130
ва мембранадаги транспорт жараёни бузилади. Одатда бутун илдиз
тизимининг юзаси кальций ионлари билан қопланган бўлиб, улар ионларнинг
дастлабки ҳужайрага қабул қилиниш механизмида иштирок этадилар. Кальций
иони, айрим ҳужайрада кўп тўпланиши мумкин бўлган ионларнинг (аммоний,
алюминий, марганец, темир) транспортини камайтириш йўли билан уларнинг
зарарли таъсирини ҳам камайтиради. Профессор Р.А.Азимовнинг кўрсатишича
кальций ўсимликларнинг шўрликка чидамлигини оширади. Умуман кальций
ионлари тупроқда энг кўп бўлиб, ионларнинг умумий мувозанатини
бошқаради.
Кальций етмаганда биринчи навбатда ўсимликларнинг ёш меристематик
тўқималари ва илдиз тизими зарарланади. Лекин кўпчилик тўқималарда
кальций кўп бўлганлиги учун ҳам бундай белгилар кам учрайди. Бундай
ҳолатни асосан фақат физиологик нордон ёки шўрланган тупроқларда кузатиш
мумкин.
НАТРИЙ. Натрий ҳам ўсимликлар танасида, айниқса шўр тупроқларда
яшовчи - галофитлар таркибида кўп бўлади. Чунки бундай тупроқлар натрийга
бой. Маданий ўсимликлардан шакар лавлагининг натрийга анча алоқаси
борлиги аниқланган. Шакар лавлаги ўстирилган ерларга бироз NaCI
солинганда ҳосилдорлик ошгани ва шакарнинг миқдори 0,5 - 1% гача
кўпайгани кузатилган. Тупроққа солинган натрий тупроқдаги эритма
комплексидан калийни ва бошқа элементларни сиқиб чиқариши ва шу йўл
билан уларни ўсимлик илдизлари оладиган ҳолатга келтириши мумкин.Денгиз
сувида натрий жуда кўп, калий эса оз бўлади, лекин шунга қарамай, денгиз сув
ўтлари таркибида натрийдан кўра калий кўпроқ. Бу ўсимликларнинг ўзига
зарур элементларни тўплашини кўрсатади. Натрийнинг ўсимликлардаги роли
тўла ўрганилмаган.
Тупроқдаги натрий миқдорининг кўпайиб кетиши ўсимликлардаги
катионлар баланси бузилишига олиб келади.
ХЛОР . Ўсимликлар кулида маълум миқдорда хлор мавжудлиги
аниқланган. Кейинги йиллардаги изланишлар натижасининг кўрсатишича хлор
ҳам ўсимликлар учун зарур элемент ҳисобланади. У карбоксилаза
ферментининг таркибига киради. Бошқа ионларнинг айниқса фосфор
анионининг ўсимликларга қабул қилинишини тезлаштиради. Тупроқдаги
хлорли тузлар физиологик нордон тузлар қаторига киради. Шунинг учун ҳам
улар фосфотидлардан фосфор анионини ўзлаштиришини тезлаштиради ва
ҳужайра ширасининг осмотик потенциалини ҳосил қилишда иштирок этади.
Хлор
ҳужайралардаги
оксидатив
фосфорланиш
ва
ёруғликда
фосфорланиш жараёнларини фаоллаштириш йўли билан ўсимликларнинг
энергия алмашинуви жараёнида ҳам иштирок этади. Ўсимлик илдизларининг
кислородни ютиши ва фотосинтез жараёнида кислород ажралиб чиқиши ҳам
хлор иштирокида фаоллашади. Умуман ўсимликлар нормал ўсиши ва
ривожланиши учун бироз бўлса ҳам хлор зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: