Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


 Республикамиз қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган



Download 3,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/167
Sana22.02.2022
Hajmi3,02 Mb.
#116223
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   167
Bog'liq
Ergashev R.X va boshq. Innovatsion iqtisodiyot .Darslik

 
7.3. Республикамиз қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган 
йирик инвестициявий лойиҳалар 
Бугунги кунда дунё аҳолиси сони шиддат билан ўсиб бормоқда. 
Мамлакатимизда ўтган асрнинг 90-йилларида ўртача жон бошига 
0,20 гектар суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари тўғри келган 
бўлиб, бу кўрсаткич 2010 йилда 0,15 гектарни ташкил қилди. 
Таҳлилларга қараганда, 2030 йилга бориб ҳозирги ер майдонлари 
ҳажми камаймаган тақдирда ҳам, фақат аҳоли сонининг ўсиши 
ҳисобига жон бошига 0,12 гектар майдон тўғри келиши 
кутилмоқда. Бу келгусида аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш 
масаласи янада мураккаб бўлишидан далолат бериб инвестициявий 
лойиҳаларни талаб этади. 
Қишлоқ 
хўжалиги 
маҳсулотлари 
ишлаб 
чиқаришни 
кўпайтиришнинг энг устувор йўли – деҳқончилик маҳсулотлари 
етиштиришда интенсив агротехнологияларни қўллаш, соҳани том 
маънода модернизация қилишдир. Ушбу масалага Президентимиз 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
мамлакатни 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантиришнинг 2014 йил якунлари ва галдаги вазифаларга 
бағишланган мажлисида алоҳида тўхталиб: «Биз модернизация 
деганда, кўпинча саноат тармоқларини модернизация қилишни 
тушунишга ўрганиб қолганмиз. Ҳолбуки, саноат билан бир қаторда 
иқтисодиётимизнинг қишлоқ хўжалиги каби етакчи соҳасини ҳам 
модернизация қилиш, унинг таркибига кирадиган деярли барча 
тармоқ ва ишлаб чиқариш соҳаларининг бутун комплексида техник 
ва технологик янгилаш ишларини амалга оширишга катта эҳтиёж 
сезилмоқда», дея таъкидлаган эди. 


177
Қишлоқ хўжалигида 2016 йилда амалга оширилган 
лойиҳалар: 
¾ Пахтачилик соҳасида – 19 %; 
¾ Бошоқли дон экинлари – 16 %; 
¾ Тупроқ унумдорлигини ошириш – 27 %; 
¾ Маҳсулотларни қайта ишлаш ва ноанъанавий ўсимликлар 
етиштириш – 21 %; 
¾ Чорвачилик ва паррандачилик масалалари – 17 %. 
Бу борада Қишлоқ ва сув хўжалиги, Молия, Иқтисодиёт 
вазирликлари ва тегишли вазирлик ҳамда идоралар билан 
биргаликда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш бўйича қатор 
лойиҳалар ишлаб чиқилди. Жумладан, қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари ишлаб чиқаришда, янги замонавий интенсив 
агротехнологияларни қўллаш; ерларнинг мелиоратив ҳолатини ва 
сувдан самарали фойдаланиш орқали тупроқ унумдорлигини 
ошириш; чорвачиликни ривожлантириш; қишлоқ хўжалигини янги, 
замонавий, юқори унумли ва тежамкор техникалар билан 
таъминлаш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни 
ривожлантириш; қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасини юқори 
малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш 
каби йўналишларда кенг кўламли вазифалар белгилаб олинди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда, янги 
замонавий интенсив агротехнологияларни қўллаш натижасида 2015 
йилга бориб бошоқли дон етиштириш ҳажмини 10, мева 
етиштириш ҳажмини 72, сабзавот ва картошка етиштириш 
ҳажмини 38 % ошириш кўзда тутилмоқда.
Юртимиз 
қишлоқ 
хўжалигининг 
етакчи 
тармоғи – 
пахтачиликда янги агротехнологияларни жорий этиш, селекция ва 
уруғчиликни такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги экинлари 
касалликлари ва зараркунандаларига қарши кураш ишларини 
ривожлантириш Дастурига қуйидаги тадбирлар киритилган: экин 
майдонларини икки ярусли айланма плуглар билан 35–40 см 
чуқурликда ағдариб шудгорлаш; чигитни ресурс тежамкор, 


178
замонавий, юқори унумли 8 қаторли сеялкаларда экиш; ер 
ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида 
60 см кенгликда чигит экишни кенгайтириш; унумдорлиги паст 
ерларда ҳамда сув танқис йилларда пахтадан мўл ва сифатли ҳосил 
олишда чигитни қўшқатор усулда экиш; ер текислашни замонавий 
лазерли ер текислагичлар ёрдамида амалга ошириш вазифалари 
белгилаб олинди.
Шунингдек, ғўза селекцияси жараёнида ёввойи намуналардан 
самарали фойдаланиш мақсадида қисқа ёруғ кунни яратиб бериш 
учун «Фитотрон» иссиқхона мажмуасидан кенг кўламда 
фойдаланиш йўлга қўйилади. «Фитотрон–дала» тизимида селекция 
ишларини олиб бориш туфайли янги ғўза навларини яратиш 
муддати 4–5 йилга қисқаради. Ушбу иссиқхона мажмуасидан 
ғўзанинг қурғоқчиликка, 
шўрга, гармселга, касаллик ва 
зараркунандаларга бардошли навларини яратиш учун зарур 
бўладиган сунъий муҳитлардан фойдаланиш имконияти ортади.
Юқори тола сифатига эга, эртапишар, узун илдизли ген-нокаут 
ва маркер-асосланган селекция (МАС) ғўза формалари уруғларини 
кенг кўпайтириш ва республикамиздаги нав синаш майдонларида 
синовдан ўтказиш; башорат қилиш тизимини йўлга қўйиш 
мақсадида ҳар бир туманда ихтисослашган марказий ва кўчма 
лабораторияларни ташкил қилиш, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги 
илмий-тадқиқот институтларнинг фаолиятини оптималлаштиришга 
алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда юртимизда асосан 
эртапишар, серҳосил, касаллик, зараркунанда ҳамда сув танқислиги 
ва шўрга чидамли, толаси жаҳон бозори талабларига жавоб 
берадиган «Бухоро–6», С-6524, «Бухоро–102», «Наманган–77», 
«Омад», «Бухоро–8», «Ан-Боёвут–2» каби ғўза навлари экилмоқда. 
Шунингдек, институт-оригинаторлари томонидан бир қатор 
истиқболли ғўза навлари (С-6541, «Ибрат», «Дўстлик–2», «АН-16», 
«Султон», «Бешқаҳрамон», «Жондор Қудрати») яратилиб, ишлаб 
чиқаришга жорий этилди ва уларнинг уруғчилиги йўлга қўйилди.


179
Юқорида таъкидланган вазифаларни амалга ошириш орқали 
бундай истиқболли навлар янада кўпаяди. Юртимиз пахтакорлари 
эришаётган бугунги натижалар янада мустаҳкамланиб, давлатимиз 
хазинасига пахта толасини сотишдан тушадиган валюта миқдори 
ортади. Деҳқонларимизнинг моддий манфаатдорлиги ошиб, аҳоли 
турмуши янада фаровонлашади.
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги суғорма деҳқончиликка 
асосланганлиги ҳеч кимга сир эмас. Шундай экан, суғориладиган 
ерларнинг унумдорлигини оширмасдан туриб, пировард мақсадга 
эришиб бўлмайди. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда юртимизда 
жами суғориладиган ерларнинг қарийб ярми турли даражада 
шўрланган. Шу боис, суғориладиган ерларнинг мелиоратив 
ҳолатини яхшилаш бўйича яқин йиллар мобайнида кенг кўламли 
ишларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Сув истеъмолини илмий асосланган ҳолда режалаштириш, 
шунингдек, аниқ тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда 
сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, мелиорация объектлари-
нинг техник ҳолатини яхшилаш ва 255 минг гектар ерда коллектор-
оқава сувларининг оқиб чиқиб кетишини таъминлаш, 1 млн 132 
минг гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини 
яхшилаш ва барқарорлаштириш, бу ерларда тупроқ балл-боните-
тини 2–3 баллга ошириш, мелиоратив техникалар паркини янгилаш 
ва сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари моддий-техник 
базасини мустаҳкамлаш борасидаги вазифаларга устувор аҳамият 
қаратилади.
2015 йил 15–6 октябр кунлари Тошкентда XI Халқаро пахта 
ярмаркасида Узбекистанда текстиль саноатнинг ривожланишига 
2019 йил охиригача 918 млн доллар маблағ ажратилиши кўрсатиб 
ўтилди.
Ушбу маблағлар вертикал йўналиш бўйича текстил 
корхоналари 
жараёнининг 
интеграциялашувига 
сарфланиб 
текстиль комплексларнинг жаҳон машинасозлигининг тажрибасини 


180
мамлакатнинг турли регионларига, кенгайтиришда
оламшумул 
аҳамиятга эга.
Бу эса Ўзбекистоннинг ҳозирги машинасозлик қувватини икки 
баробарга оширади. 
2010 йилдан 2014 йилгача Ўзбекистонда 150 та текстиль 
корхоналари барпо этилди. Улар ўз маҳсулотларини хорижий 
мамлакатларга 670 млн АҚШ дол ҳажмда экспорт қилдилар. Шу 
даврларда Ўзбекистонда инвестиция ҳажми 800 млн АҚШ 
долларини ташкил этди. 
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 35 фоиз пахта толаси қайта 
ишланмоқда. Охирги уч йилда Республикамизда Германия, 
Швецария, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Турция ва бошқа 
мамалакатлар инвестирлари иштирокида 100 дан ошиқ текстиль 
корхоналари қурилди, 1994 йилдан то 2014 йилгача 8 млн дан то 1 
млрд АҚШ долларига текстиль корхоналари маҳсулотини экспорт 
қилди.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни илғор техника ва 
технологияларсиз тасаввур қилиш қийин. Масаланинг бу жиҳати 
нақадар муҳим аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда соҳани 
техник-технологик жиҳатдан модернизация қилишга катта эътибор 
қаратилмоқда. Бу борада қишлоқ хўжалиги техникалари паркини 
сифат ва миқдор жиҳатдан янгилаш, янги қишлоқ хўжалиги 
техникалари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва соҳада замонавий, 
ресурс тежовчи агротехнологияларни жорий этиш, қишлоқ 
хўжалиги машинасозлиги корхоналарининг ишлаб чиқариш ва 
экспорт салоҳиятини ошириш, қишлоқ хўжалиги техникалари 
ишлаб чиқаришини молиялаштириш манбаларини диверсификация 
қилишда бу жараёнга давлат бюджети маблағларини тижорат 
банклари, хўжалик юритиш субъектлари, қишлоқ хўжалиги 
лизинги билан шуғулланувчи субъектларни кенг жалб қилган ҳолда 
қисқартириб боришга устувор вазифа сифатида ёндашилмоқда.
Қишлоқ хўжалик техникаларини янгилаш бўйича хорижнинг 
илғор компания ва фирмалари билан кенг ҳамкорлик қилиш 


181
назарда тутилган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш 
соҳасини ривожлантириш борасидаги тадбирлар натижасида 2015 
йилга бориб мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларни қайта ишлаш 
1,5, гўштни қайта ишлаш 2,2, сутни қайта ишлаш 1,6 марта 
кўпаяди.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида 2015 
йилга қадар 500 дан ортиқ лойиҳа ишга туширилмоқда. Жумладан, 
гўштни қайта ишлаш бўйича 142 та корхона ташкил этилиб 
қўшимча 25,2 минг тонна маҳсулот; сутни қайта ишлаш бўйича 159 
та корхона ишга туширилиб қўшимча 65,6 минг тонна маҳсулот; 
мева-сабзавотни қайта ишлаш бўйича 189 та корхона фаолияти 
йўлга қўйилиб қўшимча 89,7 минг тонна маҳсулотни қайта ишлаш 
қувватига эришилади (7.3.1-расм).
Республика бўйча 2016 йилда ҳар бир инновацион фаол 
ташкилот ўртача 2 тадан инновация жорий қилди. Жумладан ҳар 
бир инновацион фаол ташкилотга Андижон, Фарғона вилоятлари, 
Тошкент шаҳрида ўртача 3 тадан инновация, Бухоро, Қашқадарё, 
Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент вилоятларида ўртача 2 
тадан инновация, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, 
Наманган, Сурхондарё ва Хоразм вилояларида ўртача 1 тадан 
инновация жорий қилинган қуйидаги лойиҳалар вилоятларда 
саноат 
кесимида 
тармоқ 
дастурлари 
доирасида 
амалга 
оширилаётган йирик инвестицион лойиҳалар ҳисобланади: 
¾ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида – 
нефть ва газ саноатини модернизация қилиш дастури доирасида 
амалга оширилаётган лойиҳалар; 
¾ Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида – Хонжизза 
конида полиметалл рудасини қазиб олиш ва қайта ишлаш 
мажмуаси (ОТМК); 
¾ Қашқадарё вилояти Шўртан ГККда тозаланган метандан 
синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш ва Талимаржон ГЭСини 
кенгайтириш учун қуввати 450 МВт бўлган иккита газ-буғ 
ускунасини ўрнатиш; 
¾ Навоий вилоятида аммиак ва корбамид ишлаб чиқарадиган 
қурилиш; 


182
¾ “Навоий” эркин индустриал зонасида амалга оширилаётган 
лойиҳалар ва бошқалар; 
¾ Навоий ва Самарқанд вилоятларида – Зармитан олтинкон 
зонасида қазиб олиш ва қайта ишлаш мажмуаси (НКМК); 
¾ Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида – енгил 
саноат ва чарм пойабзал саноатини модернизация қилиш 
дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар; 
¾ Тошкент вилоятида Джи Эм Пауэртрейн автомобиль 
двигателларини ишлаб чиқариш заводи (Ўзавтосаноат) ва 
бошқалар. 
Мамлакатимиз 
иқтисодиётининг 
саноат 
тармоғини 
модернизация қилиш йўлида кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. 
Шулар қаторига Президентимизнинг “2011-2015 йилларда 
Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор 
йўналишлари тўғрисида”ги 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1442-сонли 
қарори ҳам ушбу соҳани янада ривожлантиришга асос бўлади. 
7.3.1-расм 

Download 3,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish