Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


I БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА АХБОРОТ



Download 3,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/72
Sana25.02.2022
Hajmi3,67 Mb.
#262246
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalarida multimedia texnologiyasidan fojdalanish uslubiyoti (1)

I БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА АХБОРОТ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ АСПЕКТЛАРИ
1-§. Шахсий компьютерлар ва улардан фойдаланиш
XXI аср-ақл ва заковат, фан ва техника асри, инсон фаолиятининг барча 
жиҳатларини жадаллик билан қамраб олмоқда. Хусусан, бугунги кунда 
компьютер технологияси барча таълим муассасаларига, шу жумладан 
мактабгача таълим муассасаларига ҳам кириб келмоқда. Таълим тизимида ўз 
долзарблигини йўқотаëтган ҳозирги анъанавий таълим шаклини янги шакллар, 
жумладан компьютерли таълим эгалламоқда. Шунинг учун, ҳозирданоқ бошлаб 
республика 
келажаги бўлган 
ëш 
тарбияланувчиларнинг компьютер 
саводхонликларини шакллантиришга киришиш зарур. 
Бу борада республикамиздаги кўпгина МТМларда олиб борилаѐтган 
таълим-тарбия ишларида компьютерлардан фойдаланиш яхши самара 
беришини исботламоқда. Компьютерлардан фақат таълим воситаси сифатида 
эмас, балки тарбияланувчиларнинг дунѐқарашини, фикрлашини ва хотирасини 
ривожлантирадиган мантиқий ўйин воситаси сифатида ҳам фойдаланиш муҳим 
аҳамият касб этади.
Болалар учун ―қўлланма‖ ѐки дарслик сифатида – компьютер хотирасига 
киритилган маълумотлар ва ўқув материаллари, тарбиячи(педагог) учун эса, 
мультимедиа технологиясига оид педагогик, илмий-методик адабиѐтлар, 
методик қўлланмалар, тавсиялар ва уларнинг электрон варианти таълим 
манбалари ҳисобланади. 
А.А.Абдуқодиров томонидан МТМларда компьютерли таълимий ўйинлар 
ўтказишга мўлжаланган ―асаларилар ва гуллар‖ номли ишланма, 
Г.Е.Джанпеисова 
мактабгача 
таълимда 
компьютер 
дастурларидан 
фойдаланишга оид ишланма, А. Хаитов ва бошқалар МТМлар учун таълим 
воситалари 
тайѐрлаганлар. 
Мактабгача 
таълим 
муасссасаларининг 
машғулотлар жараѐнида компьютерли таълимни амалга ошириш учун дастлаб 
компьютерларнинг яратилиш тарихи, асосий ва қўшимча қурилмалари, ишга 
тайѐрлаш тартиби билан танишайлик.  


12 
Ҳисоблаш ишларининг тарихи одамзод пайдо бўлишидан бошланади. Ер 
юзидаги энг биринчи ҳисоблаш воситаси сифатида ибтидоий одамларнинг 
бармоқларидан фойдаланишган. Қўл ва оѐқ бармоқлари ибтидоий ―ҳисоблаш 
воситаси‖ вазифасини ўтаган. Бинобарин, ўша қадим замонлардаѐқ 
ҳисоблашнинг энг биринчи ва энг оддий усули - бармоқ ҳисоби пайдо бўлган. 
У қадимий қабилаларда ҳисобни 20 гача олиб боришни таъминлаган. 
Ҳисоблашнинг бу усулида бир қўл бармоқлари ―беш‖ни, икки қўл бармоқлари - 
―ўнни‖, қўл ва оѐқ бармоқлари биргаликда ―йигирмани‖ билдирган. 
Дастлабки ва энг содда сунъий ҳисоб асбобларидан бири биркадир. Бирка 10 
ѐки 12 та таѐқчадан иборат бўлиб, таѐқчалар турли-туман шакллар билан 
уйилгандир. Кишилар бирка ѐрдамида подадаги моллар сонини, йиғиб олинган 
ҳосил миқдорини, қарз ва ҳакозоларни ҳисоблашган. Ҳисоблаш ишларининг 
мураккаблашуви эса янги ҳисоблаш асбоблари ва усулларини излашни такозо 
этарди. Ана шундай эхтиѐж туфайли бунѐдга келган ва кўринишдан ҳозирги 
чўтни эслатувчи абак асбоби ҳисоблаш ишларини бирмунча осонлаштирди. 
Дастлабки ҳисоб асбобларидан яна бири рақамлар ѐзилган бир қанча 
таѐқчалардан иборат бўлиб, шотландиялик математик Жон Непер номи билан 
аталган. Непер таѐкчалари ѐрдамида қўшиш, айириш ва кўпайтириш амаллари 
бажарилган. Кейинроқ бу асбоб анча такомиллаштирилди ва ниҳоят 
логарифмик чизғич яратилишига асос бўлди. 
Ҳисоблаш техникасида механик мосламалар даврини бошлаб берган 
машиналардан бири немис олими Вильгельм Шиккард томонидан 1623 йили 
ихтиро қилинди. Бироқ бу ҳисоблаш машинаси жуда тор доирадаги 
кишиларгагина маълум бўлганлиги сабабли узоқ вақтларгача бу борадаги 
биринчи ихтирочи 1645 йили арифмометр ясаган француз математиги Блез 
Паскаль деб ҳисобланиб келинган. Лекин 1958 йилда Штутгард шаҳри 
кутубхонасида И.Кеплернинг қўлѐзма ва хужжатлари орасидан топилган 
ҳисоблаш машинаси чизмаси бу борадаги биринчи ихтирочи Шиккард 
эканлигини узил-кесил тасдиқлади. Шиккарднинг машинаси ҳам биринчи эмас 
эди. 1967 йили Мадриддаги миллий кутубхонада Леонардо да Винчининг нашр 


13 
қилинмаган икки жилдли қўлѐзмаси топилди. Қўлѐзманинг биринчи жилди 
деярли бошдан-оѐқ механикага бағишланган бўлиб, ундаги чизмалар орасида 
ҳисоблаш қурилмасининг чизмаси ҳам чиқган. Шу чизма асосида машина 
яратилганда, у қўшиш ва айириш амалларини бажарувчи қурилма эканлиги 
маълум бўлди. Шунга қарамай, Леонардо да Винчи XV-XVI асрларда ясалган 
ҳисоблаш машиналарининг номаълум ихтирочиларидан бири деб ҳисобланиб 
келинмоқда. Механик машиналарининг тарихи эса, юқорида айтиб 
ўтилганидек, Паскаль машинасидан бошланади. Блез Паскалнинг отаси Этьен 
Паскаль молия ишларига боғлиқ турли вазифаларда хизмат қилар эди ва 
табиийки ҳисоб-китоб унинг кўп вақтини оларди. Ёш Паскаль отасининг 
меҳнатини енгиллаштиришга уринди ва ҳисоблаш машинасини яратишга 
муваффақ бўлди. Сирасини айтганда, Блез соат механизмини ҳисоблаш 
машинасига айлантирди. Ўртадаги тафовут шунда эдики, қўзғалмас циферблат 
қўзғалувчан, ҳаракатланувчи соат милли эса, аксинча, қўзғолмайдиган бўлди. 
Циферблат дастлаб ҳисоб дискига, кейинроқ эса ҳисоб ғилдирагига айланди. 
Паскалнинг машинаси бўйи 30-40, эни 15, баландлиги 10 смгача бўлган жез 
қутичадан иборат эди. Асримиз бошларида француз журналларидан бири 
―Паскалнинг 50дан ортиқ машинаси мавжуд. Уларнинг барчаси шакли, қандай 
материалдан ясалгани ва қай хилда ишлашига кўра турлича‖, - деб ѐзган эди. 
Паскалнинг машинаси немис математиги, механиги ва файласуфи Готфрид 
Лейбницни ихтирочиликка ундади. Аммо у фақат қўшиш ва айиришнинг 
ўзигина эмас, балки у тўртала арифметик амални бажара оладиган машина 
яратишни истарди. Лейбниц 1673 йили шундай машинани яратди ва уни Париж 
академиясига тақдим қилди. Бу ҳисоблаш машинасидаги янгилик шунда эдики, 
Лейбниц биринчи бўлиб, рақамлар терадиган ғилдиракни поғонали валик 
атрофида турли узунликдаги 10 та зинаси бўлган цилиндр билан алмаштирди. 
У машиналардан бирини Россия подшоси Пѐтр I га совға қилмоқчи эди, лекин 
афсуски, ўша машинани таъмирлаш зарур бўлиб қолди. Лейбниц уни тузатишга 
берди, бироқ механик қанча уринмасин, машинани таъмирлай олмади. 


14 
Лейбницнинг ҳисоблаш машиналаридан бири ҳозир Ганновер шаҳри музейида 
сақланмоқда.
Механик машиналарнинг тараққиѐтида рус олимларининг хизматлари 
каттадир. Масалан, 1845 йилда З.Слонимский тўртта арифметик амални ва 
илдиз чиқариш амалини бажара оладиган ҳисоблаш асбоби схемасини чизиб, 
матбуотда эълон қилди. Бу асбоб Россия фанлар академияси томонидан 
иккинчи даражали Демидов мукофоти билан тақдирланди. Атоқли рус 
математиги В.Я.Буняковский 1867 йилда 12 хонали сонларни қўшиш ва 
айириш учун ишлатиш мумкин бўлган ҳисоблаш машинасини яратди ва ушбу 
ҳисоблаш воситаси ѐрдамида кўп ҳисоблашларни муваффақиятли бажарди.
Ҳисоблаш машиналарида поғонали валикнинг қўлланилиши механик 
машиналарни такомиллаштиришга кучли туртки берди, бир қанча олимлар 
ҳисоблаш машиналарини кўпгина хилларини яратишди. Булар орасида рус 
математиги П.Л. Чебишевнинг арифмометри алоҳида эътиборга лойиқдир. 1890 
йили бошқа бир рус математиги В. Однер ғилдиракдаги тишлар сони 
ўзгарувчан ва қўлланиб келинган ―феликс‖ арифмометрдан айтарли фарқ 
қилмайдиган ҳисоблаш машинасини яратди.
Электр энергияси билан ишловчи ҳисоблаш машиналари асосан қўлда 
ҳаракатлантириладиган 
механик 
қурилмаларнинг 
ўрнини 
эгаллади. 
Электромеханик ҳисоблаш машиналарининг деярли ҳаммасида сонлар 
машинага тугма (клавиш)лар ѐрдамида киритилади. Бу босқичда тугма Однер 
ғилдираги принципида ишлайдиган ўн тугмали ―ВК-1‖ машинаси ишлаб 
чиқилди. Кейинроқ эса барча арифметик амаллар учун етарли тугмалари бўлган 
―КСМ-1‖ ва ―КСМ-2‖ ҳисоблаш машиналари яратилди. Бу хил машиналарни 
янада такомиллаштириш туфайли ―САЛ-2С‖, ―САР‖, ―ВМА-2‖, ―ВММ-2‖ ва 
бошқа ҳисоблаш машиналари дунѐга келди. 
Электромеханик машиналар ҳам, ўз навбатида, XX аср фан ва техникаси 
тараққиѐти эхтиѐжларини қониқтира олмай колди. Бу машиналарда ҳисоблаш 
жараѐни кўп вақт талаб қилиши сабабли янада тезроқ хисоблайдиган янги хил 
машиналар яратиш зарурияти туғилди. Шу боисдан ҳам ҳисоблаш 


15 
машиналарида электрон лампалардан фойдаланиш устида жадаллик билан 
тадқиқот олиб борила бошланди. 
1942-1945 
йилларда 
биринчи 
бўлиб, 
АҚШдаги 
Пенсильвания 
университетида электрон лампали рақамли ҳисоблаш машинаси яратилди. 
30тонна оғирликдаги, 150 квадрат метрли зални эгаллаган ва 18 минг электрон 
лампали электрон ҳисоблаш машинаси ―ЭНИАК‖ деб ном олди. 1946 йили 
америка олими Дж. Нейман (1803-1957) шундай электрон ҳисоб машиналарини 
қуришнинг асосий математик принципини баѐн қилди. Бу принцип дастур 
асосида кетма-кет автоматик бошқариш принципидир. Бу хил машиналар 
ҳисоблаш техникаси тарихида кескин бурилиш ясади, фан-техниканинг турли 
соҳалари жадал ривожланишига туртки берди. Кейинроқ АҚШда ва Буюк 
Британияда ―ЭДВАК‖, ―ЭДСАК‖, ―СЕАК‖. ―БИНАК‖, ―УНИВАК‖ ва бошқалар 
яратилди. Умуман, 1950 йил электрон ҳисоблаш машиналари тараққиѐтининг 
бошланиши бўлди.
Биринчи электрон ҳисоблаш машинаси (ЭҲМ)нинг лойиҳасини 1948-йили 
электроника ва ҳисоблаш техникаси соҳасидаги йирик олимлардан 
С.А.Лебедов ва Б.И.Рамеевлар ишлаб чиқишди. Кичик электрон ҳисоблаш 
машинаси (МЭСМ) Украина ФА Электроника институтида яратилди. Бу 
машинанинг асосий камчилиги ахборот сиғимининг кичиклиги ҳамда сонлар 
хонасининг озлигида эди. 1954 йили Аниқ механика ва ҳисоблаш техникаси 
институтида С.А.Лебедев раҳбарлигида янги ЭҲМ ишга туширилди. (БЭСМ - 
катта электрон ҳисоблаш машинаси). 
Тарихан қиска вақт мобайнида (35-40 йил орасида) ЭҲМнинг тўрт авлоди 
яратилиб, бешинчи авлод машиналари лойиҳаланмоқда. ЭҲМларни авлодларга 
бўлиш элемент базаси, конструктив-технологик, мантиқий тузилиши, 
математик таъминоти, техник характеристикалари, фойдаланувчиларнинг 
ЭҲМни ишлата олиш даражаси билан фарқланади.
Ҳозирги вақтда электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) замонавий 
фанларнинг ва барча халқ хўжалик бўлимининг ривожланишида катта роль 
ўйнаб келмоқда. Шу сабабли ЭҲМ дан фойдаланиш учун кўпчилик 


16 
программалаштириш алгоритмик тилларни тезроқ ўзлаштиришга ҳаракат 
қилмоқдалар. 
Ҳозир инсоният ташаббусидаги ҳар бир ишда ЭҲМнинг қўлланилаѐтгани 
яққол кўзга ташланмоқда. ЭҲМ нинг дунѐга келишига аввалом бор инженерлар 
ва физиклар жуда муҳтож бўлганлар десак муболаға бўлмайди. Жуда тез 
ривожланиб бораѐтган фан ва техниканинг олдида турган масалаларни жуда 
катта ҳисоблашларга олиб келади ва буларни фақат ЭҲМ ѐрдамида ҳисоблаш 
мумкинлигини олимлар тушуниб етдилар. Энди ЭҲМларнинг энг оддий 
тўпламларидан танлашни бошлаймиз. Бошланғич информациялар машинага 
узлуксиз чизиқлар, яъни тенгламалар ѐрдамида берилиши мумкин бўлса ва 
бунда машиналарнинг ўзи ҳисоблашларни давом эттириб чизмани экранга 
чиқарса, бундай машиналар автоматик ҳисоблаш машиналари (АҲМ) 
дейилади. Буларнинг бошқача тури рақамли хисоблаш машиналари (РҲМ) 
дейилади. 
Улар узлуксиз бўлмай дискрет бўладилар. Бундай турдаги машиналар барча 
ахборотлар рақамли кодлар кўринишида бўлади. 
ЭҲМларнинг қуйидаги характеристикасига қараб уларни солиштирадилар. 
ЭҲМ тез ҳисоблайдиган хотираси катта ва ишончли бўлиши керак. Булардан 
ташқари ЭҲМлар бир-биридан элемент базаси, конструктив технологик 
бажарилиши, 
логик 
шакллантирилиш 
дастурий 
таъминоти, 
техник 
характеристикаси, фойдаланувчи томонидан ЭҲМни тезда ишга тайѐрлаш 
томонлари билан фарқланади. 
Тарихан қиска вақт давомида ЭҲМ нинг беш авлоди яратилиб, улар 
нималарга асосланганлиги, қандай тузилганлиги, техник харастеристикалари, 
фойдаланувчилар учун қулайлиги ва бошка жиҳатлари билан фарқланади. 
Биринчи авлодга мансуб бўлган ЭҲМ ларнинг актив элементи электрон лампа 
ҳисобланади. Булар 1950-йиллардан бошлаб пайдо бўлган. Бу авлоднинг 
қуйидаги турлари мавжуд: БЭСМ-1, МИНСК-1,УРАЛ-1,УРАЛ-2, УРАЛ-4, М-1, 
М-3, БЭСМ-2, СТРЕЛА ва ҳ.к. Буларнинг ҳажми катта, ишлашда ишончли 
эмас, программа таъминотида кучсиз бўлган.


17 

Download 3,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish