Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

КРЕМНИЙ. Турли ўсимликларда кремний турли миқдорда учрагани учун 
В.И.Вернадский уларни уч гуруҳга бўлади : 1) кремнеорганизмлар - бу 
ўсимликлар таркибида кремний 10% дан кўпроқ бўлади ( диатом сув ўтлари ва 
соликофлаггелаталар ), 2) таркибида 1-2% дан кўпроқ кремний сақловчилар ( 


131 
қирқбўғимлар, мохлар, папоротниксимонлар), 3) таркибида 0,1 - 0,0001% гача 
кремний бўладиган барча ўсимликлар. 
В.И.Вернадскийнинг 
кўрсатишича 
биронта 
тирик 
организм 
ҳам 
кремнийсиз яшай олмайди. Тупроқда кремний жуда кўп. Унинг углегродга 
нисбати (кремний : углерод) 276 : 1 га ва гумусга -15 : 1 га тенг. 
Диатом сув ўтларида кремнийли панцир ҳосил бўлиб, у муҳофаза 
вазифасини бажаради. ДНКнинг синтези жараёнида иштирок этиш йўли билан 
ўсимликларнинг кўпайишига ҳам таъсир этади. Организмда аминокислоталар, 
оқсиллар, хлорофиллар синтезини кучайтиради. 
Қишлоқ - хўжалик ўсимликлари (буғдой, арпа, сўли, шоли ва бошқалар ) 
ва дарахтсимонлар тупроқдан кремнийни фаол ўзлаштиради. Ўсимликлар 
танасида анорганик кремнийни органикка айлантирувчи махсус фермент - 
силиказалар топилган . Лекин ҳозиргача кремнийнинг организмдаги роли тўла 
ўрганилмаган. 
МАНГИЙ. Ўсимлик кули таркибида магний бошқа элементлар - азот, 
калий, кальцийга нисбатан камроқ учрайди. Юқори ўсимликларда қуруқ 
оғирлигига нисбатан 0,02 - 3,1% гача, сув ўтларида 3,0 - 3,5% бўлиши 
мумкин.Қисқа кунли ўсимликларнинг ( маккажўхори, тариқ, каноп, картошка, 
лавлаги, тамаки ва бошқалар ) бир килограмм ҳўл баргида 300-800 мг магний 
бўлиши мумкин. Шундан 30-80 мг хлорофилл таркибига киради. Магний 
уруғларда ва ўсимликнинг ёш органларида кўпроқ учрайди. 
Тупроқда магний карбонатлар шаклида, силикатлар, сульфатлар, 
хлоридлар таркибида, подзол тупроқларда кам ва бўз тупроқларда кўпроқ
бўлади. Сувда эрийдиган ва ўзлаштириладиган магний 3-10% бўлиши мумкин. 
Агар тупроқда магнийнинг миқдори ҳар 100 г тупроқда 2 мг дан кам бўлса, 
магний етишмаслик белигилари кўрина бошлайди. Магнийнинг ўсимликлар
(Мg
+
) катиони ҳолатида ўзлаштиради. 
Ҳужайрада магний металлоорганик бирикмалар таркибига киради. 
Умумий магнийнинг тахминан10-12% хлорофилл таркибига киради. 
Магнийнинг бу функциясини биронта бошқа элемент алмаштиролмайди. 
Магнийнинг ҳужайранинг модда алмашинув жараёнида фаол иштирок 
этади. Бир қанча ферментларнинг (РФД - карбоксилаза) фаоллигини 
кучайтиради. Фотосинтез жараёнида электронлар ҳаракатини тезлаштиради ва 
НАДФ
+
қайтарилиши учун керакли бўлиб ҳисобланади. Магний фосфат 
группаларини 
ташувчи 
ферментларнинг 
(фосфокиназалар, 
фосфаттрансферазалар, АТФазалар, пирофосфатазалар ) деярли ҳаммасининг 
фаоллигини кучайтиради. 
Магний гликолиз ва Кребс циклида иштирок этувчи кўп ферментлар учун 
зарур элемент ҳисобланади. Митохондрияларда ва рибосомаларда магний 
етишмаганда уларнинг структуравий бузилиши кузатилади. Гликолиз 
жараёнида иштирок этадиган олтита фермент таркибида фақат магний 
иштирок этади : гексокиназалар, фосфофруктокиназалар, енолазалар ва 
пируваткарбоксилазалар. Кребс циклидаги фумаразадан ташқари ҳамма 
ферментлар магний иштирокида фаоллашади. 


132 
Булардан ташқари магнийнинг эфир ёғлари, каучук, витаминлардан А ва 
С ларнинг синтезини кучайтириши аниқланган. Рибосомалар ва полисомалар 
ҳосил бўлишида иштирок этади. 
Умуман ўсимликлардаги модда алмашинув жараёнларининг жуда кўп 
реакцияларида магний иштирок этади. Унинг кам бўлиши ёки етмай қолиши 
ўсимликларнинг зарарланишига олиб келади. 
ТЕМИР. Ўсимликларнинг модда алмашуви жараёнида темир ҳам муҳим 
роль ўйнайди. Темирнинг ўсимликлардаги миқдори ўртача 0,02 -0,08% (ёки 20 
- 80 мг қуруқ оғирлик ҳисобида) тўғри келади. 
Ер қобиғида темир миқдори анча кўп. Сув билан тўйинган,аэрация ёмон 
тупроқларда темир тупроқ коллоидлари билан мустаҳкам бириккан тузлар 
(сульфидлар, карбонатлар, фосфатлар) ҳосил қилади. У органик моддалар 
билан ҳам бирикмалар ҳосил қилади. Ўсимликлар темирни ионлар (Fe
2
+
, Fe
3
+

шаклида ўзлаштиради. Нордон тупроқларда ўзлаштирилиши кучли боради. 
Ўсимликлар баргида оксидлар ҳолатида тўпланиш хусусиятига эга. Шунинг 
учун ҳам барглар тўкилганда (айниқса хазонрезлик пайтида) тупроқ темир 
билан бойийди. 
Дастлаб Кноп тажрибаларидаёқ темир бўлмаса ўсимликларнинг барглари 
яшил рангини йўқотиши аниқланган эди. Шунинг учун ҳам темир хлорофилл 
таркибига кирса керак, деган фикр туғилган эди.Лекин Р.Вильштеттер ўз 
тажрибаларида хлорофилл таркибига темир эмас, балки магний киришини 
кўрсатди.Кейинчалик темир хлорофиллнинг синтезида иштирок этадиган 
хлорофиллаза ферменти таркибига кириши аниқланди. 
Темирнинг роли хлорофилл ҳосил бўлишида иштирок этиш билан 
чегараланмайди. У оксидланиш - қайтарилиш реакцияларида иштирок этувчи 
ферментлар (ҳамма цитохромлар, каталаза, пероксидаза) таркибига киради ва 
шунинг учун фотосинтез, нафас олиш жараёнларида катта аҳамиятга эга. Азот 
алмашинувига ҳам таъсир кўрсатади. Темирнинг ўзлаштирилиши қийин 
шароитда (айниқса оҳакли тупроқларда) хлороз пайдо бўлади. Бунда 
ўсимликлар 
баргининг 
томирлари 
яшиллигича 
қолиб, 
пластинкаси 
рангсизланади,сатҳи кичраяди. Фотосинтез ва нафас олиш кучи ҳам пасаяди. 
Ферритинлар қуруқ оғирлигининг 23% темирга тўғри келади ва у кўп 
миқдорда пластидаларда жойлашган бўлади. 
Одатда тупроққа темир ўғити солинмайди. Чунки тупроқларда 
ўзлаштириладиган темир кўп бўлади. Лекин оҳаги кўп тупроқларда темирнинг 
ўзлаштирилиши қийинлашади ва хлороз касаллиги бошланади. Қўшимча 
темир билан озиқлантириш орқали бунинг олдини олиш мумкин. Қўшимча 
озиқлантириш мақсадида тупроққа хелатлар солиш тавсия этилади. Хелатлар - 
органик анионлар ва металлардан ташкил топган комплекс бирикмалар бўлиб, 
ўсимликлар уни яхши ўзлаштиради ва темирга бўлган талаб тўла қондирилади. 
Ўрта Осиё шароитида хлороз касаллиги кўпинча токзорларда, цитрус 
ўсимликларида ва мевали дарахтларда учраб туради. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish