Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

ОЛТИНГУГУРТ. Олтингугурт ўсимликлар таркибидаги асосий минерал 
элементлардан биридир. Кул таркибида 2-6% олтингугурт мавжуд. У 
тупроқларда органик бирикмалар шаклида учрайди. Сульфатлар яхши эрийди
ва осон ювилиб кетади. Тупроқда анорганик фосфор асосан тузлар 
(CaSO
4
,MgSO
4
, Na
2

4
ва бошқалар) шаклида бўлиб, эритмада ионлар 
шаклида ёки тупроқ коллоидларига адсорбцияланган бўлади. 
Олтингугурт ўсимликлар илдизи орқали асосан - SO
4
аниони шаклида 
ўзлаштирилади. Олтингугуртнинг SO
2
ёки H
2
S шакллари ўзлаштирилмайди ва 
ўсимликлар учун заҳарли саналади. 
Олтингугурт ўсимликлардаги аминокислоталар таркибида сульфгидрил (-
SH-) ёки дисульфид (---S---S---) ҳолида учрайди. Масалан, цистеин 
аминокислота таркибида сульфгидрил группаси ҳолида бўлади: 
NH
2


126 
HS - CH
2
------- CH 
COOH 
Цистин аминокислота таркибида эса дисульфид группаси ҳолида бўлади: 
S CH
2
CHNH
2
COOH 

S CH
2
CHNH
2
COOH 
Бу аминокислоталар бири иккинчисига ўтиши ҳам мумкин: 
S CH
2
CHNH
2
COOH 


2
2НS CH
2
CHNH
2
COOH 
S CH
2
CHNH
2
COOH 
цистеин 
цистин 
Аминокислоталарнинг бундай ўзгариши ҳужайраларнинг оксидланиш-
қайтарилиш потенциалларига, протеолитик ферментлар фаолиятига таъсири 
этади. 
Олтингугурт ўсимликлардаги энг муҳим аминокислоталардан бири-
метионин таркибига ҳам киради. Метионин кўп ферментларнинг фаол 
марказидан топилган. 
Олтингугурт пиёз, саримсоқ ва бошқаларда бўладиган махсус ёғларнинг 
таркибига ҳам киради. 
Дисульфид боғлар (- S - S -) оқсилларнинг структуравий асосида катта 
роль ўйнайди. Масалан, оқсил молекуласини ташкил қиладиган полипептид 
занжир таркибидаги цистеин аминокислотаси дисульфид боғлар туфайли 
полипептид занжирларнинг маълум қисмида ёки улар орасида дисульфид 
кўприкчалар ҳосил қилиш хусусиятига эга: 
CH
2
S S CH
2


H
2
NCH - COOH 
H
2
N CH - COOH 
Бундай дисульфид боғлар кўп оқсиллар таркибида учрайди. Инсулин 
молекуласида 3 та, рибонуклеазада 4 та дисульфид боғ бор. 
Дисульфид боғлар (- SH -) сульфгидрил группадаги водород атомининг 
ажралиб чиқиши туфайли ҳосил бўлади. 
Сульфгидрил (- SH -) группа кўп ферментларнинг фаоллик даражасини 
ҳам характерлайди. Ферментларнинг фаол марказини ҳосил қилишда , албатта, 
полипептид занжирлардаги маълум аминокислоталар қолдиғи иштирок этади. 
Бу минокислоталар қолдиғи ичида цистеиннинг сульфгидрил группаси 
айниқса муҳим. Бу группа каталитик хусусиятга эга оқсиллар таркибига ҳам 
киради ва коферментларни бирлаштиришда катта роль ўйнайди. Каталитик 
фаол оқсилларга НАД, НАДН
2
, ФАД ларнинг бирлашиши сульфгидрил группа 
орқали содир бўлади. Демак ферментларнинг фаоллигини оширишда ҳам 
олтингугурт катта аҳамиятга эга. 


127 
Олтингугурт ҳужайрадаги энг муҳим биологик бирикмалар коэнзим А ва 
витаминлар (биотин,тиамин ва бошқалар) таркибига ҳам киради. 
Айниқса ацетил
О
СоА ( Н
3
С - С ~ S - СоА) коэнзим таркибда юқори энергияли боғ ҳосил 
қилади. Натижада ацетил коэнзим донор ва фаол ташувчилик хусусияти 
асосида ёғ кислоталари, аминокислоталар ва углеводларнинг метаболизмида 
муҳим роль ўйнайди. 
Ўсимликлар танасида олтингугурт миқдори ўзгариб туради. Масалан, 
К.Мотеснинг кўрсатишича, люпин уруғида олтингугуртнинг умумий миқдори 
аста-секин кўпая бориб, ҳар 150 уруғ ҳисобига 42,2 дан пишиб етиш фазасида 
то 80,3 мг гача ортади. Бу олтингугуртнинг ҳаммаси фақат оқсил бирикмалари 
таркибида 
аниқланган. 
Умуман 
ўсимликлар 
танасидаги 
умумий 
олтингугуртнинг 60-84% оқсиллар таркибида учрайди. Қолган қисми 
анорганик ҳолатда бўлиши мумкин. Оқсилларнинг парчаланиши натижасида 
ҳам анорганик олтингугурт миқдори кўпаяди.Ўсимликларга олтингугурт 
етмаганда олтингугуртли аминокислоталар ва оқсиллар синтези секинлашади. 
Бу эса ўз навбатида фотосинтез жадаллигини пасайтиради. Олтингугурт кўп 
етмай қолса хлоропластларнинг шаклланиши тўхтайди ва ҳатто парчаланиш 
бошланади. 
КАЛИЙ. Калий ўсимликлар учун зарур металлар гуруҳига киради. 
Ўсимликлар танасида, уларнинг қуруқ оғирлигига нисбатан 0,5 - 1,2% бўлади. 
Тўқималарда калий бошқа катионларга нисбатан анча кўп. 
Калийнинг умумий миқдори тупроқда ҳам бошқа элементларга нисбатан 
кўп.Масалан, фосфорга нисбатан 8-40 ва азотга нисбатан 5-50 марта кўп 
бўлади. Тупроқдаги калий ўзлаштирилмайдиган ва ўзлаштириладиган 
шаклларда мавжуд. Асосий ўзлаштириладиган шакли тупроқ эритмасидаги 
эриган тузлар ҳолида учрайди. Бу умумий калий миқдорининг 0,5-2% ни 
ташкил этиши мумкин. 
Ўсимликлар калийни катион (К
+
) шаклида ўзлаштиради. Калий 
ўсимликларнинг асосан ёш ва модда алмашув жараёни фаол борадиган 
тўқималарида : меристемалар, камбий, ёш барглар, поялар ва куртакларда кўп 
тўпланади. Ҳужайрада калий ион шаклида бўлиб, органик моддалар таркибига 
кирмайди. Унинг қари органлардан ёш органларга силжиш (кўчиш 
1) қобилияти кучли бўлиб, бунга реутилизация дейилади. 
Ҳужайраларда умумий калийнинг 80% га яқини вакуолаларда бўлади. У 
ҳужайра ширасининг асосий катион манбасини ташкил этади. Шунинг учун 
ҳам калий ўсимликлардан ювилиб чиқиши ҳам мумкин. Калийнинг 20% 
ҳужайра цитоплазмасида жойлашган ва асосан цитоплазманинг коллоид 
хусусиятларига кучли таъсир этади. Коллоидларнинг бўртиши учун имконият 
яратади ва ҳужайранинг тургор ҳолатини сақлаб туради. Ёруғликда калийнинг 
цитоплазма коллоидлари билан боғланиш кучи қоронғиликка нисбатан юқори 
бўлади. Шунинг учун ҳам кечалари калий илдиз тизими орқали ажратилиши 
мумкин. 


128 
Умумий калийнинг 1% га яқини митохондриялар ва хлоропластлар 
оқсиллари 
билан 
боғланган. 
Бу 
органоидлар 
структурасини 
барқарорлаштиради. Агар калий етишмай қолса хлоропластларнинг ламелляр 
ва грануляр тузилиши зарарланади. Митохондрияларнинг ҳам мембраналари 
структуравий тузилиши жароҳатланади. 
Калий катионлари органик ва анорганик анионларни нейтраллаш 
хусусиятига эга ва шу билан цитоплазманинг кимёвий - коллоид хусусиятини 
белгилайди. Бу эса ўз навбатида ҳужайранинг ҳамма жараёнларига таъсир 
этади. 
Калий барг оғизчаларининг очилиши ва ёпилишига ҳам таъсир этади. 
Ёруғликда калий оғизчаларининг туташтирувчи ҳужайраларида 4-5 марта 
кўпаяди ва сувни шимиб олиб тургор ҳолатини кучайтиради. Бу эса 
оғизчаларнинг очилишига сабабчи бўлади. Қоронғида калий туташтирувчи 
ҳужайралардан чиқабошлайди, тургор босими камаяди ва оғизчалар ёпилади. 
Ҳозирги вақтда 60 га яқин фермент калий иштирокида активлашиши 
аниқланган. 
Калий таъсирида кўп органик моддаларнинг тўпланиши фаоллашади. 
Буни крахмалнинг картошка туганакларида, сахарозанинг шакар лавлагида, 
моносахаридларнинг мева сабзавотларда, целлюлоза гемицеллюлозаларнинг 
ҳужайра пўстида тўпланишида ва бошқаларда кўриш мумкин. 
Калийнинг физикавий ва кимёвий хусусиятларига ўхшаш хоссаларга эга 
бўлган айрим бир валентли катионлар, ҳужайрада баъзи ҳоллардагина калийни 
алмаштириши мумкин. Масалан, аммоний катиони ( NH
4
+
) 50 - 100% га , 
рубидий ( Rb
+
) -20-80% ,натрий ( Na
+
) , литий ( LI
+
) -5-20% алмаштириши 
мумкин. Лекин ҳужайрада аммоний катионининг тўпланиши унга заҳарли 
таъсир этиши мумкин. Натрий катионнинг тўпланиши ҳам хлоропластлар 
структурасига ва модда алмашинув жараёнига зарарли таъсир этади. 
Агар калий етмай қолса тўқималарда натрий,магний, кальций эркин 
аммиак ва минерал фосфатлар тўпланиши мумкин. Айниқса аммиакнинг 
ортиқча тўпланиши ўсимлик тўқималарини заҳарланишига олиб келади. 
Ўсимликларнинг ташқи кўринишида ҳам ўзгаришлар бўлади. Барглар 
сарғайиб, қурий бошлайди. Энг юқоридаги ўсувчи куртаклар ўсишдан 
тўхтайди ва нобуд бўлади. Умуман, калий етишмаслигини акс эттирувчи 
белгилар ўсишнинг сусайиши, эски баргларда томирлар оралиғида хлороз 
содир бўлиши, баргларнинг қизғиш-бинафша рангга кириши ва бошқалардан 
иборат. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish