Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


 Қишлоқ хўжалигида илмий тадқиқот ва тажриба



Download 3,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/167
Sana22.02.2022
Hajmi3,02 Mb.
#116223
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   167
Bog'liq
Ergashev R.X va boshq. Innovatsion iqtisodiyot .Darslik

8.1. Қишлоқ хўжалигида илмий тадқиқот ва тажриба 
конструкторлик ишлари вазифалари, тамойиллари ва 
босқичлари 
Ривожланган мамлакатларда иқтисодий амалиётни қишлоқ 
хўжалигида илмий-тадқиқот ва тажриба конструктурлик ишларини 
ташкил этиш соҳасида ривожланишнинг асосий омилларидан бири 
инновацион 
фаолиятни 
лойиҳалаштириш 
ҳисобланади. 
Инновацион лойиҳалаштириш фаолиятни тўғри ташкиллаштириш, 
тартибга солиш ва бошқариш учун энг аввало инновацион 
бошқарув стратегиясини тўғри танлаш зарур. Зеро, миллий 
иқтисодиётнинг юксалишида тармоқлар ва уларнинг ўзаро 
ҳамкорликда ривожланишини таъминловчи илмий-техникавий 


192
салоҳиятидан самарали фойдаланишни таъминловчи бошқарув 
тузилмалари ҳамда стратегиялари муҳим аҳамиятга эгадир. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлда 
қабул қилган “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб 
чиқаришда рағбатлантириш тўғрисидаги қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги қарори республикада ишлаб чиқаришнинг технологик 
даражасини янада ошириш орқали қишлоқ хўжалигида тағин ҳам 
илмий-тадқиқот ишларини тажриба конструкторлик ишлари 
асосида амалга ошириш орқали, ички ва ташқи бозорда 
рақобатбардош сифатли инновацион маҳсулотларни олиб чиқишни 
таъминлаш, инновацион ишланмалардан фойдаланиш ва илмий - 
техникавий салоҳиятини ривожлантиришда муҳим дастур 
бўлмоқда. 
2013 йилнинг 1 январигача бўлган даврда ўқув ва илмий-
тадқиқот 
муассасалари 
ҳамда 
ташкилотлари, 
лойиҳа-
конструкторлик ташкилотлари хўжалик юритувчи субъектлар 
билан тузилган шартномалар бўйича амалга ошириладиган амалий 
илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажариш 
қисмида даромад солиғи, ягона солиқ тўлови, қўшилган қиймат 
солиғи ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига мажбурий 
тўловлар (ягона ижтимоий тўловдан ташқари) тўлашдан озод 
этилади
Илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотларини қайта 
жиҳозлаш ва тўлиқ жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган рўйхатлар бўйича модернизация 
қилиш доирасида олиб келинадиган ускуналар божхона 
тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 
озод этилади.
Ишлаб чиқариш, ижтимоий, йўл-транспорт ва коммуникация 
инфратузилмасини кўламли модернизация қилиш, техник ва 
технологик жиҳатдан янгилаш бўйича чуқур ўйланган фаол 
инвестиция сиёсати амалга оширилиши натижасида иқтисодиётга 
инвестиция қўйиш ҳажми 10,9 фоизга ўсди ва эквивалентда 14,6 


193
миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бунда барча капитал 
қўйилмаларнинг 21,2 фоизидан ортиғини хорижий инвестициялар 
ва кредитлар ташкил этди, уларнинг тўртдан уч қисми тўғридан-
тўғри хорижий инвестициялардир. Барча инвестицияларнинг 73 
фоизидан ортиғи ишлаб чиқариш қурилишига йўналтирилди. 
Иқтисодиётнинг етакчи тармоқларида замонавий юқори технологик 
асбоб-ускуналар билан жиҳозланган умумий қиймати 4,2 миллиард 
долларлик 154 та йирик объект фойдаланишга топширилди. 
Мамлакатимизнинг маҳсулотларни экспорт қилувчи ишлаб 
чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг 
маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш ва янги бозорларни 
ўзлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш давом эттирилди. 
Натижада ташқи савдо баланси 180 миллион АҚШ доллари 
миқдоридаги ижобий сальдо билан белгиланди, олтин-валюта 
захиралари 1,6 миллиард АҚШ долларига ўсди. 
Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ҳамда кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун янада қулай шарт-
шароитлар яратиш, шу жумладан, бизнесни ташкил этишда "бир 
дарча" тамойилини жорий этиш, кичик бизнес субъектлари 
томонидан статистика ва солиқ ҳисоботларини тақдим этилиши 
механизмини соддалаштириш, хусусий тадбиркорларнинг хом-ашё 
ресурсларидан фойдаланишини анча кенгайтириш бўйича тизимли 
чора-тадбирлар амалга оширилди. 
Кейинги 15 йил давомида республика олимлари ва 
конструкторлари томонидан 82 турдаги янги техникалар яратилди 
ва 144 та машиналар янада такомиллаштирилди.
Республика корхоналарида қуввати 30-144 от кучига тенг 
бўлган чопиқ ва транспорт тракторлари, экишдан олдин ерга ишлов 
берадиган чуқур ер юмшатгичлар, плуглар, механик ва пневматик 
сеялкалар, вентиляторли ва штангали пуркагич-чанглатгичлар каби 
самарали техника воситалари ишлаб чиқарилиши таъминланди.
Германия, АҚШ, Италия, Франция ва Россия давлатлари билан 
ташкил этилган ва замонавий технологияларга асосланган қўшма 


194
корхоналарда бир неча турдаги янги қишлоқ хўжалиги тракторлари 
ва машиналари ишлаб чиқарилиб, машина-трактор парклари ва 
фермер хўжаликларига етказиб берилмоқда.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида Республикада 
инновацион бошқарув стратегиясини илмий-тадқиқот ва тажриба 
конструкторлик ишларини ташкил этишда назарий ва амалий 
жиҳатдан ривожлантириш, инновацион фаолият ва жараёнларни 
такомиллаштиришнинг самарадорлигини ошириш бўйича қуйидаги 
ишларни амалга ошириш лозим деб ҳисоблаймиз: 
¾ қишлоқ хўжалигида иқтисодиётни модернизациялаш 
шароитида инновацион фаолиятни ривожлантирувчи методологик 
тушунчалар ва уларни тавсифловчи омилларни кенгроқ тадқиқ 
этиш; 
¾ Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида инновация бозорини 
ўзига хос хусусиятлари ва унинг ривожлантириш босқичларини 
аниқ белгилаб олиш; 
¾ қишлоқ хўжалигида инновацион жараёнларни замонавий 
бошқаришда хориж тажрибаларидан кенгроқ фойдаланишни йўлга 
қўйиш; 
¾ қишлоқ хўжалигида инновацион бошқарув фаолиятини 
шакллантириш ва ривожлантириш йўлларини кўрсатиб бериш; 
¾ инновацион фаолиятни қишлоқ хўжалигида ташкил 
этишни институционал асослари ва уларни давлат томонидан 
тартибга солишнинг зарурлигини илмий жиҳатдан доимий асослаб 
бериш; 
¾ қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида иқтисодиётнинг 
барча 
соҳаларида 
инновацион 
бошқарув 
стратегиясини 
шакллантириш ва ривожлантириш тенденцияларини ошириб бориш 
механизмини ишлаб чиқиш; 
¾ қишлоқ хўжалигида инновацион бошқарув стратегиясини 
такомиллаштириш бўйича илмий - тадқиқотлар олиб бориш. 
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозга қарши мамлакатимизда 
амалга оширилаётган чора-тадбирлар дастурида белгиланганидек, 


195
барча тармоқларда, айниқса қишлоқ хўжалигида илмий-тадқиқот ва 
тажриба конструкторлик ишларига замонавий технологияларни 
жорий этиш, фан ва техника ютуқларидан кенг фойдаланиш, бир 
сўз билан айтганда инновацион фаолиятни жадаллаштириш 
фермер хўжаликларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини 
оширишга хизмат қилади. 
Қишлоқ 
хўжалигида 
илмий-тадқиқот 
ва 
тажриба 
конструкторлик ишларини амалга оширишда инновацион фаоллик, 
у аввало бор ишлаб чиқариш жараёнини ва уни бошқаришдаги 
ижобий янгиликлар ва ўзгаришлардир. Бу ўзгаришлар ишлаб 
чиқаришга биринчи навбатда илғор технологиялар, фан
ютуқларини 
жорий 
этиш, 
хўжаликларни 
бошқаришни 
такоммиллаштириш, маҳсулот бирлигига бевосита харажатлар
сарфини пасайтиришдир. 
Ҳозирги кунда республикамизда инвестиция фаолиятини 
молиялаштиришнинг қуйидаги манбалари мавжуддир: 
1.Корхона ва жисмоний шахслар жамғармалари. 
2.Банк кредитлари ҳисобидан молиялаштириш. 
3.Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондлар маблағлари 
ҳисобидан молиялаштириш. 
4.Хорижий инвестициялар. 
Сўнгги йилларда инвестициялар таркиби, хусусан, бюджетдан 
ажратиладиган инвестициялар ва банк кредитларининг салмоғи 
кескин ўзгарди.
Қишлоқ хўжалигини устувор даражада ривожлантириш учун 
унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш керак. Тармоқнинг 
моддий-техника ресурслари шакллантирилиши, ривожлантири-
лиши, улардан самарали фойдаланиш масалалари фан-техника 
тараққиётига ва унинг даражасига бевосита боғлиқ. Фан-техника 
тараққиёти деганда, қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлган барча 
фанларнинг ривожланиши, тараққий топиши, билимли, малакали 
кадрлар тайёрланиши натижасида самарали янги техникалар 
яратилиши, мавжудлари эса такомиллаштирилишини назарда 


196
тутиш лозим. Бу ўринда таъкидлаш керакки, фан ривожланиши 
натижасида шу давргача бўлмаган мутлақо янги фан – «Моддий-
техника ресурслари» ҳам яратилиши мумкин. Бу жараён фан-
техника инқилобидан далолат беради. Демак, фан-техника 
тараққиёти инқилоби – интеллектуал онг ривожланишининг 
маҳсулидир. Бунинг учун интеллектуалларни тайёрлайдиган 
таълим, ихтирочилик тизимини янги босқичга кўтариш тақозо 
этилади. Улар қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган қулай ва 
самарали машина, трактор, механизм, ускуналар яратилишини, 
мавжудлари такомиллаштирилишини, серҳосил, тезпишар экин 
навлари, сермаҳсул чорва зотлари, илғор технологияларни 
яратадиган фанларнинг, фан-техника, технология ривожланишини 
таъминлайди. Натижада моддий-техника ресурсларининг миқдори 
ошади, сифати яхшиланади. 
Бу жараённи республикамиз мисолида ҳам кўриш мумкин. 
Чунончи, фан-техникани тараққий эттириш йўлидан борилаётган 
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги учун қишлоқ хўжалиги, 
машинасозлик саноати корхоналарида янги, сифатли ҳайдов, ишлов 
берувчи тракторлар, пахта терадиган машиналар, кимё саноатида 
полиэтилен қувурлар, плёнкалар ишлаб чиқарилмоқда. Ёмғирлатиб, 
тупроқ остидан, томчилатиб суғориш учун янги самарали 
техникалар барпо этилмоқда. Бу ҳол қишлоқ хўжалигида самарали, 
илғор технологиялар жорий этилишини таъминлайди. Фан-техника 
тараққиёти ягона давлат сиёсати асосида кечиши, бу жараёнда 
қатнашувчиларнинг 
ташаббускорлиги, 
тадбиркорлиги 
ҳам 
уйғунлашиши лозим. 
Фан-техника тараққиётининг асосий мақсади янги, самарали 
қишлоқ хўжалик техникаларини, экологик талабларга жавоб 
берадиган кимёвий воситаларни, янги навларни, зотларни яратиш, 
мавжуд воситаларни такомиллаштириш, меҳнатнинг характерини 
ўзгартириб, унинг унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқариладиган 
маҳсулотлар миқдорини кўпайтириш, сифатини яхшилаш, уларни 


197
қайта ишлаб, истеъмолчиларга етказиб бериш орқали аҳоли, 
корхоналар ва ниҳоят давлатнинг иқтисодиётини юксалтиришдир. 
Қишлоқ 
хўжалигида 
илмий-тадқиқот, 
тажриба 

конструкторлик ишларини амалга оширишда фан-техника 
тараққиёти қишлоқ хўжалигида қуйидаги йўналишлар бўйича 
амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир:
• янги ерларни комплекс ўзлаштириш, зах ва шўрланган 
ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув билан таъминланиш 
тадбирларини амалга оширадиган ишлаб чиқариш воситаларини 
яратиш, такомиллаштириш; 
• тезпишар, кам сув талаб этадиган, сифатли ва серҳосил уруғ 
навларини, сермаҳсул чорва зотларини яратиш; 
• қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида амалга ошириладиган 
барча иш жараёнларини автоматлаштириш, электрлаштириш, 
кимёлаштириш ҳамда механизациялаштиришни таъминлайдиган 
воситаларни яратиш, мавжудларини такомиллаштириш; 
• қишлоқ хўжалигига сервис хизматларини кўрсатиш, тармоқда 
ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг зарур миқдорини қайта ишлаб, 
сифатли сақлаб, истеъмолчиларга вақтида, яхши ҳолатда етказиб 
бериш қобилиятига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини 
шакллантириш; 
• қишлоқ хўжалиги иқтисодиётининг эркинлаштирилишини 
таъминловчи иқтисодий механизмларни яратиш ва уларни ҳаётга 
изчиллик билан жорий этиш;
• фан-техника тараққиёти натижаларини қишлоқ хўжалигида 
ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларига ўз вақтида жорий этиш 
қобилиятига эга бўлган мутахассис кадрларни тайёрлаш, фаолият 
кўрсатаётганлари 
рағбатлантирилишини 
такомиллаштириш 
имкониятига эга бўлган механизмларни яратиш.
Ҳозирги даврда уларни бартараф этиш борасида илмий ва 
амалий ишлар олиб борилмоқда ва бу каби камчиликлар чигит 
плёнка остига экиладиган далаларни экишга тайёрлаш, экиш ва 
ундан кейинги амалларни бажариш жараёнида ҳам кузатилмоқда. 


198
Ғўзаларни суғоришда «Исроил технологияси» ҳам жорий 
этилмоқда. Бу технологиянинг асосий мақсади сувни тежашга 
қаратилган. Шу усулдан фойдаланиш натижасида 1 га пахта 
майдонига 4–5 марта кам сув бериш таъминланади. Голландияда 
етиштирилган картошка уруғи уларнинг техникалари билан экилиб, 
ўсимликларга ҳам голланд техникаларида ишлов берилиб, уларнинг 
ҳосили ҳам шу технологиялар билан йиғиштириб олинди. Бу 
жараёнда маҳаллий тажрибалардан ҳам кенг фойдаланилди. 
Натижада республикада картошкачилик ривожланди. Ҳозирги 
даврда аҳоли истеъмоли учун четдан картошка сотиб олишга 
барҳам 
берилган. 
Чорвачилик 
тармоқларида 
ҳам 
илғор 
технологиялар жорий этилмоқда. Улар вақтни, меҳнатни, маблағни 
тежаш имкониятини беради. Натижада маҳсулот ҳажми, меҳнат 
унумдорлиги ошиши ва ниҳоят, соф фойда суммаси кўпайиши 
таъминланмоқда. Шунинг учун самарали технологияларни 
яратишга, уларни ҳаётга татбиқ этишга доимо катта эътибор бериш 
лозим. 
Янги техника-технологияларга қилинган инвестицияларнинг 
самарадорлиги ҳам аниқланади. Бунинг учун уларни жорий этиш 
туфайли тежалган харажатлар натижасида қўшимча олинган соф 
даромад суммасини уларга қилинган инвестициялар суммасига 
тақсимлаш лозим.
Юқорида кўрсатилган кўрсаткичлар ҳолатини аниқлаб, 
моддий-техника ресурслари ҳолати, даражаси, самарадорлиги 
аниқланиб, чуқур таҳлил қилинади. Натижада уларга таъсир этган 
омиллар аниқланиб, келажакда уларни яхшилаш чора-тадбирлари 
белгиланади. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун унинг 
моддий-техника базасини талаб даражасида шакллантириш лозим. 
Бу масалага бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир корхонанинг ўзи 
катта эътибор бериши керак. Чунки корхоналар мустақил фаолият 
юритадилар.
Демак, барча корхоналар ўзларига керак бўлган моддий-
техника ресурсларини сотиб олишлари, таъмирлаб бутлашлари, 


199
йиғишлари ҳамда қуришлари мумкин. Масалан, бино-иншоотларни 
ўзлари қуришлари ёки пудратчиларга беришлари, машина, трактор, 
комбайнларни ўзларида ёки ихтисослашган корхоналарда йиғиб, 
таъмирлаб 
олишлари 
мумкин. 
Янги 
қишлоқ 
хўжалик 
техникаларини кимёвий воситаларни, ёқилғиларни, озуқаларни эса 
уларни ишлаб чиқарувчи корхоналардан бевосита ўзлари ҳамда 
биржалар, аукционлар ёрдамида заводлардан сотиб олишлари 
мумкин (8.1.1-расм). 

Download 3,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish