Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 3,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/72
Sana25.02.2022
Hajmi3,67 Mb.
#262246
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalarida multimedia texnologiyasidan fojdalanish uslubiyoti (1)

Тизимли қисм (система блоки)-компьютер ишини бошкаришни 
таъминлайдиган асосий қисм ҳисобланади. Тизимли қисм таркибига 
қуйидагилар киради: 
Микропроцессор - компьютернинг "мия"си. Компьютерга киритилувчи 
буйруқлар мажмуасини, маълумотлар алмашинувини таъминлаш ва 
ҳисоблашни бажаради. 
Микропроцессорнинг турлари. 
Микропроцессор программаларнинг ишлашини таъминлайди ва 
компьютер бошқа қурилмалари ишини бажаради. У компьютернинг тезлигини 
таъминлайди. 
IBM PC компьютерларида одатда Intel фирмаси ва унга мувофиқ бошқа 
фирмаларнинг микропроцессорлари ўрнатилади. 
Компьютерлар микропроцессор турлари билан фарқланади. 
Микропроцессорлар Intel-8088, 80386, 80286, 80386 Sx, 80486,Pentium 
каби турлари мавжуд. 
Дастлабки компьютерлар Intel-8088 асосида қурилган бўлиб, уларнинг 
ишлаш тезлиги жуда секин эди. Intel-80286, 80386 микропроцессорлари ҳам 
кейинги турларга нисбатан тезлиги сустлиги сабабли ҳозирги кунда ишлаб 
чиқарилмаяпти. 1993 йилдан бошлаб Intel фирмаси Pеntium асосидаги Pеntium 
Pro микропроцессори ўрнатилган компьютерлари ҳам сотила бошланди.
1991 йилдан бошлаб IBM, MOTOROLA, Fire, Power ва бошқа фирмалар 
биргаликда Power PC микропроцессорини ишлаб чиқишга киришди ва бу 
борада муваффақиятга эришди. Шундай бўлса-да, Pеntium нархининг 
арзонлиги ва имкониятлари билан фойдаланувчиларни ўзига кўпроқ жалб 
қилмоқда.
Pеntium микропроцессорларидан мураккаб ҳисоблар ва тасвирлар учун 
фойдаланган мақсадга мувофиқ. Оддий ишлар учун эса микропроцессор-
ларнинг дастлабки турларидан фойдаланиш мумкин. 
Микропроцессорларнинг ўлчов бирлиги сифатида байт қабул қилинган. 
Бир байт бир символни (белгини) ифодалайди. Ахборотнинг энг кичик ўлчов 


22 
бирлиги сифатида БИТ қабул қилинган (БИТ ахборотнинг рақамли 
ифодасидаги 0 ѐки 1 белгиси бўлиб, инглиз тилидаги binary digit сўзларидан 
олинган ва ―иккилик рақами‖ деган маънони англатади.) Масалан: 100 101 101 
да 9 та БИТ бор, чунки унда 9 та рақам (0 ва 1) иштирок этмоқда БИТдан 
каттароқ ўлчов бирлиги сифатида БАЙТқабул қилинган: 
1БАЙТ = 8 БИТ 
Масалан, 11 011 011 да 1БАЙТ ахборот бор, чунки унда 8 та БИТ (ракам) 
қатнашмоқда. 1 011 010 100 100 011 да 2 БАЙТ ахборот бор. 
Ахборотда қатнашган ҳар қандай белги 1 БАЙТ ҳажмли деб ҳисобланади. 
Масалан, ―Ш‖ ҳарфи 1БАЙТ ҳажмга эга; ―GN‖ эса 2 БАЙТ ҳажмли; ―ANU‖ — 
3 БАЙТ ҳажмли ва ҳ.к.
БАЙТдан катта ўлчов бирлиги мавжуд. У КИЛОБАЙТ деб номланади ва 
2
10
БАЙТ га тенг: 
1Кбт = 2
10
БАЙТ = 1024 БАЙТ 
КИЛОБАЙТ дан катта ўлчов бирлиги ҳам қабул қилинган бўлиб, у 
МЕГАБАЙТ дир (Мбт): 
1 Мбт = 2
10
Кбт = 1024 Кбт = 1024 

1024 БАЙТ = 1048576 БАЙТ 
Демак, 1 Мбт ҳажмли ахборотда 1 048 576 та белги (ҳарф, рақам ѐки 
махсус белги) жойлашади. 
МЕГАБАЙТ дан ҳам катта ўлчов бирлиги қабул қилинган ва у 
ГИГАБАЙТ (Гбт) деб номланган. 
1Гбт = 1024 Мбт = 1024 

1024 Кбт = 1024 

1024 

1024 БАЙТ = 2
30
БАЙТ 
Демак, 1 Гбт ҳажмли ахборотда 2
30
та белги иштирок этар экан. 

Download 3,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish