6.7. ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ТАБИИЙ ТУПРОҚДАН
ОЗИҚЛАНИШИ
Ўсимликларни табиий тупроқда минерал моддалар билан озиқланиши
сунъий шароитга нисбатан анча мураккаб. Чунки ўсимлик табиий тупроқда
турли элементларнинг бир-бирига яқиндан таъсир қиладиган шароитга дуч
келади. Тупроқдаги минерал тузларнинг жуда оз қисмигина сувда эриб,
ўсимлик ўзлаштирадиган тупроқ эритмасини ҳосил қилади. Жуда кўп тузлар
эса тупроқнинг коллоидларига адсорбцияланган бўлади. Маълум қисми
органик моддалар ва сувда эримайдиган минераллар таркибида бўлади. Бундан
ташқари ўсимликларнинг минерал озиқланиши кўп жиҳатдан тупроқ
эритмасининг реакциясига ҳам боғлиқ.
Ўсимликлар учун зарур озуқа моддалар тупроқда тўрт хил шаклда бўлади:
1)сувда эриган ҳолда - буларни ўсимликлар яхши ўзлаштиради, лекин ювилиб
кетиши мумкин;2) тупроқ коллоидларининг юзасига адсорбцияланган ҳолда
ювилиб кетмайди, ўсимликлар ион алмашинуви йўли билан ўзлаштиради; 3)
ўзлаштирилиши қийин бўлган анорганик тузлар
(сульфатлар, фосфатлар, карбонатлар ).Тупроқинг адсорбция қилиш ва эриган
моддаларни ушлаб туриши – ютиш қобилияти дейилади. Шу қобилиятнинг
ҳосил қилувчи коллоид қисми - тупроқинг ютувчи комплекси дейилади. Бу
жараёнлар-ни ҳар томонлама ўрганган К.К.Гедройц тупроқнинг ўзлаштриш
қобилиятини беш турга ажратади : 1) механик, 2) физик, 3) физикохимик,
4)химик, 5)Биологик.
Механик
ўзлаштириш
қобилияти
тупроқ
орқали
лойқа
сув
фильтрланишида
суспензия
ҳолидаги
майда
заррачаларнинг
тутилиб
қолишидан иборат.
Физик ўзлаштириш қобилияти. Бунда тупроқнинг қаттиқ фазаси ва тупроқ
эритмасининг сатҳида тортишув рўй беради. Бу ҳол тупроқ заррачаларнинг
устки қисмида эриган моддалар концентрациясининг ортишига олиб келади,
яъни адсорбция жараёни содир бўлади.
Тупроқ заррачалари юзасида бундай қуюқлашган концентрациянинг юзага
келишига асосан тупроқ намлигида эриган электролитлар сабабчи бўлади.
Лекин баъзи моддаларнинг ионлари тортилмайди, аксинча тупроқ заррачалари
томонидан итарилади. Бунга айрим анионларнинг (Cl
-
, NO
3
-
) мисол қилиш
мумкин. Уларни тупроқ заррачалари ўзлаштиролмайди.
Физико-кимёвий ўзлаштириш қобилияти ўсимликларнинг минерал
озиқланиши учун катта аҳамиятга эга. Бунда элементларнинг бир қисми
143
тупроқ заррачаларининг юзасига адсорбцияланган ва қолган қисми тупроқ
эритмасининг таркибида ионлар шаклида бўлади. Бу ионлар ўртасида доимий
алмашинув жараёни содир бўлиб туради.
Кимёвий ўзлаштириш қобилияти. Тупроққа солинган кимёвий моддалар
тупроқ эритмасидаги моддалар билан реакцияга киришиб сувда эримайдиган
бирикмаларга айланади. Бундай бирикмаларни ўсимликлар ўзлаштиролмайди.
Масалан, тупроққа кальцийга бой бўлган фосфорли тузлар солинганда сувда
эримайдиган кальций фосфат Са
3
(РО
4
)
2
ҳосил бўлади.
Биологик
ўзлаштириш
қобилияти.
Бунда
тупроқда
яшовчи
микроорганизмлар (бактериялар, замбуруғлар ва бошқалар) ўзларининг ҳаёт
фаолияти жараёнида тупроқдаги минерал элементларни ўзлаштириб ўз
таналарида тўплайдилар. Ўсимликларнинг илдизлари орқали минерал
моддаларнинг ютилиши ҳам биологик ўзлаштиришга киради.
Тупроқнинг минерал элементларни ўзлаштириш қобилияти, айниқса
физико-кимёвий ва физик ютиш қобилияти ўсимликларнинг минерал
озиқланиши учун катта аҳамиятга эга. Чунки тупроққа солинган калий,
фосфор, азот ўғитлари ювилиб кетишдан сақланади. Тупроқ унумдорлиги
ошади ва шу билан бир қаторда ўғитлар ўсимлик ўзлаштирадиган шаклда
қолади.
Буларни
алмашинув
адсорбцияси
йўли
билан
ўсимликлар
ўзлаштиради.
Ўсимликларнинг минерал озиқланиш жараёнида тупроқ реакцияси ҳам
катта аҳамиятга эга. Тупроқ эритмаси таркибдаги кислота ва асослар миқдори
эритма реакциясини ҳосил қилади. Тупроқ эритмасининг реакцияси Н
+
ва ОН
-
ионларининг нисбатига асосан аниқланади. Тупроқ реакциясининг рН билан,
яъни эритмадаги водород ионлари концентрациясининг манфий логарифмини
ўзида намоён қилувчи водород кўрсатгичи билан ифодаланади.Тупроқ
реакцияси асосан уч гуруҳни ўз ичига олади: 1) нордон реакция -рН 7дан кам,
2)нейтрал реакция - рН7, 3)ишқорий реакция - рН7,5 ва ундан ортиқ. Табиий
шароитда бу реакциялар иқлим,она жинслар тупроқнинг минерал ва органик
таркиби, жойнинг рельефи ва бошқалар таъсирида шаклланади. Масалан, оҳак
етишмаса тупроқ нордон реакцияга эга бўлади (ботлоқликларда рН 3-4 га,
подзол тупроқларда 5-6 ва ҳоказо ).
Таркибида СаСо
3
кўп тупроқлар асосан ишқорли реакцияга эга. Нордон
тупроқларда,одатда, ўсимликлар озиқланиши учун қулай моддалар - азот,
фосфор, калий, олтингугурт, магний, кальций, молибден ва бошқалар кам
бўлади. Нитрификация ва азотофиксация жараёнларида иштирок этувчи
микроорганизмлар ҳам яхши ривожланолмайди Натижада ўсимликларнинг
озиқланиш жараёни ҳам қийинлашади.
Кислоталарнинг нейтралловчи СаСО
3
билан таъминланган тупроқлар
нейтрал ёки кучсиз ишқорий реакцияга эга ( рН - 7,0 - 7,5) бўлади. Тупроқнинг
нейтрал
реакцияси
тупроқ
микроорганизмлари
учун
қулай
шароит
ҳисобланади. Бундай тупроқлар ўсимликларнинг оптимал ўсиши ва
ривожланиши учун жуда қулай.
Тупроқда кальций миқдорининг ортиши тупроқнинг ишқорийлигини
кучайтиради.
144
Тупроқдаги минерал озуқа моддалар билан бир қаторда гумификация ва
ўсимлик ҳамда ҳайвонлар қолдиғининг чала парчаланиш маҳсулотлари бўлган
органик моддалар ҳам катта аҳамиятга эга. Тупроқ унумдорлигининг
шаклланишида гумус катта роль ўйнайди. Унинг таркибида асосий озиқа
моддалардан ташқари жуда кўп микроэлементлар мавжуд. Улар ўсимликларга
ўтиб,
ферментларнинг
фаоллигини
оширади
ва
бошқа
физиологик
жараёнларда иштирок этади.
Тупроқнинг органик қисмида биолгик фаол моддалар витаминлар В
6
ва
В
12
, тиамин , рибофлавин, биотин, гетероауксин, гиббериллинлар ва бошқалар
ҳам бўлади.
Умуман тупроқда чиринди моддаларнинг кўп бўлиши минерал озиқланиш
учун қулай шароит яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |