Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Ўзбекистон Республикасида илмий-техникавий лойиҳаларни



Download 3,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/167
Sana22.02.2022
Hajmi3,02 Mb.
#116223
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   167
Bog'liq
Ergashev R.X va boshq. Innovatsion iqtisodiyot .Darslik

Ўзбекистон Республикасида илмий-техникавий лойиҳаларни 
амалга оширишда машғул илмий ходимлар сони 
(2017 йил маълумоти)
 
Вазирлик ва 
идоралар 
Фан 
докторлари
Фан 
номзодлари
Илмий 
даражасизлар 
Жами 

Фанлар 
академияси 
447 1056 918 2421 

ОЎМТВ 996 
4526 
6216 
11738 

ССВ 666 
1674 
2125 
4465 

ҚСХВ 190 
618 
1025 
1833 

ХТВ 353 
911 
3180 
1244 

Бошқалар 353 911 3180 
4444 
Жами 2721 
9231 
14193 
26145 


187
Фан-техника тараққиёти самарадорлигини аниқлаш учун янги 
техникани қўллаш натижасида олинган иқтисодий самарани уни 
ишлаб чиқаришга қилинган барча харажатлар миқдорига бўлиш 
керак: 
бунда: 
- Фан-техника тараққиёти самарадорлиги; 
- янги техника натижасида иқтисодий самара, сўм; 
- ишлаб чиқариш харажатлари, сўм. 
Фан-техника тараққиёти самарадорлиги орқали йиллик 
иқтисодий самарага эришилади. Йиллик иқтисодий самара деганда, 
иқтисодиёт тармоқлари миқёсида олинган иқтисодий тежамкорлик 
тушунилади. Янги техниканинг иқтисодий самарадорлигини 
белгиловчи кўрсаткичлар қаторига эса фойданинг ўсиши, 
таннархнинг камайиши каби кўрсаткичлар киради. Булар ҳам янги 
техникани қўллаш натижасида амалга оширилади. 
Янги техникани ихтиро қилиш ва фойдаланишдан келиб 
чиқадиган хўжалиги ҳисоби самараси қуйидагича аниқланади: 
бунда:
- йиғма хўжалиги ҳисоби самараси, т йилдаги, сўм; 
- т йилда янги техника бўйича қилинган тадбирлар 
натижасида фойданинг ўсиши, сўм; 
- янги техника самарадорлигининг норматив коэффициенти 
(
=0,15); 
- т-йилда тадбирлар учун сарфланган капитал маблағ, сўм. 
Республикамиз мустақилликка эришгач, иқтисодий, сиёсий, 
ижтимоий муаммоларни ечиш билан бирга фан-техника 
тараққиётини жадаллаштириш ва ундан оқилона фойдаланиш 
масаласини ҳал этишни ҳам ўз олдига мақсад қилиб қўйди. 
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шундан далолат берадики, 


188
назарий тадқиқотлар кенглиги ва самарадорлиги асосан давлат 
томонидан доимий ва ўсиб борувчи молиявий мададга боғлиқдир. 
Янги техника ва ишланмаларни яратиш ва уларни кенг кўламда 
амалиётга жорий этиш, албатта бозор механизмини қўллаш 
натижасида, яъни хўжалик шартномалари асосида амалга 
оширилади ва олинган натижалар маҳсулот сифатида қабул 
қилинади. 
Қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигини ва иқтисодий 
самарадорликни оширишда ишлаб чиқариш жараёнларини 
механизациялаштириш муҳим рол ўйнайди.
Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш – бу қўл 
меҳнатини машина меҳнатига, кам самарали машиналарни ўта 
мукаммаллашганларига, бузилган машиналарни, янги машиналар 
тизимига алмаштириш жараёнидир.
Механизациялаштиришнинг учта даражаси мавжуд:
¾ қўл меҳнатининг сезиларли улушини сақлаган ҳолда ишлаб 
чиқаришнинг алоҳида жараёнларини қамраб олувчи қисми; 
¾ машинани қўл билан бошқариш сақлаб қолингани ҳолда 
ҳамма жараёнлар механизацияланувчи комплекси; 
¾ автоматлаштириш – инсон иштирокисиз ишлаб чиқариш 
жараёнини амалга ошириш, назорат қилиш ва бошқаришни амалга 
оширувчи қурилма қўлланилади.
Алоҳида ишлаб чиқариш жараёнларини ва аниқ маҳсулот 
ишлаб чиқаришни ёки тармоқни механизацияланиш жараёни 
даражасини аниқлаш учун қатор кўрсаткичлардан фойдаланилади.
Қишлоқ хўжалигини комплекс механизациялаштиришнинг 
зарур шартлари – машиналар тизимини яратиш ва жорий этиш. 
Машиналар тизими дейилганда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг 
ҳамма босқичларида бевосита иштирок этадиган ҳар турли 
машиналар комплекси тушунилади. 
Комплекс 
механизациялаштириш 
учун 
мўлжалланган 
машиналарнинг 
мақбул 
тизими 
сифатида 
қуйидагиларни 
таъминлаш керак:


189
¾ ҳамма ишлаб чиқариш жараёнини механизациялаштириш; 
¾ оптимал агротехник ва зоотехник муддатларда ишларни 
бажариш; 
¾ меҳнат унумдорлигининг ошиши, ишчиларни оғир ва кам 
унумли ишлардан озод қилиш; 
¾ йил давомида ишчи кучидан нисбатан бир текисда 
фойдаланиш; 
¾ ер майдони бирлигидан унинг таннархини пасайтирган 
ҳолда маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш.
Машиналар тизими таркиби кўп жиҳатдан маҳсулот ишлаб 
чиқариш технологияси билан белгиланади ва қишлоқ хўжалиги 
ҳамда ҳудудий шароитларнинг ўзига хос хусусиятларига мос 
келиши керак. Ишлаб чиқариш технологияларининг турли-
туманлиги йил давомида фойдаланиб бўлинмайдиган кўп 
миқдордаги ихтисослашган машиналарга талаб эҳтиёжини 
келтириб чиқаради. Машиналар тизими амалда пахта, ғалла, муҳим 
техника ва айрим озуқа экинларини етиштириш учун яратилган. 
Бироқ қатор тармоқларда (боғдорчилик, узумчилик, тамакичилик ва 
ҳоказо) 
айрим 
ишлаб 
чиқариш 
жараёнларини 
механизациялаштириш учун комплекслари мавжуд, холос. 

Download 3,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish