Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


ривожлантириш ва ички бозорни модернизация қилиш бўйича



Download 3,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/167
Sana22.02.2022
Hajmi3,02 Mb.
#116223
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   167
Bog'liq
Ergashev R.X va boshq. Innovatsion iqtisodiyot .Darslik

ривожлантириш ва ички бозорни модернизация қилиш бўйича 
кучли миллий ғоя, миллий дастур керак. Ушбу дастур 
Ўзбекистонни жаҳондаги тараққий топган мамлакатлар қаторига 
тезроқ олиб чиқишга имкон яратиши лозим”
27

Иқтисодиётнинг
 инновацион тараққиёти – бу интеллектуал 
салоҳият, ишчи ва хизматчиларнинг креатив имкониятлари, 
билимлари, товар яратишдан тортиб уни ишлаб чиқарувчидан 
27
Ш.М.Мирзиёев. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 
Мурожаатномаси, Халқ сўзи, 22.12.2017 йил. 


166
истеъмолчига етиб боргунгача барча босқичлар бўлиб, бундаги 
инновациялар корхона стратегик ривожланишининг асосий ресурси 
бўлиб хизмат қилади.
Бугунги шароитда инновацион, айнан билимларга асосланган, 
малакали ишчи кучини ўзида мужассам этган юқори фан сиғимига 
эга бўлган технологик иқтисодиёт рақобатбардош бўлади. 
2015 йилда Республика Халқаро саноат ярмаркаси ва 
Кооперация биржасига халқаро мақоми берилди. Иқтисодиётнинг 
реал секторини ривожлантириш вазифаларини ҳал эта бориб 
Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси узоқ муддатли 
хўжалик алоқаларини йўлга қўйиш ва кенгайтириш учун зарур 
қонунчилик базаси ва бозор инфратузилмасини яратиш, тармоқ 
ичидаги, тармоқлараро ва халқаро кооперация доирасида 
корхоналарга зарур хом-ашё ва кредит ресурсларидан эркин 
фойдаланиш имкониятини таъминлашга хизмат қилади. 
Саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси икки босқичда:
• биринчи босқичда – тармоқ кўргазмалари ва ярмаркалари;
• иккинчи босқичда – халқаро тармоқлараро саноат ярмаркаси 
ва кооперация биржаси ўтказилади. 
Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг 2015 йил 13 
мартдаги 59-сонли “2015 йилда халқаро саноат ярмаркаси ва 
кооперацион биржасини ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича 
чоралар тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йилнинг 29 
апрелидан 1 майигача “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар комплекси-
нинг 3-павильонида соҳа саноат ярмаркаси бўлиб ўтди. 
Бу ярмаркада “Ўзпахтасаноат” уюшмаси тизимининг ҳудудий 
бирлашмалари ва корхоналарининг масъул вакиллари иштирок 
этиб, 2015 йилда соҳа корхоналарининг ишлаб чиқариш эҳтиёжи 
учун зарур бўлган технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва 
моддий-техник ресурслар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар 
вакиллари ўртасида умумий суммаси 21,0 млрд сўмлик 
шартномалар расмийлаштирилди. 


167
Ўтказилган ярмаркалар доирасида 3500 дан ортиқ инновацион 
ғоя ва технологиялар намойиш этилиб, умумий қиймати 86,8 млрд 
сўмлик 2300 тадан ортиқ шартномалар имзоланди. Ярмаркалар 
натижасида йирик корхоналарда 22 та илғор технологиялар жорий 
қилиниб, 1 трлн сўмдан ортиқ янги маҳсулот ишлаб чиқарилди, 54 
та технология ва ишланмаларнинг саноат синовлари якунланмоқда. 
Юзлаб 
корхона, 
фермер 
хўжаликлари 
ва 
тадбиркорлик 
субъектларига илмий хизматлар кўрсатилди. 
2015 йилги VIII инновацион ғоялар, технология ва лойиҳалар 
ярмаркаси ҳам 5 та йўналиш бўйича ўтди. “Саноат” йўналишида 
нефт ва газ, кимё, тоғ-кон саноати, пахтани қайта ишлаш тармоғи 
ҳамда тадбиркорлик ва кичик бизнес учун жами 150 та ишланма 
тақдим этилди. 
“Ахборот технологиялари” йўналишида эса 75 та янги ишланма 
ва дастурий маҳсулот, “Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика” 
йўналиши бўйича 82 та ишланма ҳамда касални даволашнинг янги 
усуллари ва замонавий технологиялари, “Қишлоқ хўжалиги” 
бўйича 121 та ишланма тақдим этилди. “Фан ва таълим” йўналиши 
стандартларида таълим, ёш авлодни тарбиялаш соҳасида кейинги 
йилларда эришилган ютуқлар, тайёрланган илмий монография, 
дарслик ва ишлаб чиқилган илғор педагогик технологиялар, жами 
25 та ишланма тақдим этилди. 
Келгусида маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорлар, 
хорижий ва халқаро жамғармаларнинг диққатини ва молиявий 
маблағларини 
республикамиз 
илмий 
ташкилотлари 
ва 
университетлари ишлаб чиққан энг илғор технологияларга жалб 
қилиш мақсадида янги йўналиш – “Юқори технологиялар” (ёки "Hi 
Tech") ташкил этилиб, ген инженерияси, ҳужайра технологиялари, 
фармацевтика 
ва 
биотехнологиялар, 
нанотехнологиялар, 
шунингдек‚ ахборот технологиялари соҳаларида инновацион тех-
нологиялар тақдим этиш режалаштирилди. 
Шунингдек, саноат корхоналари, тадбиркор ва кичик бизнес 
вакиллари учун яна битта янги “Энергия ва ресурс бўйича 


168
тежамкор технологияларˮ йўналиши ташкил этилди. Энергия ва 
ресурсларни тежаш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан 
фойдаланишнинг самарали усуллари бўйича 50 та ишланма тақдим 
этилади. 
Ўзбекистонда 2015 йилда 500,4 млрд сўм миқдоридаги 6241 
дона қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб бериш бўйича 
шартнома имзоланган ва туманлар кесимида “Қишлоқ хўжалиги 
техникаларини молиялаштириш ҳамда етказиб бериш дастури” 
тасдиқланган. “Ўзқишлоқмашлизинг” компанияси 424,2 млрд 
сўмлик қийматдаги 5171 дона техника лизинг асосида, 71,6 млрд 
сўм миқдоридаги 614 дона техника тижорат банклари томонидан 
ажратилган кредитлар ҳисобидан ва 4,6 млрд сўмлик 456 дона 
техника фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўз ҳисоб 
маблағлари эвазига етказиб берилиши ҳақида маълум қилди. 
Бундан кўринадики, жaҳoн мoлиявий-иқтисoдий инқирoзи 
шaрoитидa мамлакатимизда иқтисoдиётнинг рeaл сeктoри 
кoрxoнaлaрини қўллaб-қуввaтлaш чораларининг изчил амалга 
оширилиши барқарор ва мутаносиб ўсиш суръатларини таъминлаш 
учун етарли шарт-шароитлар яратди. 
Тармоқ ичидаги ва тармоқлараро саноат кооперациясининг 
кенгайиши тайёр маҳсулот, бутловчи буюм ва материаллар ишлаб 
чиқаришни инновациявий фаолият технологиясини маҳаллийлаш-
тириш учун шарт-шароит яратади. 
Мамлакатимиз саноат корхоналари томонидан ўтган йили 160 
дан ортиқ турдаги янги товар ва маҳсулотлар, жумладан, мутлақо 
янги технологик платформа негизида “Спарк” енгил автомобилини 
ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бундан ташқари, катта ҳажмдаги 
юк ташийдиган “МАN” автомобилларини, энергия тежайдиган 
лампалар, “LG” русумидаги холодилникларни йиғиш, калий 
ўғитлари ва бошқа муҳим маҳсулотларни ишлаб чиқариш бошлаб 
юборилди.


169
Инновациявий фаолиятни технологиясини такомиллашти-
ришда ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада 
ривожлантиришнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
¾ саноат корхоналарини инновациявий фаолиятида ички 
тармоқ ва тармоқлараро кооперацияси доирасида узоқ муддатли 
хўжалик алоқаларини шакллантириш ҳамда кенгайтириш учун 
зарур қонунчилик базасини ва бозор инфратузилмасини яратиш; 
¾ ускуналар, бутловчи буюмлар, хом-ашё ва материаллар 
ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни инновациявий фаолиятни 
амалга ошираётган корхоналарнинг зарур хом-ашё ва кредит 
захираларидан эркин фойдаланишини таъминлаш; 
¾ маҳаллий хом-ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи 
буюм ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш 
борасида ҳар йили қабул қилинадиган дастурларнинг саноат 
кооперациясини ривожлантиришдаги роли ва аҳамиятини ошириш, 
шунингдек, 
дастурларга 
киритилган 
маҳаллийлаштиришда 
инновациявий лойиҳаларининг ўз вақтида бажарилиши учун 
ижрочиларнинг жавобгарлигини кучайтириш; 
¾ янги инновациявий технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда 
уларни йирик ва кичик корхоналарда жорий этиш имконини 
берадиган инновация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва амалга 
ошириш учун венчур жамғармаларини, шунингдек, инфратузилма 
объектларини ташкил этиш. 

Download 3,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish