2-§. Тарбияланувчиларнинг компьютер саводхонликларини
шакллантириш зарурияти
Республикамиз таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараѐнида
компьютерлардан фойдаланиш 1985-90 йиллардан бошланган. Шу йиллар
давомида А.А.Абдуқодиров биринчи бўлиб, олий ўқув юртларида физика-
математика предметлари бўйича ўқитувчилар тайѐрлашда, уларнинг компьютер
саводхонликларини шакллантириш муаммосига оид илмий-тадқиқот ишларни
амалга оширди.
А.Ҳаитов умумий ўрта таълимда информатика ва ҳисоблаш техникаси
асосларини ўқитишни компьютерлаштириш муаммолари бўйича илмий-
тадқиқот ишларни олиб борган, жумладан, компьютерли таълим тамойиллари,
педагогик таълим воситалари ва таълимни компьютерлаштириш йўналишлари
бўйича кўпгина натижалар олган.
Булардан
ташқари,
М.Арипов,
Т.Ф.Бекмуродов,
М.Зиѐхўжаев,
Ҳ.З.Икромова, У. Юлдашев, Н.Тойлоқов, Б.Мўминов ва бошқалар таълимда
компьютерлардан фойдаланишнинг турли муаммоларини ўрганганлар.
Компьютерлардан нафақат олий ва ўрта таълим муассасалари таълим-
тарбия жараѐнида, балки МТМларнинг таълим-тарбия жараѐнида ҳам кенг
фойдаланиш мумкин.
МТМ тарбияланувчиларининг элементар компьютер саводхонликларини
шакллантириш ҳозирги даврдаги долзарб масала ҳисобланади. Унинг
долзарблигини қуйидагилар билан асослаш мумкин: биринчидан, Ўзбекистон
Республикасининг «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури»да МТМларини
замонавий техник воситалар билан таъминлаш, компьютерлаштириш,
болаларга компьютер саводхонлиги асосларини ўргатиш масалаларини амалга
35
ошириш таъкидлаб ўтилган. Иккинчидан, ҳозирги кунда жаҳон миқѐсида
жамият компьютерлаштирилмоқда, таълим тизимига компьютер технологияси
жадал жорий этилмоқда. Шу боис, ҳар қандай ташкилотларга, шу жумладан
таълим тизими муассасаларида фаолият кўрсатаѐтган ҳар бир ходимдан
биринчи навбатда - ―Компьютердан фойдалана оласизми?‖- деган савол
берилмоқда. Хорижий давлатларда ҳар бир оила ўзининг шахсий
компьютерларига эга, оила аъзолари мультимедиа воситаларисиз ҳордиқ
чиқармайдиган бўлиб қолганлар. Ўзбекистон Республикаси ҳам шундай
даражага чиқмоқда ва ҳар бир оила ўз компьютерига эга бўлмоқда. Учинчидан,
компьютер – мультимедиа технологиясининг асосий воситаси ҳисобланади ва
компьютерсиз МТМ ларда ушбу технологияни амалга ошириб бўлмайди.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда болаларнинг компьютер
саводхонликларини МТМ лардан бошлаш зарурияти туғилаëтганлиги аëн.
МТМ тарбияланувчиларида компьютер саводхонлигини шакллантиришда,
уларнинг ѐшларини, педагогик-психологик жиҳатларини, МТМ ларнинг техник
воситалар билан таъминланган даражаларини ҳисобга олиш зарур.
МТМ тарбияланувчиларига элементар компьютер саводхонликларини
шакллантиришда турли усулларидан, масалан аналогия ва моделлаштириш
усулидан
фойдаланиш
мумкин.
Бу
усуллардан
фойдаланилганда
компьютернинг ташқи қурилмаларини ўрганиш ва улардан фойдаланиб амалий
ишларни бажариш осон кечади. Ўрганиш жараѐни эса, босқичма-босқич амалга
оширилиб, оддий унсурлардан бошланади, сўнгра мураккабларига ўтилади.
Аналогия – компьютерларни телевизор билан таққослаш асосида олиб
борилади (ҳозирги даврда барча МТМ ларда ва ҳар бир оилада телевизорлар
мавжуд).
Ташқи ўхшашлик:
1. Тарбияланувчиларга компьютерда телевизор экранига ўхшаш экран
борлиги таъкидланади.
2. Телевизор ҳам, компьютер ҳам ишлатиш олдидан электр тармоғига
уланади (тарбиячи ѐки педагог бир вақтнинг ўзида кўрсатиб боради).
36
3. Телевизор антенна ѐрдамида телемарказдан юборилаѐтган тасвирларни
(маълумотларни) қабул қилади. Компьютер эса, унинг хотирасига
киргизиладиган маълумотлар ва ахборотларни қабул қилади.
4. Телевизор махсус пультлар орқали бошқарилади (каналлар ва товуш
ўзгартирилади). Компьютер эса, махсус тугмачалар ва «Сичқонча» орқали
бошқарилади. Буларни ҳам тарбиячи бир вақтнинг ўзида кўрсатиб боради.
5. Телевизорда DVD қурилмаси воситасида компакт дисклардаги
тасвирларни қайта кўрсатиш мумкин. Компьютерларда эса, компакт
дисклардан ташқари, хотирасига киритилган тасвирларни қайта кўрсатиш
мумкин.
6. Телевизорда ѐзув ишларини бажариб бўлмайди, компьютерда эса,
клавиатура ѐрдамида ѐзувларни ѐзиш мумкин (тарбияланувчиларга клавиатура
қурилмаси кўрсатилади). Принтер қурилмаси эса, уни чоп этиб беради (принтер
қурилмаси ҳам кўрсатилади). Телевизор экранида тасвир юборувчи марказ
юбораѐтган турли хил ўйинларни, масалан, стадиондан футбол ўйинини кўриш
мумкин. Компьютер мониторида эса дастурлаш орқали хотирасига киритилган
ва Интернет ашѐларидан олинган турли хил ўйинлар кўрсатилади.(тарбиячи
бирор-бир компьютер ўйинини намойиш этади).
А. Тарбиячи компьютернинг афзалликларини кўрсатадиган яна бир нечта
таққослашлар келтиради. Жумладан:
1. Тарбияланувчининг дафтарига чизган расми ҳаракатланмайди (статик
ҳолат). Компьютер хотирасига киритилган расм эса, ҳаракатланиб туриши
мумкин (анимация).
2. Тарбияланувчи дафтарига 15-20 та расм чизганда дафтар саҳифалари
тўлиб қолади. Компьютер эса, минглаб расмни хотирасига сақлаши мумкин.
3. Тарбиячи ,,А‖ ҳарфини доскага ѐзиб кўрсатади ва маълум вақтдан
кейин у ўчирилиб ташланади. Компьютерга киритилган ,,А‖ ҳарфи эса, унинг
хотирасида сақланиб туради ва исталган вақтда бу маълумотдан фойдаланиш
мумкин.
37
4.Тарбияланувчи
геометрик
шаклларни
учбурчак,
тўртбурчак,
кўпбурчакларни чизиш учун кўп вақт сарфлайди, компьютерда эса, тезгина
бажарилади.
Б. МТМ тарбияланувчиларининг ѐшларига мос компьютер қурилмалари
билан танишиш ва ишлаш алгоритми берилади ҳамда ишлаш жараѐни
ўргатилади.
Юқоридагилар МТМ тарбияланувчилари учун ўргатилиши керак бўлган
элементар билимлардир.
В. Маълумки, МТМ ларнинг тарбияланувчиларига элементар компьютер
саводхонлигини шакллантириш деганда, юқоридагилардан ташқари, уларнинг
амалий фаолиятлари ва компьютерда таълим-тарбия жараѐнини амалга
оширишда амалий малакаларини шакллантириш кўзда тутилган. Табиийки,
таълим-тарбия
жараѐнини
амалга
оширишда
тарбияланувчиларни
клавиатурадан ѐки «Сичқонча‖ қурилмаси ѐрдамида ишлаб дастлабки
малакаларини оширишлари керак. Тарбияланувчиларнинг малака оширишлари
қуйидагича амалга оширилади:
МТМ
шароитида клавиатуранинг катталаштирилган модели ва
«Сичқонча»нинг ўзига ўхшаш модели тайѐрланади. Тарбиячи даставвал
тарбияланувчиларни клавиатура моделида машқ қилдиради. Жумладан,
ҳарфларни ва компьютерни бошқаришга тегишли тугмачаларни бирин-кетин
бостириб чиқади ва тушунтириб боради. Сўнгра, тарбияланувчилар
«Сичқонча» модели билан машқ қиладилар. Бунда «Сичқонча» моделига
уланган
кўрсатгичлар
компьютер
экранига
ўхшаш
ва
вертикал
жойлаштирилган тахтанинг тарбиячи белгилаб берган нуқталарига олиб
борилади. Шундан кейин, тарбияланувчилар тарбиячи ѐки педагог назорати
остида ҳақиқий клавиатурада ва «Сичқонча» билан ишлашга ўтадилар. Дастлаб
клавиатурада бирон-бир ҳарфни, масалан ,,А‖ ҳарфига мос тугмани босиб, уни
компьютер экранида ҳосил қилиш бўйича машқни бажарадилар ва экрандаги
ҳарфларни принтердан чиқариб оладилар.
38
Г.Тарбияланувчиларнинг
компьютер
саводхонлигини
шакллантирилишининг асосий мақсади таълим-тарбия жараѐнини амалга
оширишда компьютерлардан фойдаланишга қаратилгани сабабли, тарбиячи
ўзининг назорати остида «Сичқонча» ѐрдамида турли таълим ўйинларини,
математик амалларни, экологик топшириқларни ва шуларга ўхшаш
вазифаларни бажартиришга ўтади. Тарбияланувчилар «Сичқонча»дан
фойдаланиш бўйича тўла амалий малака ва кўникма ҳосил қилганларидан сўнг
мустақил ишлар бажара бошлайдилар. Бу ҳолда ҳам тарбиячи уларнинг ишини
доимий кузатиб туради.
Д.
МТМ
тарбияланувчиларида
компьютер
саводхонликларини
шакллантиришнинг яна бир қулай томони шундан иборатки, мультимедиа
технологиясидан фойдаланиш жараѐнида тарбияланувчиларнинг билимларини
баҳолаш ҳам компьютерга киритилган тест саволлари, расмлар, ўйинлар,
машқлар, тақдимотлар орқали амалга оширилади. Бу ҳолда тарбияланувчилар
уларга қўйилган саволларга тўғри жавоб топишлари шарт. МТМ ларда
масофали таълим технологиясидан фойдаланиш жараѐнида ҳам компьютердан
фойдаланиш қўл келади. Интернетдан фойдаланиш тарбиячининг бевосита
назорати ва кўргазмаси асосида ўтказилади. Юқорида компьютерни
телевизорга таққослаб ўрганиш жараѐнида тарбияланувчиларга DVD
қурилмаси, унинг пульти ва пультидан фойдаланиш компьютер билан
таъминланмаган баъзи бир МТМ ларда мультимедиа технологиясидан
фойдаланишда тарбиячи педагогларга қўл келади, яъни таълим муассасаси
компьютер билан таъминлангунга қадар вақтинчалик таълим-тарбия жараѐнида
(тасвирларни кўрсатишда) телевизор ва DVDдан фойдаланиб турилади. Бунинг
учун, у ѐки бу йўналиш бўйича таълим материалига тегишли компакт диск
тайѐрлаш кифоя.
Компьютерли машғулотлар анъанавий машғулотларга нисбатан
қизиқарли ўтади, ҳатто фаол бўлмаган тарбияланувчилар ҳам компьютерли
машғулотларга фаол қатнашадилар. Масалан, Қарши шаҳридаги ,,Турнача‖
МТМидаги фаол бўлмаган тарбияланувчилар компьютер экранидаги
39
ўрганиладиган ўйинни кузатиб, таълим материали бўйича савол бера
бошладилар. Бу эса, фаол бўлмаган тарбияланувчиларнинг ўрганиладиган
материал (ўйин) тўғрисида фикр юритаѐтганликларини ва қизиқаѐтганлиларини
билдиради.
Қарши шаҳридаги 17-сонли ,,Турнача‖номли мактабгача таълим муасасасида
компьютерли машғулот
МТМ
ларнинг
таълим-тарбия
жараѐнида
компьютерлардан
фойдаланилганда тарбияланувчиларнинг машғулотларга қизиқишлари ҳосил
бўлишидан ташқари, уларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятлари шаклланади,
ўрганиладиган материалга мос билим, кўникма ва малакалари шаклланади.
.
Тошкент шаҳар Учтепа тумани 186 - мактабгача таълим муасасасида
компьютерли машғулот
40
Самарқанд шаҳри 1-боғча мактабда компьютерли машғулот.
Шундай
қилиб,
МТМ
тарбияланувчиларининг
компьютер
саводхонликларини шакллантиришда кўпроқ эътиборни амалий машғулотларга
ва бу машғулотларда болаларнинг компьютерларда мустақил ишлашларига
қаратиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |