Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика институти педагогика-психология кафедраси


Дарсда мунозара, брейншторминг ва тренинглар ўтказиш технологияси



Download 2,22 Mb.
bet20/131
Sana25.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#271904
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   131
Bog'liq
PSIXOLOGIK TRENING ASOSLARI 17-18

Дарсда мунозара, брейншторминг ва тренинглар ўтказиш технологияси


Мунозаралар юритишнинг яна бир шакли борки, унинг номини рус тилида
«мозговая атака» деб аталади. Бизнинг тилимизда бу тушунчанниг аниқ аналогик таржимаси йўқ, лекин уни «мияга хужум» ёки «фикрлар тўқнашуви», «фикрлар жанги майдони» деб аташ мумкин. Методнинг психологик мохияти шундаки, оддий мунозарада баҳслашувчилар кўпроқ онгли, асосли фикрларни баён этишга ҳаракат қиладилар. Бунда эса баҳслашувчиларга мияга қандай фикр қуйилиб келса, уни танқидсиз ва асосламай эркин, «тилга нима келса», лекин навбатма-навбат айтиш имконияти берилади. Бу нарса кўпроқ муаммо анча нотаниш, савол мураккаб ёки ноаниқ бўлган ҳароитларда қўл келади. Я'ни, бунда «еркин ассотсиатсиялар»га имкон берилади ва охир оқибат гуруҳнинг ўзи ма'лум оқилона қарорга келиши ёки фикрлардаги яхши «мағзни» ажратиб олади. Бу усулни биринчи марта америкалик олим А. Осборн 1930-йиллардаёқ тақлиф этган ва бу усул ёрдамида йирик лойиҳалар-ни режалаштириш ва олдиндан унинг натижаларини башорат қилинса ма'лум ютуқларни қўлга киритган эди. Лекин кейинчалик мутахассислар уни фақат ностандарт, ўзига хос эчими бўлган вазифаларни муҳокама қилгандагина қўллаш мумкин, деган фикрни билдира бошладилар. Бироқ туғри ташкил этилган брейнштормингнинг амалий афзалликлари кўп. Фақат бунда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак:
1. Жумлалар жуда қисқа бўлиши керак уларнинг асосланиши шарт эмас.
2. Ҳар қандай жумла ёки фикр танқид қилиниши мумкин эмас, я'ни фикрлар
танқиддан ҳолидир.
3. Мантиқий фикрлардан кўра, фантастик ёки кўқисдан, тасодифан мияда
пайдо бўлган фикр муҳимроқ
4. Фикр ёки билдирилган қисқа мулоҳаза қайд этилади.
5. Билдирилган фикр ёки ғоялар у ёки бу иштирокчиники деб ажратилмайди,
я'ни улар — муаллифсиздир.
6. Фикр ёки яхши ғояларни танлаш алоҳида «танқидчилар» ёки гуруҳнниг норасмий лидерлари томонидан амалга оширилади.
Юқоридаги та'кидланган гуруҳ катта бўлган шароитда баҳс уюштиришда ҳам генератор, я'ни фикрларни бирламчи жамловчиларларга ушбу усулда ишлашга имкон бериш тажрибада яхши натижа беради. Чунки, ўтказилган текширувлар ва кўплаб синов машғулотларининг кўрсатишича, айнан шу гуруҳда брейншторминг усулининг қўлланилиши турли-туман ва қарама-қарши фикрларнинг баён этилишига шароит яратади. Акс холда муҳим муаммолар бўйича мунозарани бошлаш ва унда фикрлар ранг-баранглигига эриҳиш жуда қийин бўлади. Бу усул айниқса, катталар аудиториясида жуда яхши самара беради.
Баҳсда иштирок этиш ва ундан манфаатдорлик ҳисси ҳар бир иштирокчида шаклланиши шарт ва бунда бошловчи-ўқитувчининг роли катта. Амалий машғулотларни баҳс-мунозара шаклида ўтказилиши болаларга олдиндан айтилиши ва уларнинг тайёргарлик кўришлари учун саволлар берилиб қўйилиши мақсадга мувофиқдир. Баҳс иштирокчилари ҳаяжонланмасликлари учун машғулот бошланишидан аввал уларнинг ўзларини эркин тутишилари учун айрим энгиллаштирувчи машқда бошқача қилиб айтганда, психогимнастик машлар ўтказиш тавсия этилади, Масалан, ана шу мақсадаа ўтказиладиган психогимнастик машқдарга қуйидагиларни киритиш мумкин:
1. Ўқитувчи гуруҳни айлана шаклида туришларини сўрайди ва а'золарни навбатма-навбат ўртага чиқиб, гуруҳ билан хоҳлаган тарзда, лекин самимий саломлашишни сўрайди. Кейин гуруҳдан кимнинг саломи кўпроқ ёққанини сўрайди,
2. Гуруҳ а'золари уқитувчи атрофида ярим айлана шаклида туришади. Навбат билан гуруҳ а'золари ўртага чиқиб, хоҳлаган а'зо билан сўзсиз, лекин очиқ юз билан мимика воситасида саломлаҳиш ва бирор фикрни билдириши сўралади.
3. Ҳамма дойра шаклида ўтиради ва ўқитувчи олиб келган копток навбат билан мулоқот қатнашчиларига отилади, фақат кимга отилса, ўша одамнинг кучли, яхши бир сифати айтилиб, сўнг иррғитилади. Ўқитувчи коптокнинг, албатта ҳар бир кишига тегишини наъзорат қилади.
Бу каби машқдар мунозара қатнашчилари ўртасида ўзаро тангликнинг бўлмаслиги ва ўз фикрини баён этаётганда ўқитувчидан тортинмаслиги учун ўзига хос тренинг ҳисобланади.



Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish