Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


 МИНЕРАЛ ЭЛЕМЕНТЛАРНИНГ ЮТИЛИШ МЕХАНИЗМИ



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

 
6.5. МИНЕРАЛ ЭЛЕМЕНТЛАРНИНГ ЮТИЛИШ МЕХАНИЗМИ 
Фанда анча вақт ўсимлик илдизларига тупроқдан минерал моддаларнинг 
кириши транспирацияга тўғридан-тўғри боғлиқ, яъни транспирация кучи 
таъсирида сувнинг ўсимлик илдизларига ва сўнгра тана орқали баргларга қараб 
ҳаракат қилиш жараёнида жуда суюқ тупроқ эритмаси ҳам деярли ўзгармасдан 
ўсимлик илдизларига киради, деган фикр ҳукм сурган. Кейинги йиллардаги 
текширишлар, бу жараённинг анча мураккаб эканлигини ва ўсимликка кириб 
унда тўпланаётган минерал моддаларнинг миқдорига мутаносиб бўлганлигини 
кўрсатди. 
Шундай қилиб, ўсимлик илдизларига минерал тузлар узлуксиз 
сўриладиган сув билан пассив равишда киради, дейилган тушунчанинг асоссиз 
эканлиги аниқланди. Лекин бундан минерал тузларнинг ўзлаштришида 
транпирация оқими ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас деган маъно чиқмайди. 
Чунки илдиз ҳужайралари орқали трахея ва найларга ўтган минерал моддалар, 
ксилема шираси ҳолатида ўсимликнинг бошқа органларига транспирация кучи 
орқали тақсимланади. 
Илдизларнинг асосий сўрувчи қисмини ташкил этган тукчалар тупроқдан 
сув ва минерал элементларни ютади. Бу иккала жараён бир-бирига боғлиқ 
бўлса ҳам,аммо уларнинг илдизларга кириш механизми ҳар хил. Чунки 
ўсимликларнинг минерал озиқланиши жуда мураккаб характерга эга. У 
биофизик, биохимик ва физиологик жараёнларни ўз ичига олади ва асосан 
икки босқичда содир бўлади :
1) радиал транспорт
2) ксилема ширасининг транспорти. 
Радиал транспорт минерал моддаларнинг илдиз тукчаларининг юзасидан 
ютилишидан бошланиб, ҳужайра қисмлари ва тўқималар билан маълум 
муносабатлари натижасида трахеидлар ва ксилема найларининг минерал 
моддаларга тўлиши билан якунланади. Ксилема найларидаги шира эса 


138 
ўсимликнинг бошқа қисмларига транспирация кучи ва илдиз босими ҳисобига 
кўтарилади ва тақсимланади. 
Ўсимликларнинг тўқималарида тўпланган озиқа моддаларнинг миқдори 
улар ўсиб турган шароитдаги миқдорига (яъни тупроқдаги) нисбатан бир неча 
баравар кўп. Бу ўсимликлар ҳужайрасида зарур элементларни танлаб ютиш ва 
уларни тўплай оладиган махсус механизмлар мавжудлигидан далолат беради. 
Минерал элементларнинг ҳужайрага ютилиши даставвал ҳужайра 
пўстидан бошланади ва сўнгра мембранада давом этади. Ҳужайра пўсти асосан 
целлюлоза, гемицеллюлоза ва пектин моддадан иборат. Пектин моддаси ўз 
таркибида карбоксил группаларни сақлайди ва катион алмашинув хусусиятига 
эга бўлади. Бу эса мусбат зарядланган моддаларни тўплаш шароитини яратади. 
Натижада ионлар тупроқ эритмасидан ҳужайра пўстига диффузияланади. 
Диффузияланиш жараёни пўстдаги эркин бўшлиқлар тўлиб, ионлар 
концентрацияси ташқи эритманинг концентрациясига тенглашгунча давом 
этади. Ҳужайра пўстидаги эркин бўшлиқлар ўртача 5-10 ҳажмга эга бўлиб, 
пўстдаги молекулалараро, плазмолемма ҳамда пўст ўртасидаги бўшлиқлар 
йиғиндисидан иборат. Эркин бўшлиқларнинг минерал ионлар билан тўлиши 
оддий диффузияга асосланган. Унинг концентрацияси ташқи эритма 
концентрациясига боғлиқ. Тупроқ эритмасининг концентрацияси ўзгариши 
эркин бўшлиқдаги элементлар миқдорига ҳам таъсир этади. Масалан, илдизлар 
тоза сувга солинса эркин бўшлиқдаги ионлар сувга қайтиб чиқади. Ионларнинг 
пўстдаги 
эркин 
бўшлиқлардан 
цитоплазмага 
ўтказилиши 
алмашинув 
адсорбциясига асосланган.Яъни цитоплазмадаги нафас олиш жараёнида ҳосил 
бўлган Н
+
катионларга ва НСО
3
-
(ОН
-
) ёки органик кислоталарнинг анионлари 
минерал моддаларнинг анионларига алмашинади (62 - расм). Илдизнинг 
сўрувчи қисми билан тупроқ заррачалари умумий коллоид тизимни ҳосил 
қилади ва у моддаларнинг адсорбцияланишида муҳим аҳамиятга эга бўлади. 
Илдиз тукчалари одатда тупроқ заррачаларига маҳкам ёпишади ва шу туфайли 
ўсимлик илдизларида алмашиниш реакциялари анча енгил бўлади. 
Цитоплазмага ўтган ионлар метаболизм жараёнида иштирок этади. 
Охирги йилларда биологик мембраналарда транспорт механизми ҳар 
томонлама ўрганилди ва ҳар хил омиллар асосида турлича бўлиши аниқланди
(63 - расм). 
1. Агар моддалар липидларда эрувчан бўлса, у ҳолда улар мембрананинг 
липид фазасида оддий диффузланади. 
2. Липофил ташувчилар ёрдамида гидрофил модаларнинг диффузияси. 
3. Ион каналлари орқали оддий диффузия. 


139 
62 - расм. Тупроқ зарралари ва илдиз ҳужайралари 
ўртасида ионлар алмашинув схемаси ( В.В.Полевой, 1989 ) 
4.Моддаларни актив ташувчилар (насослар) ёрдамида ўтказиш 
3. 
Моддаларни экзоцитоз ва эндоцитоз йўллари билан ўтказиш. Моддаларни 
мембраналар орқали бундай ҳаракатлари фаол ва суст характерга эга бўлади (64 
- расм).
63 - расм. Мембранада ионларнинг транспорт хиллари 
Моддаларнинг (ёки ионларнинг) градиентга асосан оддий диффузияланиш йўли 
билан ёки ташувчилик вазифасини бажарувчи махсус оқсиллар иштирокида 


140 
ўтишига суст транспорт (ташиш) дейилади. У ташқи шароитда ионларнинг 
концентрацияси ҳужайрадаги миқдордан кўп бўлганда содир бўлади.Фаол 
транспорт. Бунда моддаларнинг мембрана орқали ташилиши градиентга 
қарама-қарши содир бўлади. Яъни ҳужайрадаги моддаларнинг концентрацияси 
ташқи шароитдагига нисбатан бир неча баравар кўп бўлганда ҳам ионларнинг 
мембрана орқали ташилиши давом этади. Бу жараён энергия (АТФ) 
сарфланиши билан боғлиқ. Фаол транспорт : Н
+
- АТФаза , Na
+
ва К
+
-АТФаза, 
Са
+
-АТФаза, анион АТФаза ион насослари мисол бўлади.
Ташувчилик вазифасини бажарувчи оқсиллар мембранадан битта эриган 
моддани ўтказса бунга ункпорт дейилади. Биринчи эриган модданинг 
ўтказилиши иккинчи модданинг ўтказилишига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. 
Яъни уларнинг иккаласи ҳам бир томонга (симпорт) ёки қарама-қарши томонга 
(антипорт) ўтказилиши мумкин (65 - расм). Минерал элементларнинг радиал 
транспорти икки йўл билан содир бўлади:1) апопласт , 2) симпласт
64 - расм. Ҳужайранинг мембрана қаватида содир бўладиган суст ва фаол транспортлар 
65 - расм. Ташувчи оқсиллар фаолиятининг 
схемаси 
Апопласт ҳаракат. Ҳужайранинг пўстига диффузия ва алмашинув 
адсорбцияси билан тўпланган ионлар эритманинг градиенти асосида ҳаракат 
қилади 
ва 
бу 
ҳаракат 
сув 
ёрдамида 
тезлашади. 
Пўстдан-пўстга 


141 
адсорбцияланиш йўли билан ионларнинг сўрилиши илдизнинг то ички 
эндодерма қаватигача давом этади ва цитоплазмага ўтиб, симпласт йўли билан 
ҳаракат қилади. Чунки эндодермадаги Каспари белбоғи деб аталувчи суберин 
моддаси бўлган қалин пўст озуқа моддаларини ўтказмайди. Бу йўл қисқа бўлса 
ҳам илдизларнинг ташқи муҳит билан алоқа сатҳини кўп марта оширади. 
Симпласт ҳаракат минерал моддалар транспортининг асосий йўлидир. 
Яъни 
цитоплазмага 
ўтган 
моддалар 
цитоплазманинг 
ҳаракати 
ва 
цитоплазматик тўр каналлари орқали ҳужайрадан - ҳужайрага плазмодесмалар 
ёрдамида ўтади. Бу ҳаракат тезлигига моддаларнинг концентрация градиенти 
ҳам таъсир қилиши мумкин. Юқорида айтилгандек эндодерма қаватида бунга 
апопласт йўли билан ташилаётган ионлар ҳам қўшилади ва ягона симпласт 
йўли давом этади. Бу ҳаракат натижасида озуқа моддалар трахеид ва ксилема 
найларига ўтказилади. Бу найлардаги ширалар транспирация кучи ва илдиз 
босими асосида ўсимликнинг бошқа қисмларига тарқалади. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish