Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

МОЛИБДЕН. Тупроқда молибден силикатлар таркибида учрайди. 
Ўсимликларга 
анион 
(МоО
4
-

шаклида 
ўтади. 
Молибден 
дуккакли 
ўсимликларда энг кўп (0,5 - 20мг/кг қуруқ масса ва ғалласимонларда озроқ
(0,2 - 2,0 мг/кг) тўпланади. Ўсимликларнинг ёш қисмларида ва баргларида кўп 
тўпланади. 


135 
Молибден 
молекуляр 
азотнинг 
фиксациясини 
таъминловчи 
микроорганизмлар учун жуда зарур. Дуккакли ўсимликлар илдизидаги 
бактериодлардаги нитрогеназа ферментининг фаол марказига мис киради ва бу 
ферментнинг фаоллигини кучайтиради. Нитратларнинг ўзлаштирилиши 
тизимида иштирок этувчи нитратредуктаза ферментининг ҳам таркибига 
киради. Агар тупроқда молибденинг миқдори жуда кам бўлса, тўқималарда 
нитратлар тўпланиб қолади, дуккакли ўсимликларнинг илдизида туганак 
бактериялар ривожланмайди. Ўсимликларнинг ўсиши издан чиқади, пояси ва 
барг пластинкалари деформацияланади. 
Молибден ўсимлик ҳужайраларидаги аминланиш ва қайта аминланиш 
реакцияларида 
иштирок 
этадиган 
ферментлар 
(ксантиноксидазалар, 
фосфатазалар) учун ҳам зарур ҳисобланади. Аскорбин кислотанинг ҳосил 
бўлишида иштирок этади. 
Умуман дуккакли ўсимликларга молибден кўпроқ керак. Молибденнинг 
ошиқчаси ҳам зарарлидир. Масалан, ем-хашаклар таркибида молибденнинг 
миқдори 20 мг/кг дан кўп бўлса, ҳайвонларга зарарли таъсир этади. 
КОБАЛЬТ. Кобальт тупроқда силикат ва бошқа тузлар таркибида 
учрайди. Хлорли сульфат ва азот тузларини ўсимликлар яхши ўзлаштиради. 
Бўз тупроқларда кобальт жуда оз, умумий миқдори 5 мг/кг бўлиб, 
ўзлаштирадиган қисми 0.6 - 1,0 мг/кг атрофида. 
Ўсимликларда ўртача 0,00002% ёки 0,02 мг/кг қуруқ массага тенг. Бу 
элемент кўпроқ дуккакли ўсимликларга зарур бўлиб туганак бактерияларнинг 
кўпайтиришни таъминлайди. Витамин В
12
таркибида кобальт кўп учрайди.Бу 
витаминни фақат бактериоидлар синтез қилади. У молекуляр азотнинг 
фиксациясида иштирок этади. Кобальт азот ўзлаштиришга, хлорофиллнинг 
миқдорини оширишга таъсир этади. 
Агар тупроқда кобальтнинг миқдори 2,5 - 4,5 мг/кг бўлса етарли 
ҳисобланади. Ўғит сифатида ишлатиш учун кобальт сульфат тузи тавсия 
этилади. 
РУХ. Рух тупроқда фосфатлар, карбонатлар, сульфидлар, оксидлар ва 
силикатлар таркибида бўлади. Ўсимликларга катион (Zn
+
) шаклида ўтади. 
Рух дуккакли ва ғалласимонларнинг ер усти қисмларида 15-60 мг/кг қуруқ 
масса ҳисобида бўлади. Ўсимликларни ёш органларида кўпроқ тўпланади. 
Рух ўсимликларнинг модда алмашув фаол иштиок этади. Гликолиз 
жараёнида иштирок этувчи ферментлар (гексокиназалар, енолазалар, 
триозофосфатдегидрогеназалар, альдолазалар ) учун зарур ҳисобланади. 
Рух карбонгидраза ферментини фаоллаштиради , натижада бу фермент 
Н
2
СО
3
СО
2
+ Н
2
О реакциясида иштирок этади ва СО
2
нинг фотосинтез 
жараёнида фойдаланилишига ёрдамлашади. Триптофан аминокислотанинг 
ҳосил бўлишида иштирок этади ва шу орқали оқсилларнинг ва фитогормон - 
индолил сирка кислотанинг синтезида ҳам иштирок этади. Ўсимликларни рух 
билан озиқлантириш ауксинларнинг тўқималарда кўпайишига ва ўсишнинг 
фаоллашишига олиб келади ( 60- расм ). 
Рух етмаганда ўсимликларда, айниқса фосфор алмашинув жараёни 
зарарланади. Ўсимликлар ўсишдан тўхтайди, баргларда хлороз бошланади, 
ҳосил тугиш издан чиқади, фотосинтез жараёни пасаяди. Рух жуда кам бўлган 


136 
ерларда цитрус ўсимликларининг касалланиши аниқланган. Шундай касаллик 
рўй берган вақтда тупроқ озроқ рух тузлари солиш тавсия этилади. Ҳар бир 
гектар ерга 6-10 кг рухни (ZnSO
4
.7Н
2
О дан паст концентрацияли эритма 
тайёрлаб) ўсимликларга пуркаш тавсия этилади. 
БОР. Бор жуда кўп ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиши учун зарур 
элемент ҳисобланади. Айниқса зиғир, рангли карам ва қанд лавлаги 
ўсимликлари бор бўлмаган озуқали эритмада тез зарарланади ва қуриб қолади 
(61-расм). Умуман икки паллали ўсимликлар борни бир паллалиларга нисбатан 
кўпроқ талаб этади. 
Ўзбекистондаги бўз тупроқларда умумий миқдори 31-35 кг/мг атрофида 
бўлиб, ўзлаштириладиган қисми 0,3 - 1,2 мг/кг га тенг.
60 - расм. Помидорларнинг ўсишига рух микроэлементининг таъсири 
А - рух билан тўла таъминланган, Б-рух берилмаган, В - гуллашнинг бошланишида рух 
берилган
61-расм. Бор микроэлементининг физиологик аҳамияти 
Бор етишмаслиги натижасида: А-рангли карам поясининг зарарланиши, Б-лавлагида ўзак 
чириш касаллигининг бошланиши. 
Ўсимликларда ўртача 0,0001 ёки 0,1 мг/кг қуруқ масса ҳисобида бор 
бўлади. Бор айниқса ўсимлик гулларида, ҳужайра пўстида тўпланади. Кўп 
физиологик жараёнларга таъсир этади. Бор гул чангларининг унишини ва чанг 


137 
найларининг ўсишини тезлаштиради. Гуллар, мевалар сонини кўпайтиради. 
Углеводлар, оқсиллар ва нуклеин кислоталарнинг алмашинувига таъсир этади. 
Бор етмаганда репродуктив органларнинг шаклланиши чангланиш ва мева 
тугунларининг ҳосил бўлиш жараёнлари издан чиқади. Ўсиш конуси биринчи 
навбатда нобуд бўлади. 
Профессор М.Я.Школьникнинг кўрсатишича бор элементи ферментлар 
таркибига кирмайди. Унинг таъсири специфик характерга эга. У феноллар 
алмашинувида иштирок этади. Икки паллалилар тўқималарида бор етмаган 
тақдирда феноллар ва ауксинлар кўп тўпланиши аниқланган. Бу эса нуклеин 
кислоталари ва оқсилларнинг синтезини издан чиқаради. Феноллар жуда кўп 
тўпланганда тонопластнинг ўтказувчанлиги кучаяди. Натижада полифеноллар 
вакуоладан цитоплазмага чиқади ва полифенолоксидаза ферменти иштирокида 
хинонларгача оксидланади. Хинонлар эса ўсимликни заҳарлайди. Ўсиш 
конуслари ўла бошлайди. 
Ўғит сифатида бор кислотасини (Н
3
ВО
3
) ишлатиш мумкин. Унинг 
таркибида 17% бор бўлади. Борли чиқиндилардан фойдаланиш ҳам яхши 
натижа беради. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish