3.1. “Б–Б–Б” стратегиясининг “Билиб олдим” устунини тўлдириш сўралади.
3.2. “Б–Б–Б” чизмаларни ўқитиш орқали талабаларнинг умумий тасаввурларини аниқлайди.
3.3. Аниқ тасаввурлар шаклланмаган қисмларини қайта тушунтиради.
3.4. Мустақил иш учун топшириқ беради ва уни баҳолаш мезонлари билан таништиради.
“Б–Б–Б” стратегиясини тугаллашади ва ўз тасавурларини бошқаларники билан таққослайди
Муҳокама жараёнида ўз фикрларини бойитадилар ва тўлдирадилар.
Топшириқни ёзиб оладилар.
Биламан
Билишни хоҳлайман
Билиб олдим
Мавзу: 5. Тренингни бошланғич босқичи Режа: Тренингни биринчи кунидаги асосий қисмлар ҳақида тушунча.
Гуруҳий нормаларни ишлаб чикиш. Танишув ва унинг турлари.
Кутишлар босқичи. Қайта алоқа
Мавзу юзасидан таянч сўзлар: гуруҳий нормалар, кутишлар босқичи, танишув босқичи, ягона микрофон, махфийлик. Тренинг машғулотнинг бошланғич босқичи асосан ўз ичига биринчи кундаги қуйидаги босқичларни олади:
Гуруҳий нормаларни ишлаб чиқиш босқичи
Танишув босқичи
Кутишларни аниқлаш босқичи
Қайта алоқа босқичи
Гуруҳий норма (тамойил, қоида)ларни ишлаб чиқиш босқичи. Тренинг жараёнида албатта ўтказилиши керак бўлган босқич — гуруҳий нормаларни ишлаб чиқиш босқичидир. Гуруҳий нормалар гуруҳда машғулотнинг дастлабки соатлариданоқ самимийлик, ўзаро ишонч, ўзаро ҳурмат муҳитини вуждга келтириш мақсадида қабул қилинади. Гуруҳий нормаларни ишлаб чиқиш жараёнида иштирокчилар билан бу нормаларга албатта риоя қилиш кераклиги тўғрисида келишиш ва ҳар бир аъзонинг розилигини олиш керак. Бу қоидаларга риоя этиш тренингнинг мақсадига эришиш ва қулай психологик иқлимнинг яратилишида катта аҳамиятга эга ҳисобланади.
Гуруҳий нормалар тренер билан гуруҳ иштирокчиларининг ҳамкорлигида ишлаб чиқилиши шарт. Машғулот жараёнида қандай қоидаларга амал қилиш лозимлиги тўғрисида гуруҳ аъзоларининг ўзи таклифлар, фикрлар бериши керак ва бу фикрларини асослаб берганидан кейин қабул илинади. Бунинг учун тренер “Ақлий ҳужум” усулидан фойдаланган ҳолда фикрлар йиғишга ҳаракат қилади.
Кўпгина ҳолларда тренернинг ўзи йўналтирувчи фикр сифатида бирорта қоидани таклиф этади.
Тренинг жараёнида гуруҳда ишларни ташкил қилишга доир нормалар қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
* Интизомга қатъий риоя қилишёки “О-О қоидаси”. * "Махфийлик". * "Шу ерда ва ҳозир". * Фикрни биринчи шахс томонидан баён этиш. * "Ягона микрофон". * "Семинарнинг бошидан охиригача қатнашиш". * "Ихтиёрийлик". * "Вақтни тежаш" ёки “Регламентга риоя қилш”. * "Шахсни баҳоламаслик". * “Фаоллик”. Булардан ташқари тренер томонидан қуйидагилар алоҳида таъкидлаб ўтилиши шарт:
Бировнинг фикрини умуман нотўғри деб ҳисоблаган ёки унга қўшилмаган тақдирда ҳам уни тўхтатиб қўйиш ёки устидан кулишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Иштирокчилар бир-бирини масхаралаши ёки ғурурига тегадиган гаплар айтиши мумкин эмас.
Иштирокчилар ҳам, бошловчи ҳам, агар савол унинг шахсий ҳаётига тегишли бўлса, жавоб бермаслик ҳуқуқига эга.
Бошловчига саволлар ва фикрлар аноним тарзда берилиш имконияти яратилиши шарт. Лекин бу ҳаддан ташқари чегарадан чиқиш имконини бермаслиги, яъни бошловчининг шахсиятига тегиш кабиларга йўл қўйилмаслиги таъминланиши керак.
Нормаларни машғулот ўтказишдан аввалроқ катта қоғозга ёзиб, хонага осиб қўйиш ёки гуруҳ аъзолари билан биргаликда "Ақлий ҳужум" усули орқали аниқлаштириб олиш мақсадга мувофиқ.
Бу тренер ва иштирокчилар орасидаги биринчи гуруҳий келишув ҳисобланади. Бунда шу нарса муҳимки, ҳар бир кишининг фикрини албатта эшитиш, нима учун бу тамойилга хайрихоҳлиги ёки норозилигини изоҳлашини сўраш лозим. Тамойилларни тасдиқлашни овозга қўйиш керакмас. Чунки агар кимдир гуруҳнинг фикрига норози бўладиган бўлса, уни кўндиришга ҳаракат қилиш ёки гуруҳ бошқа қарорга келиши лозим бўлади. Унинг фикрини инобатга олмаслик эса гуруҳдаги писихологик иқлимга салбий таъсир этиши аниқ. Яъни фикри инобатга олинмаган иштирокчида норозилик ҳолати пайдо бўлади ва бу унинг тренингдаги бутун иштироки давомида норозилигини намоён қилиб, қолганларга халақит бериши мумкин. Бундан ташқари агар бу шахс ўзини паст баҳоловчи шахс бўлса, унда руҳий тушкунлик, ўз-ўзини баҳолашнинг пасайиши ва ҳ.к.лар ҳам пайдо бўлиш эҳтимолини туғдиради.