134
нитратларнинг
қайтарилишида
иштирок
этади.
Марганец
нуклеин
кислоталарининг синтези жараёнида ҳам иштирок этади.
Тупроқларда марганец кўплигига қарамай унинг ўзлаштириладиган қисми
оз бўлиши мумкин. Бу айниқса нейтрал ва ишқорий реакцияларга эга
тупроқларда кузатилади. Марганец етмаганда барг томирлари ўртасида сариқ
доғлар ва хлороз ҳосил бўлади, ғалласимонлар, картошка, лавлаги ва бошқалар
тез зарарланади.
Марганецнинг ўғит сифатида кўп ишлатиладиган тузи MnSO
4
дир.
Украина шароитида бир гектар ерга 10-15 кг марганец сульфат тузи
солинганда шакар лавлагининг ҳосили 22-34 ц/га ва шакарнинг миқдори 0,11-
0,33% ошганлиги аниқланган. Марганец ишлатилганда ғўза ҳосилдорлиги
Ўрта Осиё шароитида 9% ва Азарбойжонда - 15% га кўпайгани аниқланган.
МИС.
Мис
ўсимликларнинг
ривожланиши
учун
зарур
микроэлементлардан биридир. Унинг зарурлиги озуқавий эритмадагина эмас ,
балки дала шароитида ҳам аниқ кўринади. Ўсимликларда ўртача миқдори
0,0002% ёки 0,2 мг/ кг атрофида. Бу миқдор ўсимлик ва тупроқ турига боғлиқ.
Мис тупроқда сульфидлар, сульфатлар, карбонатлар шаклида, тупроқнинг
органик моддалари билан боғлиқ ҳолда учрайди. Муҳитнинг ишқорийлиги
қанча юқори бўлса, ўсимликларга шунча кам ўтади. Ўсимликлар мисни
тупроқдан катион (Cu
+
) шаклида ўзлаштиради. Ўсимликнинг ёш ўсувчи
қисмларида ва уруғларида кўп бўлади. Масалан, ғўза органларида : баргларида
мис 2,5 мг/кг, пояда -1,о мг/кг , чаноқда -4,8 мг/кг, чигитда - 4,2 мг/кг ва толада
0,2 мг/кг .
Ўсимлик баргларидаги умумий миснинг 70% хлоропластларда ва ярми
пластоцианин ферменти таркибида учрайди. Пластоцианин ферменти
фотосинтез жараёнида электронларни ташиш вазифасини бажаради. Мис бир
қатор
муҳим
ферментлар
(аскарботоксидаза,
полифенолоксидаза,
ортодифенилоксидаза ва триозиназалар) таркибига киради. Бу микроэлемент
азот алмашинувида ҳам иштирок этади. Нитратредуктаза ферментининг
таркибида ҳам бор. Хлорофиллнинг синтези жараёнида мис ҳам фаол иштирок
этиши аниқланган. Мис витаминларни фаоллаштиради, углевод ва оқсиллар
алмашинувини кучайтиради.
Кейинги йиллардаги изланишлар ўсимликларни қурғоқчиликка,совуққа ва
иссиқликка чидамлилигини оширишда ҳам миснинг аҳамияти борлигини
кўрсатди.
Миснинг етишмаслигидан ўсимликларнинг ўсиши, гуллаши тўхтайди.
Баргларда хлороз бошланади. Ғалласимонларда бошоқлар ривожланмай
қолади. Мевали дарахтларнинг учлари қурийди.
Мис ўғитлари айниқса ботқоқ тупроқларда яхши натижа беради. Чунки
бундай тупроқларда унинг миқдори жуда оз. Ўғитлар сифатида мис сульфат
тузи, мис эритиш заводларининг чиқиндилари ишлатилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: