Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


технологик қайта жиҳозлашнинг ресурсларни тежашдаги



Download 3,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/167
Sana22.02.2022
Hajmi3,02 Mb.
#116223
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   167
Bog'liq
Ergashev R.X va boshq. Innovatsion iqtisodiyot .Darslik

технологик қайта жиҳозлашнинг ресурсларни тежашдаги 
таъсири 


173
Ишлаб чиқаришда инновациявий технология фаолиятини 
модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта 
жиҳозлаш ўз-ўзидан мамлакатимизда товарлар ишлаб чиқариш 
жараёнида 
фойдаланиладиган 
барча 
турдаги 
иқтисодий 
ресурсларни оқилона ишлатишда асос бўлади (7.2.1-расм). 
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози турли мамлакатлар 
иқтисодиётига ўз таъсирини кўрсатишда давом этаётган бир вақтда 
фан ва технологияни жадал ривожлантириш ва унинг ютуқларидан 
самарали 
фойдаланишга 
талаб 
тобора 
ошиб 
бормоқда. 
Мамлакатимизнинг замонавий техника ва технологиялардан 
фойдаланган ҳолда, ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар 
орқали нафақат ички бозорда, балки рақобат кураши кучайиб 
бораётган жаҳон бозорларида ҳам ўз ўрнини топишида 
модернизация жараёнлари муҳим аҳамият касб этади. Ишлаб 
чиқаришнинг замон талабларига жавоб беришидан корхона ва 
фирмалар билан бир қаторда истеъмолчилар ҳам наф кўради (7.2.2.-
расм). 
7.2.2.-расм. Юқори технологиялардан фойдаланишнинг ишлаб 
чиқарувчи ва истеъмолчиларга бўлган таъсири. 
Бизга маълумки, ҳар қандай мамлакат миллий бойлигининг 
ортиши, унинг иқтисодий ўсиши, фақат табиий ресурслар 
ҳисобидан эмас, балки ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган 
Ишлаб чиқаришда юқори технологияларнинг қўлланиши 
Минерал-хомашё 
комплексидан 
унумли фойдаланиш 
Фан-техника тараққиётини 
жадаллаштириш 
имкониятларининг ўсиши 
Ташқи савдо 
сиёсатини янада 
ривожлантириш 
Импорт ўрнини 
босадиган товарларни 
ишлаб чиқариш 
Юқори сифатли 
маҳсулотларни ишлаб 
чиқариш 
Истеъмолчилар


174
техника ва технологиясининг ривожланганлик даражасига ҳам 
боғлиқ. Бу ҳолатни буюк математик П.Пильцер қуйидаги формула 
орқали изоҳлаган: 
W = P × T 

Бу ерда, W – мамлакатнинг бойлиги, P – табиий ресурслар, T – 
технология, n – техника тараққиётининг технологияга таъсир 
даражаси. 
Ўзбекистон ва Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 
ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга 
мўлжалланган қўшма корхоналарни ишга туширади. Бу 
келишувларга санкциялар босими остида қолаётган Россиянинг 
айниқса мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган эҳтиёжининг кескин 
ошиб бораётгани шароитида эришилгани эътиборга сазовор. 
Россиянинг Ўзбекистон мева ва сабзавотига эҳтиёжи ошмоқда 
Ўзбекистон билан қўшма корхоналарни ишга тушириш масаласи 
Россия учун ўз долзарблигини сақлаб қолмоқда Мева ва сабзавот 
маҳсулотларини қайта ишлашга мўлжалланган ускуналарни ишлаб 
чиқаришга қаратилган Россия-Ўзбекистон қўшма корхоналарини 
яратиш икки тарафлама ҳамкорликнинг яқин йиллардаги муҳим 
масалалардан бири бўлиб қолишини таъкидлади. Тошкентда 
ўтказилган AgroExpo-2014 халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмаси 
давомида, шунингдек‚ 26 ноябрь куни Ўзбекистон пойтахтида 
бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссия йиғилиши 
натижалари борасида ҳам маълумот берилган. Икки тарафлама 
имзоланган якуний протоколга биноан, Ўзбекистон ҳудудида 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича компакт 
ускуналар ва замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга 
қаратилган ҳамкорликдаги лойиҳаларни ишга тушириш учун 
Россиянинг Саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Машинасозлар, озиқ-
овқат ва қайта ишлаш ускуналари иттифоқи таклифларини 
киритган. Ҳукуматлараро учрашувда 2015 йилда тегишли давлат 
идоралари Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерацияси 
ҳудудида “тартибли равишда меҳнат фаолиятига жалб қилиш” 


175
борасида келишув ҳам имзоланди. Шу асосда Республикамизда 
987,5 минг иш билан таъминланади. Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини 
ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги расмий сайти аҳолини 2015 
йилга иш жойлари билан таъминлаш дастури доирасида чет элдан 
қайтиб келаётган меҳнат муҳожирлари учун асосий иш жойлари 
мамлакатнинг 7 минтақасида барпо этилиши кўзда тутилганини 
хабар қилиниб “Дастур доирасида келгуси йилда ҳудудлар ва 
йўналишлар бўйича 261,6 мингта иш ўрни ташкил этиш ва 725,9 
минг кишининг бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари кўрилади. 
Умуман олганда, дастурнинг бажарилиши 987,5 минг нафар 
кишининг ишга
жойлаштирилишига кўмаклашади”, дейилади ушбу 
сайтда.
Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик 
қайта жиҳозлашга кўмаклашувчи давлат дастурлари 
Модернизация сўзининг туб маъносидан келиб чиққан ҳолда, 
нафақат саноат, балки қишлоқ хўжалигида иқтисодиётнинг барча 
тармоқларини янгилаш, қишлоқ ҳўжалигида навларни ва зотларни 
яхшилашларни илмий нуқтаи назардан такомиллаштириш, 
объектларни янги талаб ва меъёрларга, техник шартларга, сифат 
белгиларига мос ҳолатга келтириш лозим. Аммо баъзи ўринларда 
мамлакатни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта 
жиҳозлаш масалалари кўпроқ саноат тармоғига тааллуқли деган 
фикрлар ҳам шаклланиб қолди. Маърузада саноат билан бир 


176
қаторда иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалиги каби етакчи соҳасини 
ҳам модернизация қилиш, унинг таркибига кирадиган деярли барча 
тармоқ ва ишлаб чиқариш соҳаларининг бутун комплексида техник 
ва технологик янгилаш ишларини амалга оширишга катта эҳтиёж 
сезилаётгани таъкидлаб ўтилди. 

Download 3,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish