
таъкидланган.
Шунингдек,
4.9-моддасида
―барча
босқичлардаги
таълим
жараѐнларини
компьютерлаштириш
ва
ахборотлаштириш амалга оширилади‖,- деб айтилган.
Шунингдек, ―Баркамол авлод‖ йили Давлат дастурида ―Таълим жараѐнига
янги ахборот-коммуникация ва педагогик технологияларни, электрон
дарсликлар‖ ва мультимедиа воситаларини кенг жорий этиш орқали
мамлакатимиз мактабларида, касб-ҳунар коллежлари, лицейлари ва олий ўқув
юртларида ўқитиш сифатини тубдан яхшилаш‖ ва ҳар бир ―мактабгача
Do'stlaringiz bilan baham: |